Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
*-№4- «Мижоз фаолияти (бизнеси) билан танишиш» номли аудитнинг миллий стандарти бекор қилиниб, унинг ўрнига қабул қилинган. Учинчи поғона- стандартларни тадбиқ қилиш учун зарур ҳужжатлар тўплами, яъни аудиторлик ташкилотининг ички ишчи стандартларидан иборат. Бу ҳужжатлар стандартларни қўллаш ва стандартлар асосида аудиторлик фаолиятини ташкил этишга доир маълумотларни ўз ичига олади. Аудиторлик ташкилотлари билан мижоз-корхона ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади. Аудиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси аудит предметини, хизмат кўрсатиш жойини, ҳақ тўлаш ҳажми ва тартибини, томонларнинг жавобгарлигини ўз ичига олади. Шартнома шартлари ва топшириқ мазмуни Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга зид бўлмаслиги лозим. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ аудиторлик фаолияти билан фақат юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилоти шуғулланиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир. Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир. Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг шаклланиши ва ривожланишида профессионал жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. I. Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА) – бухгалтерлар, аудиторлар, илмий ва педагогик ходимлар, солиқлар бўйича маслаҳатчиларнинг республика жамоат ташкилоти бўлиб, ўз аъзоларини улар манфаатлари ва мақсадларининг умумийлиги, ҳудудий ёки профес-сионал тамойиллар бўйича бирлаштиради. Ассоциация Ўзбекистон Республикасида бухгалтерлар ва аудиторлар касб малакасини ривожлантириш ва уларни халқаро стандартлар талабларига мослаштиришни таъминлайди. Шунингдек, бухгалтерлар ва аудиторларни профессионал ҳимоялашда амалий ёрдам кўрсатади. Ассоциация бухгалтерия ҳисоби, аудиторлик фаолияти, солиққа тортиш, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, корхоналар молия- хўжалик фаолиятининг таҳлили ва молиявий менежмент бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади. Шу билан бирга юқорида санаб ўтилган масалалар бўйича маслаҳатлар беради ва «ҳаммаси бухгалтерлар учун» номли ойлик бюллетен, ўқув, меъёрий ҳамда услубий адабиётлар нашр қилади. II. Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) – малака сертификатига эга мустақил аудиторларни ихтиёрий тарзда бирлаштирувчи, мустақил нотижорат жамоат ташкилоти. Аудиторлар Палатасининг асосий мақсади аудиторларнинг профессионаллик даражасини ривожлантириш ва қўллаб-қувват-лашга ёрдам кўрсатиш, ўз аъзоларининг касбга оид манфаатларини давлат ва жамоат органларида ҳимоя қилиш, ҳамда касбга оид талаблар бўйича барча ўзгаришлар тўғрисидаги ва ахборот таъминоти бўйича алоқа ўрнатишдан иборат. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling