Реферат мавзу: Тижорат банклари фаолиятининг ташкилий хуқуқий асослари. Ўқитувчи: проф. Абдуллаева ш тошкент-2022


Download 55.93 Kb.
bet1/6
Sana25.04.2023
Hajmi55.93 Kb.
#1399572
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тижорат банклари пдф.





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

“Банк иши” йўналиши БИА-91-2 гурух талабаси


Унгаров Мирзохиднинг
БАНК ХУҚУҚИ” фанидан
РЕФЕРАТ

Мавзу: Тижорат банклари фаолиятининг ташкилий хуқуқий асослари.

Ўқитувчи: проф.Абдуллаева Ш




ТОШКЕНТ-2022
Тижорат банклари фаолиятининг ташкилий хуқуқий асослари.

Режа:
Кириш


1.Тижорат банклари молиявий ресурсларининг мохияти, туркумланиши ва уларни бошкаришнинг асосий коцепциялари
2.Тижорат банки ресурсларининг амалдаги холати ва уларни бошкаришнинг тахлили
3.Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари

Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари тармоларининг кенгайиши туфайли, улар орасида - депозитларга, банклараро кредитларга ва бошка банк ресурсларига ракобатнинг кучайиши вужудга келади. Банк ишини омадли юритиш - унинг фаолиятини три ташкил этилганлигига - унга таъсисчилари ва мижозлари томонидан булган ишончи, ва банкнинг баркарорлиги боглик Демак, ресурс маблагларни жалб килиш асосий роллардан бирини уйнайди. уз навбатида, ресурс маблаларни жалб килиш купинча, ташки омиллар билан: субъектларнинг иктисодий активлик даражаси, худуднинг ривожланганлик даражаси, мукобил турдаги депозитларнинг куйилиши, ва инфляция даражаси билан белгиланади. Бундан ташкари, нобаркарорлик даврида ресурсларни жалб килишнинг асосий фактори булиб банк репутацияси хисобланади. Бу эса, купинча, банкни бошкариш сифатига боглик.


Узбекистонда боскичма-боскич амалга оширилаётган ислохотларнинг муваффакияти турли мулкчилик шаклларида иктисод субъектлари фаолиятларини эркинлаштириш, тадбиркорликни ривожланишига яратилган шарт-шароитларга узвий богликдир. Республика иктисодтида ишлаб чикариш, хизмат курсатиш сохасини кенгайтириш куп жихатдан банк тизимининг самарали ишлашига хам богликдир. Банкларнинг депозит ва кредит механизмини самарали ишлашини таъминлаш - ишлаб-чикаришнинг усиши, инвестицияларни кенг жалб этилиши, иктисодт субъектлари фаоллигига ижобий таъсири, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга тугридан-тугри кумаклашади.
Давлатнинг иктисодтга таъсир этишининг асосий воситаларидан бири банк тизими оркали амалга оширилади. Маблаглар жалб килиш билан боглик банкнинг барча пассив операциялари, уларнинг иктисодий мохиятига караб иккига булинади: биринчиси, депозит операциялар, шу жумладан банклараро кредит олиш хам; ва иккинчиси, эмиссион операциялар (банк пайлари ёки кимматбахо когозларни жойлаштириш).
Депозит операцияларга - банкнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблагларини депозитларга, маълум бир муддатга ёки талаб килиб олгунча депозитга жалб килиш билан боглик операциялари киради. Депозит операцияларга, одатда банклар пассивларининг 95% гача тугри келади. Депозит операцияларини амалга оширишнинг асоси булиб, банк балансининг ликвидлиги ва унинг тижорат манфаати хисобланади.
Киска муддатдали давр учун пассивларни бошкариш, куйидаги коидаларга риоя килишни такоза этади:

  • активлар ва пассивлар кайтишнинг орасидаги фаркларни ва/ёки фоиз узгаришига сезиларли активлар ва пассивлар хар хил вакт интервалларини назорат килиш. Агар фоиз ставкалари ва хисоб ставкалари узгаришининг динамикалари фарк килса, ликвидликнинг пасайиш хавфи ошади;

  • рискларни фондлар манбасига караб диверсификациялаш ва мукобилрок, хар хил ресурслар манбасини топиш.

Жалб килинувчи маблаглар манбаси булиб, банклараро депозитлар бозори хам хисобланади. Лекин банклараро депозитларни кабул килиш, йирик кредит рискларини ташкил этади.
Тижорат банклар фондларни бошкариш стратегиясини ишлаб чикиш жараёнида банклар хизмати бозорида-бир неча хил йуналишга эга буладилар:
майда мижозлар муддатли депозитга;
чекланган йирик мижозлар муддатли катта депозитга.
Пассивларни бошкаришда, мухим булиб, банк хизматлар бозорини тахлил хилиш хисобланади. Чунки, бу тахлил шу худуддаги бошка банкларнинг куйилмаларни жалб килиши хакида маълумот талаб килади.
Агарда, банклар мижозларга куйидагиларни таклиф кила олса, банк янада ракобатдошрок булади:

  • куйилмаларни куйишнинг фойдалирок шароити;

  • янги молиявий хизматлар;

  • кушимча хизматлар (масалан, валюта бозори хакида информация,...)

  • хизмат килишнинг юкори даражаси.

Шундай килиб, тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошкариш мухим масалалардан биридир, муддатлилигини ва риск даражасини инобатга олган холда, куп томонлама ёндашувни талаб килади, буларнинг барчаси мазкур мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Бундан ташкари, Узбекистон Республикаси тижорат банклари ресурсларни бошкариш, жахон микиёсида хам баркарор булиши катта ахамиятга эга, бундан келиб чикади-ки, шу долзарб мавзунинг амалий ва назарий муаммоларини ечишга каратилган саволларининг зарурати келиб чикади ва хозирги диссертация айнан шу долзарб мавзуга, яъни "Банк ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йуллари" мавзуига багишланади.
Илмий изланиш жараёнида мавзуга дахлдор Узбекистон Республикаси: Президенти фармонлари, Вазирлар Махкамаси карорлари, Молия вазирлиги, Узбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари, ойномаларда чоп этилган маколалар, илмий монографиялар, шунингдек амалдаги конунчилик хужжатлари ва меъёрий хужжатлардан фойдаланилди.


Download 55.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling