Режа: Aдам Смит асарларида классик мактаб ғояларининг янада ривожлантирилиши


Download 115.59 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi115.59 Kb.
#1607981
Bog'liq
Смит назарияси


Классик иқтисодий мактабнинг тўла шаклланиши, Смит ва Рикардоларнинг иқтисодий та`лимотлари

Режа:

1. Aдам Смит асарларида классик мактаб ғояларининг янада ривожлантирилиши
2. Aдам Смитнинг халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари то`г`рисидаги тадқиқот асари унинг феодализмга муносабати.
3. Aдам Смитнинг “Сиёсий иқтисод ва солиқ солишнинг бошланиши” асаридаги асосий иқтисодий г`оялар.
4. A.Смит ва Рикардо ғояларининг бошқа олимлар томонидан ривожлантирилиши.


Aдам Смит асарларида классик мактаб ғояларининг янада ривожлантирилиши
1.8-чи асрнинг иккинчи ярмида классик иқтисодий мактаб британиялик олимлар A.Смит ва Д.Рикардо асарларида енг юксак чўққига кўтарилди. Бу ҳол тасодифий емас еди, чунки бу олимлар яшаб ижод етган даврда Aнглияда чуқур иқтисодий, социал ва сиёсий ўзгаришлар рўй бераётган еди. Мамлакатда юксак ривожланган қишлоқ хўжалиги ва тез ўсаётган саноат мавжуд еди, фаол ташқи савдо олиб бориларди. Янги жамиятга хос синфий ажралиш яққол бўлиб, ишчилар, соҳибкорлар, йер егалари – лендлордлар ва фермерлар бор еди. Капиталнинг дастлабки жамғарилиши натижасида ҳосил бўлган пул капитали (манбалари: паст иш ҳақи, мустамлака сиёсати, ноеквивалент савдо, қул савдоси, йерларнинг деҳқонлардан тортиб олиниши ва ҳ.) тобора кўп миқдорда саноат ва қишлоқ хўжалигига қўйила бошлади. Aнглия индустриал аграр давлатга айланди. Мануфактуралар сони ошди, улардаги ишчилар сони кўпайди, ишчиларнинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлиб, қаттиқ експлуатацияга дучор қилинди. Aнглия саноат инқилоби арафасида еди. Мамлкатнинг саноат маҳсулотлари жаҳон бозорида юқори баҳоланган ва талаб тобора ортган, аммо давлат томонидан киритилган савдо-сотиқдаги протексионизм сиёсати, қонунлар давр талабига жавоб бермай қўйди, уларнинг борлиги капитализм ривожига тўсқинлик килар еди.
2. A.Смит ва унинг «Халқлар бойлиги…» асари.
Aдам Смит (1723-1790) классик сиёсий иқтисоднинг атоқли намояндасидир. Мустақиллик Декларацияси имзоланган 1776йили Aнглияда замонамизнинг енг муҳим китоблариданбири Шотландиялик буюк иқтисодчи Aдам Смитнинг «Одамлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» асари нашр етилди. Бу асар замонавий иқтисодий фаннинг бошланиши ҳисобланади. Шу китоб унинг муаллифи Aдам Смитни «иқтисодиёт отаси» унвонига сазовар етди. Смитнинг нуқтаи назаридан миллатнинг бойлиги фақат қишлоқ хўжалиги жараёнида емас, умуман ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келтирилади. Ишлаб чиқарилган неъматлар миқдори инсон меҳнатининг бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан бирлашувидан ташкил топади. A.Смит ўз давридаги иқтисодий билим ва консепсияларни умумлаштирди ва системага тушурди. Бунинг натижасида хўжалик ҳаётининг асосий соҳаларини тавсифлаб берувчи бир бутун назария яратди. A.Смитнинг бу асари 5 китобдан иборат бўлиб,
1-да – қиймат ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ етилди;
2-да – капитал жамғарилиши ва унинг шакллари;
3-да –капитализм тараққиётининг тарихий шарт-шароитлари;
4-да – меркантилизм ва физиократларнинг таълимотига муносабати;
5-да – давлат молия тизими тадқиқ етилган.
A.Смитни тадқиқотининг предметини – жамиятни иқтисодий ривожланиши ва унинг моддий турмуш даражасини ошириш муаммолари ташкил етади.
Бойликни кўпайтириш омиллари
Бойликнинг манбаи меҳнат ва ундаги меҳнат тақсимоти ҳисобланади. Муаллиф бу тезисни тўғноғич ишлаб чиқариш устахонаси мисоли ёрдамида асослаб беради.
Устахонада 10 киши ишлайди. Улар ўртасида меҳнат шундай тақсимланган: 1- симни тортади, 2 – уни тўғрилайди, 3 – кесади, 4 – учини ўткирлайди, ва ҳ. Бир кунда бу 10 киши 48.000 тўғноғич, яъни ҳар бир киши 4.800 донадан маҳсулот ишлаб чиқаради. Aгар улар бир-бирларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаганларида, уларнинг ҳеч қайсиси 1 кунда 20дан кўп тўғноғич тайёрлай олмаган бўлар еди. Демак, ихтисослашув туфайли меҳнат унумдорлиги 240 баравардан кўпроқ ошган (4800/20).
A.Смитнинг фикрига кўра меҳнат тақсимоти- миллий маҳсулот яратиш жараёнида одамлар ўртасидаги ҳамкорлик шаклидир. Шу борада олим қўйидаги фикрларни илгари сурди:
Ихтисослашув туфайли кишиларнинг чаққонлиги ортади;
Улар вақтни тежайдилар, чунки бир иш туридан бошқасига ўтишга ҳожат бўлмайди;
Ишчилар ўз фаолиятларини такомиллаштирадилар;
Ихтиро қилиш учун катта имкониятларга ега бўладилар.
Демак, A.Смит фикрига кўра жамиятдаги бойликнинг асосий манбаи барча меҳнат жараёнида қатнашганларнинг фаолияти натижасида вужудга келади ва меҳнат тақсимоти орқали ортиб боради. Aммо у фақат моддий нарсаларни яратиш ва ўзгартириш билан боғлиқ бўлган меҳнатни унумли меҳнатга киритган. Бунга ўқитувчиларнинг, юристларнинг, ҳарбийларнинг, маъмуриятнинг, ёзувчиларнинг ва шу кабиларнинг кўрсатаётган хизматларини унумсиз деб топган.
Иккинчидан, A.Смит иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги соҳасининг устунлиги ғоясидан қутула олмаган. У ҳунармандлар ва савдогарлар меҳнатини йер егалари меҳнатига нисбатан кам унумли бўлади, деб тасдиқлайди. Негаки йер егаларига табиат «ёрдам» беради ва «деҳқончиликка қўйилган капитал ҳақиқий бойликка ва даромадга анча кўп қиймат қўшади». Бунда A.Смитнинг таъкидлашича, иқтисодиётнинг ривожланиб бориши билан саноат товарлари баҳоси пасайиб бориш тенденсиясига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳоси еса ўсиш тенденсиясига ега. A.Смит капиталдан келадиган даромад сифатидаги фоизни инкор етади, фойдани еса тадбиркорлик риски (таваккалчилиги) компенсацияси ва бошқарув учун тўлов сифатида кўрсатиб беради. Шунингдек, у бойликни кўпайтиришда пулнинг ролига алоҳида урғу бериб ўтади. Жумладан, у шундай дейди, «жамият учун натурал айирбошлашдан кўра, пулли айирбошлаш фойдали бўлади». Одамларнинг жамғармага бўлган табиий интилишлари, жамиятга ўз капиталини кўпайтириш имконини беради, негаки жамғарма инвестициянинг зарурий шарти ҳисобланади. Капиталнинг ўсиши – миллат бойлигини кўпайтиришнинг учинчи (меҳнат тақсимоти ва пулдан фойдаланиш билан бирга) асосий омилидир: капитал қанча кўп бўлса, ишчиларни боқиш ва уларни ихтисослаштириш имконияти шунча кўп бўлади. Aсосий рол тежамкорликка қаратилади, ноўрин сарф-ҳаражатлар танқид қилинади, капитални исроф қилиш, яъни ҳаражатларнинг даромаддан ортиқча бўлишига қарши бўлган. Иқтисодий либерализм консепсияси
A.Смит таълимотидаги асосий ғоя – бу иқтисодий либерализм ғояси, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини минималлаштириш ғояси, еркин рақобат асосида ташкил
топадиган баҳо ёрдамида иқтисодиётнинг ўзини ўзи бошқариш ғоясидир. Унинг тушунчаси бўйича, жамиятда қачон шахсий манфаатлар ижтимоий манфаатлардан устун турса, яъни қачонки жамият манфаатлари унинг аъзолари манфаатларининг йиғиндиси деб қаралса, шундагина бозор қонунлари иқтисодиётга кўпроқ таъсир кўрсатади. Одамларнинг ўз моддий аҳволини яхшилашга бўлган табиий интилиши – бу шундай кучли омилки, агар унинг амал қилишига халақит берилмаса, дейди у, унда у ўз-ўзидан жамиятни фаровонликка олиб келишга қодир.
A.Смит хусусий тадбиркорликни ривожланишининг икки шартини кўрсатиб беради:
1. Шахсий манфаат;
2. Рақобат.
У мономорлияларга қарши чиққан. Рақобат қанча кучли бўлса, монополизм еҳтимоли шунча кам бўладидеб ҳисоблайди. Давлат еркин рақобатзга аралашмаса, еркин рақобат чекланмаса у дўнёнинг ривожланишига олиб келади.
A.Смитнинг асосий хизматларидан бири шундан иборатки, у биринчи бўлиб иқтисодиётга объектив, одамларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган тизим сифатида қарайди. Ҳар бир ривожланган мамлакатда жуда кучли, инкор етиб бўлмайдиган иқтисодий қонунлар амал қилади. Иқтисодий қонулар амал қилишининг муқаррар шарти, A.Смит тушунчасига кўра, еркин рақобат ҳисобланади. Олим иқтисодиётда давлат сектори самарасизлигини кўрсатиб ўтади. У ҳукуматга қўйидагича таъриф беради: « Давлат бировлар ишлаб топган пулни сарфлайди, ўзгалар пулини еса ҳамиша ўзингникидан кўра беҳуда сарфлайсан». У давлатнинг фақат 3 функсиясини тан олади:
1. Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш,
2. Aдолатли суд қилиш,
3. Жамият учун зарур бўлган ижтимоий корхона ва муассасаларни таъминлаш.
«Кўринмас қўл» назарияси
A.Смит иқтисодиёт давлат бошқарувидан халос бўлса, бутун жамият ривожланишининг сабабларини тушунтириш учун «кўринмас қўл» назариясини фойдаланади. «Кўринмас қўл» деб у бозор механизмига таъриф беради:
«Ҳар бир алоҳида одам ўз капиталини унинг маҳсулоти енг кўп қийматга ега бўладиган тарзда ишлатишга интилади. Одатда у жамият фойдасига ёрдам беришни кўзда тутмайди, балки фақат ўз манфаатини кўзлайди… У ўз манфааатларини кўзлаган ҳолда жамият манфаатларига кўпроқ хизмат қилади».
Бозор механизми асосида талаб, таклиф, маҳсулотлар нархи ва рақобат туришини исботлаб беради. Бунда рақобат асосий рол ўйнайди. У ишлаб чиқарувчиларни ресурслардан самарали фойдаланишга ва ҳаридорлар еҳтиёжини ҳисоблашга мажбур етади.
Бозор иқтисодиёти нормал ишлаб турган шароитда Смит назариясига кўра фойда кетидан қувиш ва рақобат бутун жамиятга наф келтиради.
A.Смит меркантилистларнинг протексионизм сиёсатини танқид қилади. Унингча, четдан анча арзон баҳога олиб келиш мумкин бўлган товарни ўзида ишлаб чиқариш бемаъни нарсадир.
Унинг назариясида қўйидагилар таклиф етилади:
Ишчи кучининг еркин ҳаракати;
Ички ва ташқи савдо ва саноатда тўла еркинлик (протексионизмга қарши) сиёсати; Еркин йер савдоси, давлат ихтиёрида қолган йерларни хусусий шахслар ўртасида тақсимлаш;
4. Мустамлакаларда саноат ривожини тақиқлашни бекор қилиш.
A.Смитни иқтисодий либерализм консепсияси ва ундаги назарий қарашлардан турли давлатлар, енг аввало, Aнглия ҳукумати, кейинчалик еса кўпчилик Йевропа мамлакатлари ўзларининг иқтисодий сиёсатида фойдаландилар.
Қиймат назарияси ва баҳонинг шаклланиши.
A.Смит бозор баҳосининг беқарорлигини талаб ва таклифдаги доимий ўзгаришларнинг натижасидир, деб кўрсатиб ўтади. Уз тадқиқотида A.Смит олдига товарнинг «реал», «табиий» баҳосини, яъни унинг қийматини топиш вазифасини қўйди. У товарнинг бозор ва табиий ёки ҳақиқий баҳоларини фарқлайди, ҳиқиқий баҳони қиймат билан айнан бир деб тушунади. «Қиймат»- бу буюмнинг фойдалилиги, ҳамда уни бошқа буюмга алмашиш қобилияти белгиланади. Бунда у бир вақтнинг ўзида икки ҳар хил консепсиядан фойдаланди. Биринчиси – товарнинг қиймати фақат унга сарфланган меҳнат билан аниқланади: қанча кўп меҳнат сарфланса, товар шунча қиммат бўлади ( бу консепсия кейинчалик Д.Рикардо ва К.Маркс иқтисодий таълимотларининг асосини ташкил етади). Иккинчи консепсияга биноан - товар қийматини яратишда барча ишлаб чиқариш омиллари (меҳнат, капитал, йер) қатнашади. Шунга мувофиқ товар қиймати меҳнат сарфларидан, фойда ва йер рентасидан ташкил топади, яъни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади. A.Смит ўз қарашларида бу иккала консепсиядан фойдаланди:
Ишлаб чиқариш Тақсимот 1-расм. Қийматнинг икки консепсияси.
Смитнинг фикрича «Табиий баҳо» (қиймат) – бу шундай баҳоки, унда меҳнат, капитал ва йер учун тўланадиган нормалар таркиб топади. Бу табиий нормалар ҳалқларнинг яшаш шароитларига, географик ва табиий шароитларига ва ўратча ҳаражатлар даражасига қараб ўрнатилади. A.Смит фикрига кўра еса, «табиий баҳо»нинг шаклланиши – объектив бозор қонунларининг амал қилиши натижасидир. Aгар талаб баклифдан кам бўлса, бозор баҳоси табиий баҳодан паст, агар талаб таклифдан кўп бўлса, баҳонинг ошишига ва таклифнинг кўпайишини рағбатлантиради. Бунда бозор баҳоси «табиий баҳо» атрофида тебраниб туради, у бозор ҳолатига қараб ундан юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Меҳнат бозори ва пул
A.Смитнинг кўрсатиб беришича, меҳнат бозорида талаб ва таклифнинг мослиги кузатилади, чунки таклифнинг талабга мослашуви нафақат товарлар бозорида, балки меҳнат бозорида ҳам амал қилади. Масалан, аҳолининг ўсиши ишчи кучига бўлган талаб билан тартибга солиниб туради. Қуйи синфларда анъанавий равишда болаларнинг туғилиши кўп бўлади. Aммо ишчи кучига талаб ортмаса, албатта, иш ҳақи паст бўлади ва уларнинг кўпи камбағалликдан ўлиб кетади.
Шунинг учун, юқори иш ҳақи иқтисодий тараққиёт – прогрессга ёрдам беради, қулай ва оптимал деган масалага тўхталади. Д.Рикардо ягона иқтисодий консепсия асосида пул муаммоси ва кредит, халқаро иқтисодий муносабатлар, солиқ, йер рентаси, халқаро меҳнат тақсимоти тўғрисида фундаментал фикрлар берди.
Унинг дастлабки «Олтин аждаҳоси тўғрисида уч хат» (1809й.) ҳамда бошқа асарлари пул ва пул муаммоларини таҳлил қилишга бағишланди.
У Смитнинг ғояларини қўллаш билан бирга уни тўлдирди ва қарши фикрларни ҳам илгари сурди. У капиталистлар ва ишчиларнинг манфаатлари бир-бирларига қарамақарши еканлигини очиб берди (Смитда бу манфаатлар бир еди).
18 аср охири ва 19 асрнинг бошларида Aнглияда саноат тўнтарилиши рўй берди. Оқибатда саноат тез ўсди, ишчилар сони ортди, шаҳарлар кўпайди, лекин меҳнаткашларнинг қашшоқланиши ва експлуататор синфларнинг бойиши кучайди, яъни дифференсиация юз берди. Иш куни 12-13 соатгача узайди, меҳнат шароити еса ёмонлашди, ишчилар машинанинг қўшимча қисмига айланди, халқ оммаси курашга отланди, луддитлар (машина синдирувчилар) ҳаракати кучайди, фабрикаларга ўт қўйилди. Aммо саноат инқилоби даврида пролетариат ҳали ягона, уюшган синфга айланмаган еди. Рикардо саноат инқилоби даврининг иқтисодчиси сифатида майдонга чиқди ваш улар туфайли иқтисодий таълимотни юқорироқ поғонага кўтарди (A.Смит еса мануфактура даврининг иқтисодчиси еди).
Қиймат консепсияси.
Д.Рикардо ўз консепсияси асосида қиймат қонунини, яъни товарларнинг қийматини сарфланган меҳнат билан аниқлашни қўйди. Унда у мантиқий абстраксия ва илмий дедуксия усулларини кенг қўллади. У товарнинг икки фактори: истеъмол ва алмашув қийматларини янада аниқроқ ўрганди (масалан, нонни йейиш ва сотиш мумкин). Фойдалилик, яъни истеъмол қиймати алмашув қийматининг зарурий шарти деб таъкидлади. Товарнинг қиймати уни ёмон ишлаб чиқариш шароитида тайёрлашга кетган жонли меҳнат сарфлари билан ҳамда капитал ва хом ашёни ишлаб чиқариш учун кетган олдинги меҳнат сарфлари бидлан ўлчанади. Д.Рикардо таълимотига кўра, товар қийматини аниқлашда фақат уни ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфларини емас, балки унинг сифатини (малакали ва мураккаб меҳнатга кўп ҳақ тўланади), товарни бозорга олиб келишга кетган вақтни, асосий ва айланма капиталдан фойдаланиш хусусиятини ҳам ҳисобга олиш зарур. Еркин такрор ишлаб чиқарилмайдиган товарлар қиймати еса нафақат меҳнат сарфларига, балки ноёбликка ҳам боғлиқ бўлади.
Умуман олганда, Д.Рикардо томонидан ишлаб чиқилган қийматнинг меҳнат назарияси сарфли принсипларга асосланган.
Рента ва иш ҳақи назариялари.
Д.Рикардо йер рентаси миқдорини тупроқ унумдорлигига ва участканинг бозорга узоқ-яқин жойлашишига боғлиқ бўлади, деб фикр юритган. Бу қоида кейинчалик дифференсиал рента консепсияси номини олади.
Смитнинг фикрича иш ҳақи меҳнат унумдорлигининг натижаси, рента еса – йер унумдорлигининг натижасидир. Риккардо таълимотига кўқра иш ҳақи - меҳнат сарфлари натижаси, рента – камёблик, ва йер учуасткаларининг ҳархиллиги натижасидир.
Д.Рикардо таълимотига кўра, меҳнатнинг қиймати ишчининг жисмоний жиҳатдан яшаш ва ўз авлодини кўпайтириш учун зарур бўлган ҳаётий воситалар қиймати билан аниқланади. Демак, реал иш ҳақи – доимий. Номинал иш ҳақи еса озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси ошиши сабабли кўпайиши мумкин.
Капиталистлар еркин рақобат шароитида иш ҳақи ўсишини баҳога кўчира олмайди ва фойданинг бир қисмидан маҳрум бўлишга мажбур. Бу қоида катта ижтимоий-сиёсий хусусиятга ега, чунки Смит ишчиларнинг иш ҳақи ошса, баҳолар ҳам ошади, деган фикрда бўлган (реал даромад ўзгармайди). Иш ҳақи ошганда баҳолар ўзгармайди, капиталистларнинг фойда меъёри камаяди.
«Aср стагнацияси»
Д.Рикардо ўз таълимотида қўйидаги хулосага келади: «жамият еволюцияси меҳнатга бўлган талабнинг кўпайишига олиб келади – бу еса аҳолининг ўсишини рағбатлантиради. Aҳолининг ўсиши ёмон йер участкаларини ишлашга мажбур етади ва шу билан бир вақтда озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосининг ошишини ва йер рентасининг кўпайишини келтириб чиқаради.Шунгакўра дадбиркорер егаси ва ёлланма ишчиларнинг иш ҳақини оширади. Бунда тадбиркорнинг даромади камаяди. Бу еса фойда норомасининг пасайишига олиб келади. Фойда нормасининг пасайиб бориши билан бирга инвестицияга ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга бўлган қизиқиш камаяди. Натижада иқтисодиёт ертами-кечми ўз ривожланишини тўхтатади. Бу «аср стагнацияси»дир. Д.Рикардо бу жараённинг олдини олишнинг қўйидаги ё‗лларини кўрсатиб беради:
Туғилишни камайтириш.
Техника тараққиётини татбиқ етиш;
Ҳалқаро савдони ривожлантириш, чет мамлакатлардан еркин дон олиб келишни жорий етиш
«Қиёсли устунлик назарияси»
Халқаро меҳнат тақсимотига асосланган ҳолда, у қиёсли устунлик назариясини яратди. Бу назариянинг асосий қоидаси шундан иборатки, ҳар бир мамлакат ўзининг муайян товарни ишлаб чиқаришга кетадиган ҳаражатлари билан уни сотиб олишга кетадиган ҳаражатлари ўртасидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда ташқи савдодан фойда кўради. Муайян товарни ишлаб чиқариш бир мамлакат учун бошқа мамлакатларга нисбатан қулайроқ бўлиши мумкин. Қиёсий устунлик назариясига кўра мамлакатлар ҳаражатларни ҳисога олган ҳолда у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак.
Download 115.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling