Режа: абсорбция нима фазалар тўҒрисидаги мувозанат суюқлик ютувчининг сарфи


Download 52.71 Kb.
bet1/2
Sana26.06.2023
Hajmi52.71 Kb.
#1656132
  1   2
Bog'liq
Абсорбция жараёни


Режа:

1.АБСОРБЦИЯ НИМА
2.ФАЗАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МУВОЗАНАТ
3.СУЮҚЛИК ЮТУВЧИНИНГ САРФИ

Газ ҳамда буг-газ аралашмаларидаги бир ёки бир неча компонентларнинг суюқликда танлаб ютилиш жараёни абсорбция деб аталади. Ютилаётган газ абсорбтив, ютувчи суюқлик абсорбент дейилади. Абсорбтив билан абсорбентнинг ўзаро таъсирига кўра абсорбция жараёни икки хил бўлади: физик абсорбция ва кимёвий абсорбция (хемосорбция). Физик абсорбцияда ютилаётган газ билан абсорбент ўзаро бир-бири билан кимёвий бирикмайди. Агар ютилаётган газ абсорбент билан ўзаро бирикиб, кимёзий бирикма ҳосил қилса, хемосорбция дейилади.


Физик абсорбция кўпинча қайтар жараёндир, яъни суюқликка ютилган газни ажратиб олиш мумкин бўлади, бу ҳол десорбция дейилади. Абсорбция билан десорбция жараёнларини узлуксиз олиб бориш натижасида ютилган газни тоза ҳолда ажратиб олиш ва ютувчи абсорбентни бир неча марта қайта ишлатиш имкони туғилади. Абсорбтив ва абсорбент арзон ва иккиламчи маҳсулот бўлгани учун, улар абсорбция жараёнидан кейин кўпинча қайта ишлатилмайди (масалан, газларни тозалаганда).
Саноатда абсорбция жараёни турли мақсадларда қўлланилади:
1) газ аралашмаларидан қимматбаҳо компоненталарни (масалан, крекингланган газлардан ёки метан пиролизидан ацетиленни; кокс гази аралашмаларидан аммиак, бензолни; нефтни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган газ аралашмала ридан ҳар хил углеводород ва шу кабиларни) ажратиб олишда;
2) компонентларни ҳар хил заҳарли моддалардан тозалаш учун (минерал ўгитларни олишда ҳосил бўлган газ аралашмаларини фтор бирикмаларидан, аммиак синтез қилганда азот-водород аралашмаларини СО ва С02 оксидлардан тозалашда);
3) тайёр маҳсулотлар (масалан, хлорид ва сульфат кислоталари, аммиакли сув) олишда ва ҳоказо.
Ҳар бир конкрет шароит учун тегишли абсорбент танлаб олинади; бунда ютилиши лозим бўлган компонентнинг абсор-бентдаги эрувчанлиги ҳисобга олинади.
Тажриба йўли билан аниқланганки, абсорбция жараёнида ҳар доим иссиқликнинг ажралиб чиқиши юз беради.

Download 52.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling