Reja: Auditning muhimligi Risk darajalarini aniqlash O’zbekiston banklaridagi risklar
Download 37.04 Kb.
|
Audit fanidan
REJA: 1.Auditning muhimligi 2.Risk darajalarini aniqlash 3.O’zbekiston banklaridagi risklar Аудитнинг муҳимлик ва таваккалчилик даражасини аниқлаш Муҳимлик - ҳисоботда келтирилган ва унчалик ҳам аҳамиятли деб ҳисобга олинмаган, юз бериши мумкин бўлган хато сумманинг максимал чегарасидир. Ҳисоботдаги айрим кўрсаткичлар ва иловалардаги баъзи бир ахборотлар унчалик ҳам тўғри бўлмайди. Аммо бу билан ҳисобот тўлиғича нотўғри ва реал ҳолатни ифодаламайди деган фикрга бормаслик керак. Аудитда муҳим деб хўжалик юритувчи субъектни молиявий ҳисоботининг ҳақиқийлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган вазият тан олинади. Молиявий ҳисоботнинг барча муҳим томонларидан ҳақиқийлиги деб мазкур ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўғри хулосалар чиқариши ҳамда тўғри қарорлар қабул қилиши мумкин бўлган молиявий ҳисобот кўрсаткичлари аниқлигининг даражаси тушунилади. Маълумотнинг муҳимлиги – бу уни мазкур маълумотдан фойдаланувчининг қарорларига таъсир кўрсата оладиган бўлиш хусусиятидир. Муҳимликнинг даражаси деганда молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатишни энг юқори даражаси тушунилади. Ушбу даражадан бошлаб ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўғри хулосалар чиқариши ҳамда тўғри қарорлар қабул қилиши лозим. Муҳимлик даражасининг мутлақ кўрсаткичини аниқлаш вақтида аудитор аудит ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоботи ҳақиқийлигини таърифлайдиган энг муҳим кўрсаткичларни (молиявий ҳисоботнинг базавий кўрсаткичлари) асос қилиб олиши лозим. Хатолар қуйидагича бўлиши мумкин: ҳисоб-китоблардаги хатолар (амортизация суммасини ҳисоблашдаги арифметик хатолар); алоҳида кўрсаткичлар баҳоланади. Масалан, номоддий активларнинг фойдали ишлатилиш муддати ва ҳоказо. Аудитор бу хатоларни топса, мижоз ҳисоботда бу хатоларни тўғрилаши лозим. Аудитор қуйидаги ҳолларда хатоларни ҳисобга олмайди: - мижоз ҳисоботига таъсир қилмайдиган кичик хатолар;
бухгалтерия ҳисоботини эълон қилиш муддатини узайтириш мумкин бўлган кичик хатоларни тўғрилашга кетадиган вақт ва бошқалар. Шундай ҳолларда аудитор ҳисоб кўрсаткичларидаги хатоларни инобатга олмайди ва ҳисоботни тўғри ва ишонарли деб эълон қилади. Кўпгина аудиторлар кўрсаткичлардан четга чиқиш 5%гача бўлса, сезиларли эмас, 10%дан кўп бўлса, моддийлик деб ҳисобга олади. Аудитор қуйидаги ҳолларда муҳимликни кўриб чиқиши лозим: - аудитнинг таомилларининг табиати, вақти ҳамда чуқурлигини белгилаш вақтида;
бузиб кўрсатишларнинг таъсирини баҳолаш вақтида. Моддийликни баҳолашда ҳисобда қуйидаги омиллар қабул қилинади: хатоларнинг абсолют чегараси; хатоларнинг муайян чегараси; ҳисобот моддаларининг мундарижаси; аниқ шароитлар; ноаниқликлар; суммалардаги хатолар. Хатоларнинг абсолют чегараси. Хатоларнинг миқдор қийматида ифодаланадиган кўрсаткичдир. Бу моддийликни баҳолашнинг асосий мезони сифатида қаралмаслиги лозим. Муайян чегара. Бу баҳо фоизларда ўрнатилади. Ҳисобот сатрларининг мундарижаси. Бу сифат омили бўлиб, моддийликни аниқлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Аниқ шароит. Аудитор моддийликни баҳолашда, ҳисобот кимга тақдим қилинишини инобатга олиши керак. Агарда ҳисобот фойдаланувчиларга тақдим қилинадиган бўлса (акционерларга, банкларга, корхона раҳбарига), моддий мезонларни зийраклик билан ўрганиш лозим. Ноаниқлик. Агар мижоз фаолиятини қисқа давом этиши эҳтимоли бўлишини баҳоласа ёки корхонани тўловга ноқобил деб топса, у ҳолда аудитор моддийлик даражасини баҳолашга кенг эътибор бериши лозим. Суммадаги хатолар. Аудитордан мумкин бўлган ва аҳамиятли хатоларнинг умумий миқдорини баҳолаш талаб этилади. Моддийликни баҳолашда 2 та усулдан фойдаланилади: Индуктив усул. Бунда, энг аввало, ҳисоботдаги ҳар бир сатр бўйича моддийлик алоҳида сатрлар бўйича йиғилади. Дедуктив усул. Бу усулда, энг аввало, хато қўйилган сумманинг умумий ҳажми аниқланади ва у ҳисобот сатрлари бўйича тақсимланади ва унга кўра ҳар бир ҳисобварақ бўйича қилинадиган иш ҳажми аниқланади. Аудиторлик таваккалчилиги – бу аудитор томонидан бир тарафлама аниқланадиган, аудитнинг текшируви натижаларига кўра молиявий ҳисобот унинг ҳақиқийлиги тасдиқланганидан кейин аниқланмаган муҳим бузиб кўрсатишларга эга бўлиши мукинлиги эҳтимолини тан олиш, ёки ҳақиқатда молиявий ҳисоботда бундай бузиб кўрсатишлар йўқ бўлишига қарамасдан мазкур ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжудлигини тан олишдир. Молиявий ҳисобот аудити бевосита қуйидаги омилларга боғлиқ: тадбиркорлик таваккалчилиги ва аудиторлик таваккалчилиги. Тадбиркорлик таваккалчилиги аудиторлик хулосаси ижобий бўлган ҳолатда ҳам мавжуд бўлади. У қуйидаги омилларга боғлиқ: аудиторлик рақобатбардошлилик; аудиторлик фаолиятини яхши реклама қилмаслик; аудиторга бўлган муносабат бўйича суд ишлари бўлиш эҳтимоли; мижознинг молиявий ҳолати; мижоз операцияларининг характери; мижоз корхона раҳбарияти ва ҳисоб ходимларининг малакалилиги; аудитни ўтказиш муддати. Аудиторлик таваккалчилиги қуйидагилар билан изоҳланади: аудитор мижознинг молиявий ҳисоботини тўғри тузилган деб ўз хулосасида ёзади. Аммо у баъзи-бир моддий хатолардан иборат бўлади. Аудитни ўтказиш даврида аудитор аудиторлик таваккалчилигининг энг паст даражагача камайтириш учун зарур бўлган тадбирларни ўтказиши лозим. Аудиторлик таваккалчилиги ўз ичига қуйидаги компонентларни олади: Ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик; Назорат таваккалчилик; Молиявий ҳисоботда хатолар ҳамда бузиб кўрсатишларни аниқламаслик таваккалчилиги. Download 37.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling