Режа: Абсорбентлар турлари, уларнинг физик-кимёвий хоссалари


Шудринг нуқтанинг гликолли эритма концентрациясига боғлиқлиги


Download 266.57 Kb.
bet2/2
Sana31.10.2023
Hajmi266.57 Kb.
#1735681
1   2
Bog'liq
Табиий газлар таркиби ва физик

Шудринг нуқтанинг гликолли эритма концентрациясига боғлиқлиги

Газ қатлам шароитида сув парлари билан тўйинган ҳолда бўлади. Газни қазиб чиқаришда технологик схемалар бўйича қайта ишлаш вақтида термодинамик шароитлар, ҳарорат, босим ўзгаради ва натижада сув парлари кондерсирланади. Ҳосил бўлган сув томчилари газни тайёрлаш қурилмаларининг технологик тизимларини ишини бузади ва уни узоқ масофага магистрал трубопроводлар орқали ташишни қийинлаштиради. Бунга асосий сабаб табиий газни сув билан гидрат ҳосил қилишидир. Буни клатрат дейилади. У музсимон модда бўлиб гидрат пробкаларини ҳосил қилади. Гидратлар қувурларда тиқин ҳосил қилади Бунинг натижасида компрессорлар ишдан чиқади. Шунинг учун табиий газни магистрал қувурларга беришдан ва паст ҳароратда қайта ишлашдан олдин қуритилади. Куритиш усулини танлаб олиш аниқ мақсадга ва шароитга боғлиқ. Буларга газни таркиби, қуритиш даражаси, қуритилган газнинг таркиби киради. Газ қуритишда сув ютадиган, қаттиқ ва суюқ сорбентлар ишлатилади, яьни адсорбентлар ва абсорбентлар ишлатилади. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак.



  1. Юқори даражада намликни ютиши керак, яьни ютувчи массаси ва ҳажми бирлигига нисбатан кўп намлик ютиши керак.

  2. Узоқ вақт хизмат қилиши керак.

  3. Арзон ва олиниши қулай бўлиши керак.

Шу кўрсатилган сифатларга актив алюминий оксиди, цеолит, суюқ моддалардан – ди ва три этиленгликоллар киради. Нефтни қайта ишлаш корхоналарида одатда табиий газ суюқ усул билан тозаланганда диэтиленгликол ишлатилади. Диэтиленгликол билан тозаланганда шудринг нуқтаси –200С га тушади. Актив алюминий оксиди билан қуритилганда шудринг нуқтаси –700С га, цеолит билан қуритилганда –750С га етади.
 катталиги одатда % кўринишида ифодаланади. 0  Пн  Пс бўлгани
учун, унда 0    100%. Абсолют қуруқ газ учун  = 0, тўйинган газ учун  = 100%.
Мазкур газ аралашмасидаги сув томчиси ҳосил бўладиган ҳарорат шудринг нуқтаси деб аталади. Ҳавога қараганда углеводородли газларда намлик юқори, лекин ҳарорат ошиши билан бу фарқ камайиб боради. Нисбий зичлиги 0,6 таркибидаги азот бўлмаган, чучук сувга тўйинган ҳар-хил ҳарорат ва босимдаги табиий газни намлиги берилган.
Газ намлигининг катталиги, унинг углеводородли таркибига боғлиқ: газ таркибидаги оғир углеводородлар қанча кўп бўлса, намлик шунча паст бўлади. Табиий газ таркибида H2S ва СО2 нинг бўлиши намликни оширади, азот эса камайтиради.
Нисбий зичлиги 0,6 дан фарқ қиладиган газ намлигини аниқлаш учун, зичликка К тузатишни киритиш зарур.

10-расм. Контакт ҳароратлар ҳар-хил бўлганда ДЭГ (а) ва ТЭГ (б) эритмаларини сув бўйича мувозанатли шудринг нуқтаси.




Download 266.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling