Режа: Аудитнинг мақсади, вазифалари, маълумот манбалари ва ўтказиш тартиби
Товар-моддий заҳиралар бухгалтерия ҳисобини текширишнинг хусусиятлари
Download 54.72 Kb.
|
4 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи вариант
4. Товар-моддий заҳиралар бухгалтерия ҳисобини текширишнинг хусусиятлари.
Товар-моддий заҳираларининг тўлиқ кирим қилинишини текшириш чоғида аудитор мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларнинг шакллари ва шартларини, танланган баҳолаш усулини, сотиб олинган қийматликлар бўйича ҚҚСни қоплаш тартибини ҳисобга олиши зарур. Товар-моддий заҳираларининг тушуми ва кирим қилиниши мол етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар ва кузатиб борувчи ҳужжатлар (товар-транспорт накладнойлари, счёт-фактуралар, қодоқлаш (упаковка) ёрлиқлари, сифат гувоҳномаси, қабул квитанцияси ва бошқалар) асосида текширилади. Омборхона кирим ҳужжатларини мол етказиб берувчиларнинг кузатиб борувчи ҳужжатлари ёки материалларни чакана савдода нақд пулга сотиб олиш ҳужжатлари билан солиштириш омборхонада содир бўлган кирим муомалаларини текширишнинг умумий усули ҳисобланади. Тезкор ва хизмат юзасидан узатиладиган ахборотлар ҳам аудиторлик текширувнинг объекти ҳисобланади. Масалан, келган юкларни ҳисобга олиш журналидан моддий қийматликларнинг ассортименти ва етказиб бериш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни мол етказиб берувчилар бўйича олиш мумкин. Аудитор бундай ҳисобнинг мижоз-корхонада қандай ташкил этилганлигини ўрганади. Хусусан, ҳар бир мол етказиб берувчи бўйича шартномада материалларнинг етказиб берилиш муддатлари ва ассортименти кўрсатилаётганлиги, ҳамда ҳақиқатда олинган материалларнинг ассортименти, олиниш санаси кўрсатилган ҳолда қабул қилинганлиги текширилади. Оператив ҳисобда келтирилган ахборотларнинг ишончлилигини аниқлаш учун аудитор уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган маълумотлар билан таққослайди. Келаётган юкларни ҳисобга олиш журнали ва мол етказиб бериш шартномаларини ҳисобга олиш карточкаларидаги ёзувлар бўйича аудитор текширилаётган давр ичида қандай мол етказиб беришлар амалга оширилганлигини аниқлаши мумкин. Агар моддий қийматликлар жисмоний шахслардан ёки юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган тадбиркорлардан нақд пулга сотиб олинган бўлса, аудитор харид далолатномаларининг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигига эътибор қаратади. Харид далолатномасида қуйидаги мажбурий реквизитлар бўлиши лозим: сотувчининг паспорт маълумотлари, моддий қийматликларнинг номи, миқдори ва қиймати. Олинган моддий бойликларни расмийлаштирадиган ички ҳужжатларга юкни қабул қилиб олувчи штампаси босилган мол етказиб берувчиларнинг кузатиб борувчи ҳужжатлари, кирим далолатномалари, кирим ордерлари ва юкни қабул қилиш тартибига кўра айрим бошқа ҳужжатлар киради. Сотиб олинган моддий бойликларнинг тўғри баҳоланиши ва тўлиқ кирим қилинишини текширишни бошлашда аудитор моддий бойликларни ҳисобга оладиган ведомостларда акс эттирилган жами суммаларнинг бошқа ҳисоб регистрлари маълумотларига мослигини аниқлайди. 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ва 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми) бўйича синтетик ҳисоб регистрлари маълумотлари, ҳамда омборхоналарнинг кирим ҳужжатлари бўйича аудитор олинган материалларнинг миқдорини ва юкларни қабул қилишнинг тўғри расмийлаштирилишини аниқлайди. Бунинг учун мол етказиб берувчиларнинг пули тўланган счётлари ва бошқа тўлов ҳужжатларини кирим ордерлари, қабул қилиш далолатномалари, ҳамда омборхона ҳисоби карточкаларидаги ёзувлар билан таққослайди. Моддий бойликларнинг тўлиқ кирим қилинганлигини текширишда аудитор мол етказиб берувчиларнинг ҳисобга олинмаган счётларини аниқлаш мақсадида, мол етказиб берувчилардан кредитор қарзларнинг ҳаққонийлигига эътибор қаратади. Бунинг учун у бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги ёзувларни тақдим қилинган счётлар, шартномалар ва мол етказиб берувчиларга тўланганлик тўғрисидаги пул ҳужжатлари маълумотлари билан солиштиради. Товар-моддий заҳираларининг киримига доир муомалаларни ҳужжатлар бўйича текшириш чоғида қабул қилишнинг миқдор ва сифат қоидаларига риоя қилиниши; қабул қилиш далолатномалари, тижорат далолатномалари, қабул қилишда аниқланган тафовут далолатномаларининг тўғри расмийлаштирилиши; моддий жавобгар шахслар ҳисоботлари ва исботловчи ҳужжатлар реестрларининг бухгалтерияга ўз вақтида тақдим қилиниши аниқланади. Тафовутлар аниқланганида ҳужжатларни қарама-қарши текширувдан ўтказиш зарур. Моддий бойликларнинг тўлиқ кирим қилинганлигини текширишда ички ҳужжатлар мол етказиб берувчиларнинг кузатиб борувчи ҳужжатлари билан солиштирилади. Аудитор олинган моддий бойликлар сифати ва миқдоридаги тафовутларнинг далолатномалар билан тўғри расмийлаштирилганлиги ва мол етказиб берувчиларга ёки транспорт ташкилотларига (масалан, автобаза, темир йўл компанияси) ўз вақтида даъво қўзғатилганлигини ўрганади. Айрим ҳолларда бундай тафовутлар моддий бойликларни ўзлаштириш ва камомадни яшириш мақсадида қалбаки далолатномаларни расмийлаштириш оқибатида юзага келиши мумкин. Зарур ҳолларда аудитор моддий бойликларни кирим қилиш учун асос бўлган ҳужжатларни уларнинг мол етказиб берувчиларда сақланаётган нусхалари билан солиштириб, қарама-қарши текширув ҳам ўтказади. Корхонага тегишли бўлмаган, аммо унинг ихтиёрида сақланаётган ёки ишлатилаётган товар-моддий заҳиралар шартномалар шартларига мувофиқ, шартномада кўрсатилган баҳода балансдан ташқари счётларда акс эттирилади. Маъсул сақлаш учун қабул қилинган моддий бойликлар, ҳамда буюртмачининг хом ашёси сифатида қайта ишлашга қабул қилинган хом ашё ва материаллар корхонанинг ўзига тегишли ишлаб чиқариш заҳираларидан алоҳида сақланиши ва ҳисобга олиниши лозим. Бундай моддий бойликлар №21 БҲМС га мувофиқ 002 - «Маъсул сақлашга олинган товар-моддий бойликлар» ва 003-«Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар» деган балансдан ташқари счётларда ҳисобга олиниши лозим. Ҳужжатсиз (счёт-фактурасиз) олинган материалларни текшириш айрим хусусиятларга эга. Улар 6010 - «Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ёки 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми) счёти бўйича юритиладиган ҳисоб регистрида ҳар бир олинган материаллар бўйича алоҳида сўнги кирим қилинган партия баҳоси бўйича акс эттирилиши лозим. Бунда рақам ўрнига «Н» ҳарфи (фактурланмаган) қўйилади. Аудитор бундай моддий бойликларни кирим қилишга доир ёзув ҳисобда қандай акс эттирилганлигини аниқлаши зарур. Чунки, кейинги ойда мол етказиб берувчилар ҳужжатларининг келиб тушишига қараб, ушбу ёзувлар мол етказиб берувчиларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатларига асосан материалларни ҳақиқий сотиб олиш баҳоси бўйича кирим қилиш билан бир вақтнинг ўзида тузатилиши (сторно қилиниши) керак. Ҳужжатсиз мол олинган ҳолатлар мавжуд бўлганида аудитор қуйидагиларни текширади: қабул қилиш далолатномаларини тузиш тартибига қандай риоя қилинаётганлиги; ҳужжатларсиз олинган моддий бойликларни кирим қилишнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги; баҳо белгилашнинг тўғрилиги; мол етказиб берувчиларнинг қарама-қарши ҳужжатлари келиб тушганда қилинган тузатиш (корректировка) ларнинг тўғрилиги (бунинг учун аудитор қабул қилиш далолатномаларидаги ёзувларни кейинчалик олинган мол етказиб берувчилар ҳужжатларининг маълумотлари билан солиштириши зарур). Агар мижоз-корхона ҳисобида йўлда келаётган яъни пули тўланган, лекин ҳали ой охиригача келиб тушмаган моддий бойликлар мавжуд бўлса, у ҳолда аудитор бундай моддий бойликлар қийматини бухгалтерия ҳисоби ва балансда акс эттиришнинг ишончлилигини тасдиқлаши учун улар кейинчалик олинганлиги ва пули тўланганлиги ёки баланс тузилаётган санага кредитор қарзлар таркибига киритилганлигига ишонч ҳосил қилиши зарур. Аудитор корхонада бундай моддий бойликларни ҳисобга олишнинг мавжуд иккита вариантидан қайси бириси қўлланилаётганлигини аниқлаши керак. Биринчи вариант қўлланилганда ушбу материаллар қиймати ҳар ой охирида қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади: Дебет 1510 - «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» счёти Кредит 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ёки 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми). Аудитор бундай мол етказиб беришлар бўйича кредитор қарзлар мавжудлигини текширади. Чунки кейинги ойнинг бошида ушбу ёзув тузатилиши (сторно қилиниши) лозим. Етиб келмаган юклар учун мол етказиб берувчиларга тўланган суммалар юк етиб келгунга қадар дебитор қарз сифатида ҳисобда туриши давом этиши лозим. Download 54.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling