Режа: 1 Ягона йетказиб берувчи тушунчаси. Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат хариди
Download 34.51 Kb.
|
Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлад харидлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш мезонлари. Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга оширишнинг афзалликлари.
- 4 Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш ва ижро етиш тартиби. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар
- 1 Ягона йетказиб берувчи тушунчаси. Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат хариди.
Мавзу: Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлад харидлари Режа: 1 Ягона йетказиб берувчи тушунчаси. Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат хариди. 2 Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш мезонлари. Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга оширишнинг афзалликлари. 3 Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар. Ягона йетказиб берувчилар реестри. 4 Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш ва ижро етиш тартиби. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар 1 Ягона йетказиб берувчи тушунчаси. Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат хариди. Вазирликда коррупсияга қарши курашиш бўйича ички идоравий механизмлар жорий етилиб, алоқа каналларининг иш фаолияти йўлга қўйилди, вакант лавозимлар бўйича расмий веб-сайтга еълон берилиб, Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш жараёнлари очиқ ва шаффоф танлов асосида, интернет тармоғида онлайн режимда намойиш етиш орқали ташкил етилди. Ишга қабул қилиш учун ҳужжат топширган номзодларни текшириш ва хулоса тузиш амалиёти жорий етилди, меҳнат шартномаларига коррупсияга қарши асосий шартлар киритилди ва ходимлар ёзма тартибда имзо қўйган ҳолда таништирилди. Манфаатлар тўқнашуви бўйича ходимларнинг декларация тўлдириш амалиёти йўлга қўйилди, контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга коррупсияга қарши асосий шартлар киритилди, контрагентларни текшириш ижобий ёки салбий хулоса тузиш ва реестрини юритиш, коррупсияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши, шунингдек давлат дастурларининг ижроси ҳақида умумий ҳисобот юритиш, коррупсияга қарши тартибтаомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда мониторинг ва назорат тадбирлари натижасига кўра коррупсиявий ҳаракат деб ҳисобланган ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви ўтказиш, реестрини юритиш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-декабрдаги ПФ-269-сон, 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сон, 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармонларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига коррупсияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларида вазирликка юклатилган вазифалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини сўнгги ўзгартиришларга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилди. ИИ. Сиёсат ва тартиб-таомиллар. Вазирлик марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотлари ва муассасалари ходимлари учун коррупсияга қарши курашиш соҳасида қуйидаги 15 та ички локал идоравий ҳужжатлар янги таҳрирда вазирнинг тегишли буйруқлари билан қабул қилинди. Хусусан: ходимлар фаолиятида коррупсиявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир етишга йўл қўймасликни ўзида акс еттирган – коррупсияга қарши курашиш сиёсати; ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя етилишини таъминлашга қаратилган – Одоб-ахлоқ қоидалари; ходим меҳнат шартномаси бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, коррупсиявий ҳатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ёки бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёки бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмаслик, биронбир шахс фойдасига ёки бирон бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик мажбуриятини олиши назарда тутилган – меҳнат шартномаларига ўзгартиришиннг асосий шартлари; тарафлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганда Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмайдилар, шу жумладан, пора беришни таклиф қилмайди, ваъда бермайди, товламачилик қилмайди, пора сифатида пул тўламайди, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермайди ёки пора, яъни Вазирлик ходими ўз хизмат мажбуриятларидан фойдаланган ҳолда пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракатларни содир етиши ёки содир етмаслиги шартлиги ёки мумкинлиги учун моддий қимматликларни ёки мулкий наф олмайди. Тарафлар ушбу ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилишига кафолат бериши назарда тутилган – контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга асосий шартлари; коррупсияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун алоқа каналлари ишлашининг асосий тамойилларини, шунингдек, хабарларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва келиб тушган хабарларга муносабат билдириш тартибини белгилайдиган – коррупсияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти; коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупсияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш асослари ва турларини, шунингдек, коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупсияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш тартибини назарда тутувчи – коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупсияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби; коррупсияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ва коррупсияга қарши тадбирларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш тартибини белгилайдиган – коррупсияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим етиш регламенти; фаолиятда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солишга қаратилган – манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом; юклатилган вазифа ва функсияларни бажаришда юзага келадиган коррупсиявий хавфхатарларни баҳолашга қўйиладиган талабларни белгилайди ҳамда коррупсиявий хавф хатарларни баҳолашда ягона ёндашувни яратишга қаратилган – коррупсиявий хавфхатарларни баҳолаш услубиёти; коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни содир етишга олиб келаётган сабабларни бартараф етиш, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларни қонун ҳужжатларига ҳамда Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва ташкилотларининг ички ҳужжатларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга қаратилган – ходимлар учун коррупсияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил етиш юзасидан услубий кўрсатма; коррупсияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши самарадорлигини баҳолаш ҳамда вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташклотларининг фаолиятида коррупсиявий хавф-хатарларни камайтириш мақсадида текшириш, назорат ёки танқидий ўрганиш кўринишида амалга оширилиши мумкин бўлган коррупсияга қарши курашиш тизими ҳолатининг таҳлили белгиланган – коррупсияга қарши тамойиллар ва талабларга риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти; вазирлик томонидан харид қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг асосий талаблари, тартиби ва усулларини белгилайдиган – Вазирликда контрагентларни текширишга оид йўриқнома; вазирликка ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби ва муддатларини белгиловчи – Вазирликка ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома; вазирлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашишга оид қонунчилиги ёки коррупсияга қарши курашишга оид ички идоравий ҳужжатларини бузилишига нисбатан хизмат текширувини ўтказишни белгиловчи – Вазирлик ходимларининг коррупсиявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламенти; давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган – давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом. Download 34.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling