Режа : Обделка конструкцияларини кучайтириш


Равоқни тоғ усулида қайта тиклаш


Download 0.58 Mb.
bet3/5
Sana15.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1478984
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тоннелларнинг реконструкцияси122

Равоқни тоғ усулида қайта тиклаш. Тоғ усули кўпинча калта тоннеллардаги ногабаритликни бартараф этишда ва уларнинг кичик радиусли эгри участккаларида жойлашганида қўлланади. Бунда ишларни амалга ошириш учун аввал транспорт штолнясини ковлаб олиб (агарда поездлар ҳаракати шарт-шароитларига кўра “танаффус”ларни уюштириш имконияти йўқ бўлса) ёки барча фойдаланиш вақтига штолняни қолдириб ташқи усулда бажарилади .
Тоғни ковлаб ўтиш ишлари қуйидаги тарзда бажарилади. Авваламбор ногабаритли терма тоннел ичкарисидан металл кружалалар билан тираб маҳкамланади, бўйлама йўналишда ўзаро бирлаштирилади, кружалаларнинг ташқи сирти ҳамда терма аро тирқиш тахталар билан тўлдирилади, сўнгра обделка усти равоғида штолня ковланади, бунда уни буткул эшик жилди (дверной оклад) билан қотирилади .

Тепа ногабаритликни бартараф этиш

Ундан сўнг штолня маҳкамлови бўйлама чорқирралар, устунлар ва тиргаклардан илинган унтерсуг билан кучайтирилади; у калотталарни ишлашга киришиладиган жойларида ўрнатилади ; калоттанинг узунлиги, тоннел равоғини ўраб турган жинснинг қаттиқлигига боғлиқ ҳолда аниқланади. Ишни тугаллаш арафасида равоқнинг тош (бетон) термаси кўчириб олинади ва металл кружалаларга муваққат ёғоч қотиргичлар ўрнатилади.


Эски равоқнинг тош термасини кўчириб олиш ва ўраб турган тоғ жинсини янги профилининг тарҳигача ковлаш отбойка болға ёрдамида ёки сақлаб қолинаётган терма аҳволига ва муҳандис-геологик шароитларга боғлиқ ҳолда – портлатиш усулида бажарилади. Равоқ ковланганидан сўнг металл кружалалар устига бўйлама ёғоч тўсинлар ётқизилади ҳамда устунлар орқали уларга атроф муҳитнинг юки узатилади. Калоттани ковлаш тоннел ўқидан иккала тарафга қараб симметрик тарзда олиб борилади. Қолип кружалаларини ўрнатиб, ҳамда янги равоқни бетонлаб ишлар якунланади. Металл кружалалар аро оралиқларга ёғоч қолип кружалалари ётқизилади, уларни штендерлар билан қотирилади, улар ортига қолип киритилади ва бирданига ҳар икки тарафидан бетон равон қатламлар кўринишида ётқизилади (88,в-расм). Ётқизиш борасида бетон вибраторлар билан узлуксиз шиббаланади. Бетон ўзининг лойиҳавий мустаҳкамлигига эришгач қолип ва ёғоч кружалалар ечиб олинади, металл кружалалар эса олиб ташланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling