Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Download 0.7 Mb.
bet12/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

ишончли аудиторлик хулосасини тузиш учун зарур бўлган барча ахборот хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилмаган тақдирда аудиторлик текшируви ўтказишдан бош тортиш;
аудиторлик текширувини ўтказишда иштирок этишга аудиторлар ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш.
аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидақарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжат-лари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжат-лари билан олдиндан танишиб чиқади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари яъни устави ва таъсис шартномаси билан танишиш аудиторга бўлғуси мижозининг юридик мақоми, фаолият тури, предмети ва таъсисчилари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Бунда аудитор корхонанинг асосий устав фаолияти, уставнинг қачон ва қайси давлат органида рўйхатга олинганлиги ҳамда нотариал идора томонидан тасдиқланган-лигига эътибор бериши керак. Шунингдек, таъсис шартномасига мувофиқ таъсисчилари кимлар, уларнинг юридик мақо-ми, устав капиталидаги иштироки (улуши), молия-хўжалик фаолияти бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишади.
Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан танишиш аудитор учун корхонада бухгалтерия ҳисобининг қайси шакли (мемориал-ордер, журнал-ордер, жадвал-автоматлаштирилган ва б.) қўлланилиши, бухгалтерия аппара-тининг ҳажми ва тузилиши, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузишнинг қай даражада меъёрий таъминланганлиги, умумий молиявий аҳвол ва бошқалар тўғрисида дастлабки тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект амалга ошираётган молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда олиш, шунингдек ушбу ҳужжатларда ҳисобга олинган ҳар қандай мол-мулкнинг амалда мавжудлигини ҳамда ҳар қандай мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатини текшириш.
Қонунда белгиланган ушбу ҳуқуқлар текширув жараёнида зарур бўлган, мижоз-корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни ҳеч қандай тўсқинликсиз тўлиқ ҳажмда олиш имконини беради. Шунингдек, аудитор ушбу ҳужжатларда акс эттирилган мол-мулкларнинг ҳақиқатда мав-жудлигини ва мажбуриятлар ҳолатини тегишли усуллар (инвентаризация қилиш, қарама-қарши текширув ва ҳ. к.) билан текшириш ҳуқуқига эга. Мижоз-корхона эса аудитор талаб қилган барча ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этиши, мол-мулклар мавжудлиги ва мажбуриятлар ҳолатини текширишга зарур шарт-шароитларни яратиб бериши лозим.
Аудитолик текширувини ўтказиш давомида юзага келган масалалар бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш.
Аудитор текширув жараёнида аниқланган хато-камчилик-лар, хусусан камчиликлар ва уларнинг сабаблари ҳамда моддий жавобгар шахслардан ёзма ва оғзаки тушунтириш олади. Шунингдек, аудиторлик текширувини бошлашдан олдин ҳам моддий жавобгар шахслар (кассир, омборчи ва б.)дан белгиланган тартибда тилхат олади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling