Режа: Ахборот технологиялари компонентлари Компьютер аппарат таъминоти. Компьютер дастурлари
Коммуникация технологиялари компоненти
Download 157 Kb.
|
Ахборот технологияларининг компонентлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқарув ахборот технологиялари
Коммуникация технологиялари компоненти.
Коммуникация - сигналнинг узатувчидан қабул қилувчига бирор восита орқали узатилишидир. Сигнал эса ўз навбатида маълумот ва ахборотдан ташкил топган хабардир. Сигнал албатта бирор бир алоқа воситаси ёрдамида узатилади. Юборувчи ва қабул қилувчи ўртасида сигнал ташувчи ҳар қандай нарса алоқа воситаси ҳисобланиши мумкин. Инсонлар сўзлашганда, гапираётган киши (юборувчи) сигналларни юборишда алоқа воситаси сифатида ҳаводан фойдаланади. Телекоммуникацияда эса юборувчи сигналларни узатишда кабел сингари алоқа воситаларидан фойдаланади. Сигнал узатишнинг умумий тури. Сигнал узатиш турлари: а) хаво орқали; б) сим орқали. Маълумотларни сақлаш. Маълумотлар компьютер қурилмалари ва дастурлари манипуляцияси ва коммуникацияларда узатилиш учун айнан бир шаклда ифодаланиши зарур. Маълумотларнинг икки турдаги ифодасини ажратишимиз мумкин: физик ифодаси ва мантиқий ифодаси. Маълумотларнинг мантиқий ифодаси. Тизим дастурлари ва амаллий дастурлар маълумотларнинг мантиқий ифодаси билан ишлайди. Операцион тизим нуқтаи назаридан маълумотлар файллар, файллар тури ва папкалар шаклида ифодаланган. Маълумотлар базаси бошқарув тизимининг нуқтаи назаридан маълумотлар базаси, жадвал ва қатор оркали ифодаланган. Маълумотлар одатда операцион тизимнинг ёки маълумотлар базаси бошқарув тизимининг мантиқий маълумотлар тузилмаси шаклида сақланади. Ҳар қандай маълумотлар тузилмаси маълумотлар элементидан иборат. Маълумотлар элементи маълумотларнинг ўзидан яъни тузилмаси қийматларидан иборат. Ҳар қандай маълумот типга эга. Бошқарув ахборот технологиялари Бошқарув ахборот технологиялари бирор мақсадни кўзлаб қарор қабул қилувчи барча шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ҳизмат қилади. Бу технология асосан турли кўринишдаги ҳисоботларни тайёрлаш учун йўналтирилган. Доимий ҳисоботлар ўрнатилган жадвал асосида тайёрланиб, ҳисоботнинг тайёрланган вақти билан фарқ қилади. Бошқа ҳисоботлар эса бошқарув органларининг сўрови асосида тайёрланади. Ҳар иккала ҳисоботлар: умумлаштириш, солиштириш ва фавқулодда формадаги хисоботларни тайёрлаши мумкин. Download 157 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling