Режа: Ахборот манбалари ва ахборотга бўлган эҳтиёж


Download 291.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana30.01.2023
Hajmi291.69 Kb.
#1141891
1   2   3   4   5
Bog'liq
BT 1-maruza

Медиа саводхонлик  
Медиа саводхонликнинг бир нечта таърифи мавжуд. Биз “Медиа саводхонликнинг 
асосий жиҳати сифатида медиамуҳитга таҳлилий ёндашув, яъни уни танқидий қабул қилиш 
ва медиа воситасида ўзини ифода этиш”, деган таърифга таянамиз. Бу маънода медиа 
саводхонлик ўз ичига қуйидагиларни олади:
– 
утилитар, функционал ва прагматик кўникмалар у ёки бу ахборотнинг амалий 
фойдалилигини кўриш, эшитиш, тасаввур этиш, тушуниш ва намойиш этишни билдиради;
– танқидий таҳлил кўникмалари турли таҳлилий воситалардан фойдаланган ҳолда турфа 
медиаконтентни адекват тарзда талқин эта олиш, медиаматнни баҳолашни билдиради. 
Ушбу кўникмалар ранг-баранг медиаконтент ва жанрлар воситасида яхшироқ 
ривожланади;
– 
эстетик ва креатив кўникмалар медиаматнни ижодий жиҳатдан англаш, яратиш ва 
талқин қилиш қобилиятини билдиради. Талаба мазкур кўникмаларни ўзида медиа-
ресурслар яратиш орқали шакллантириши мумкин.
– 
интерфаоллик кўникмалари медиа орқали мулоқот қилиш ва турли медиаролларни 
бажариб кўриш қобилиятини кўрсатади. Мазкур кўникмаларни таълим ва амалиёт 
доирасида ривожлантириш мумкин. Интерфаоллик кўникмалари ўз фикри ва 
кўрсатмаларини ифода этишга тайёрлигини кўрсатади.
– 
хавфсизлик кўникмалари мураккаб вазиятлардан чиқиш ва уларга дуч келмаслик 
қобилиятини намоён этади. Виртуал маконда хавфсизликка риоя қилишнинг муҳим 
кўникмаларидан ҳусусий маконни ҳимоялаш ҳамда керак бўлмаган контент ва мулоқотдан 
воз кечишни назарда тутади.


Мавзу бўйича топшириқ
1. Медиаматнни тайёрлашда сиз қандай медиакўникмаларга эга эканлигингизни ўйлаб 
кўринг.
2. Сизнинг қандай қобилиятингиз ҳануз юзага чиқмаган?
3. Оилавий тадбиркорлик масаласига бағишланган таҳлилий материал тайёрлаш зарур. 
Бунда журналист манбалар билан қандай ишлайди?

Download 291.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling