Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия уни берган давлат органи томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин


Download 0.7 Mb.
bet15/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия уни берган давлат органи томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғри-сида ариза билан мурожат қилганда;
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарори ноқонунийлиги аниқланганда;
агар аудиторлик ташкилоти унга лицензия бериш тўғри-сидаги қарор қабул қилингани ҳақида хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой муддат ичида махсус ваколатли давлат органига лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса.


4-МОДУЛ: АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ

РЕЖА:
1 Мажбурий аудиторлик текшируви.


2. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви.
3. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари.
4. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари

1 Мажбурий аудиторлик текшируви.


Аудиторлик текшируви қай тарзда ўтказилишига кўра мажбурий ва ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текширувларга бўлинади. Шунингдек, аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ҳам ўтказилиши мумкин.


«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ фаолият турига кўра қуйидаги иқтисодий субъектлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши керак:
акциядорлик жамиятлари;
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари;
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг бошқарув компаниялари;
манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;
маблағларнинг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;
устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар.
Агар хўжалик юритувчи субъект ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача йиллик молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказмаган ва аудиторлик хулосасига эга бўлмаса, у мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши-дан бўйин товлаган ҳисобланади.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар олдинги йил учун йиллик молиявий ҳисоботларини жорий йилнинг 1 майигача аудиторлик текширувидан ўтказадилар. Аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда тасдиқланган бир нусхаини 15 кун ичида тегишли солиқ органларига топшириши лозим. Агар аудиторлик хулосасининг бундай нусхасини солиқ органига ўз вақтида тақдим этилмаса, хўжалик юритувчи субъект солиқ органига бунинг сабаби кўрсатилган тушунтириш хати тақдим этади.
Мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектларга солиқ органи томонидан жарима солинади. Хўжалик юритувчи субъект раҳбари эса мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Ундирилган жарима жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида тўланиб, тўлиқ миқдорда республика бюджетига ўтказилади. Агар жарима ўз вақтида тўланмаса, солиқ қонунчилигига мувофиқ пения ҳисобланган ҳолда сўзсиз ундириб олинади.
Жарима ундирилиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувдан ўтишдан озод қилмайди.
Мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлаганлиги учун ундириладиган жарималар ставкалари хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобот йили охирида маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан олинган ялпи тушумининг миқдорига қараб энг кам ойлик ҳақининг 100 бараваридан 500 бараваригача табақалаштирилган.

Мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлаганлик учун табақалаштирилган жарима ставкалари:



Жарима миқдори

Бир йилда маҳсулот (иш, хизмат)лар
сотишдан олинган ялпи тушум миқдори
(ҚҚС билан бирга)

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 100 баравари

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг
500 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари

500 бараваридан 15 минг бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари

15 минг бараваридан ортиқ

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling