Реферат мавзу: Тижорат банклари фаолиятининг ташкилий хуқуқий асослари. Ўқитувчи: проф. Абдуллаева ш тошкент-2022


Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари


Download 55.93 Kb.
bet6/6
Sana25.04.2023
Hajmi55.93 Kb.
#1399572
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тижорат банклари пдф.

Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари
Бозор иқтисодиётига утиш шароитида тижорат банклари учун асосий муаммолардан бири банкнинг ликвидлиги ва даромадлилигининг энг макбул даражасини аниклашдир. Унга эришиш учун банк активларини самарали бошкариш катта ахамият касб этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари операцияларини шартли равишда 3 гурухга булиш мумкин:

  • уз капиталини шакллантириш ва маблагларни жалб килиш билан боглик пассив операциялар;

  • фойда олиш максадида уз маблаги ва жалб килинган маблагларни жойлаштириш билан боглик актив операциялар;

  • комиссион-воситачилик ва ишонч операциялар.

Актив опрациялар - банк томонидан фойда олиш максадида уз маблаглари ва жалб килинган маблагларни самарали жойлаштиришдир.
Банклар узларининг актив операцияларини амалга ошириш чогида белгиланган ликвидлилик меъёрларига амал килиши ва айрим турдаги активлар буйича рискларнинг максадга мувофик таксимланишини таъминлаши зарур булади.
Банкнинг актив операцияларини 4 гурухга булиш мумкин:

  • Кредит операциялари. Бунинг натижасида банкнинг кредит портфели шаклланади;

  • Инвестиция операциялари. Бунинг натижасида банкнинг инвестиция портфели шаклланади;

  • Касса ва хисоб-китоб операциялари. Бу оркали банк уз мижозларига асосий хизмат турларини курсатади.

  • Бошка актив операциялари. Мазкур операциялар банк фаолиятини самарали амалга оширишга тегишли инфратузилма яратиш билан боглик операциялардир.

Бозор иктисодти шароитида банклар учун активларни бошкариш асосий вазифалардан бири булиб колмокда. Хар кандай банк молиявий бозорнинг юкори даражада ривожланиши билан иктисодий баркарорлик шароитида хам маълум жиддий кийинчиликларни енгиб утишига тугри келади. Лекин инфляция даражаси юкори ва бозор иктисодтига утиш шароитида бу ташки омиллар тижорат банклари молиявий ахволига таъсир килиб, банк активларини бошкариш масаласини биринчи даражага куймокда.
Тижорат банклари актив операцияларини бошкариш уз олдига баланс ликвидлигига риоя килган холда, банк фойдалилигини таъминлаш сингари икки ягона максадни куяди.
Молиявий жихатдан активларни бошкаришнинг асосий максади куйидагилардан иборат:

  • банк ликвидлилигини ошириш;

  • банк даромадини ошириш;

  • рискларни камайтириш.

Бундан келиб чиккан холда, банкнинг активлари уларнинг даромадлилиги, риск даражаси ва ликвидлилигини эътиборга олган холда шакллантирилиши лозим.
Банк фаолиятининг ривожланишидан маълумки, банк активлари даромадлилиги ва ликвидлилиги бир-бирига карама-карши курсаткичлардир. Ликвидлилик активлар ва пассивлар мувозанатланганлиги, банкнинг жойлаштирилган активлари ва жалб килинган ресурслари муддатлари мувофиклиги даражасига кура белгиланади. Активларни кайтариш ва мажбурият уртасидаги муддат номувофиклигини ликвидлилик риски асосий манбасидир. Ликвидлилик - банкнинг ташки бахолаш мезони булса, унинг даромадлилиги унинг ички бахолаш мезонидир. Улар уртасидаги алокадорлик тахлили банкнинг ликвидлилиги ахамиятининг устунлиги тугрисида хулоса чикаришга имкон беради.
Банк ликвидлилиги муомаладан чикарилган депозитлар хажмини, активларни кайтариш ва мажбуриятларни бажариш муддатидаги фаркларни, пул бозоридаги тебранишларни, режалаштирилмаган харажатларни коплаши керак.
Банк ликвидлигини бошкариш концепцияси асосида актив ва пассивларни уларнинг муддати, микдори ва рисклари буйича бошкариш тамойили ётади. Бу билан банкнинг уртача ликвидлилиги ва фойдалилиги таъминланган холда, унинг кредиторлари олдидаги уз мажбуриятларини бажариш учун тулик имкон яратилади.
Банк баланси ликвидлилигига унинг активлари таркиби таъсир килади. Яъни жами активлар ичида биринчи даражали ликвид активларнинг хиссаси куп булиши банкнинг юкори ликвидлилигидан далолат беради. Шу сабабли, банк активларини уларнинг ликвидлилик даражасига караб 4 гурухга булиш мумкин:

  • Доимий тайёргарликда турувчи ликвид активлар (кассадаги накд пул, Марказий банкдаги вакиллик хисобварагидаги маблаглар, Давлат киска муддатли облигациялари ва хоказо);

  • Пул маблагига тез айланувчи банк ихтиёридаги активлар (якин 30 кун ичида олиниши мумкин булган кредитлар ва бошка туловлар);

  • Ноликвид активлар - муддати утган кредитлар ва умидсиз карзлар, банк бино ва иншоотлари.

  • Узок муддатли кредитлар ва кучмас мулкка куйилган куйилмаларни кийин ликвидли активлар тоифасига киритиш мумкин.

Ликвид активлар куйидаги 3 та узига хос хусусиятларга эга булиши лозим:

  • банк активлари тез пулга айланиши учун улар уз бозорларига эга булиши керак;

  • етарли даражада баркарор нархга эга булиши керак, яъни бозор

барча сотилаётган активлар нархларини сезиларсиз даражада пасайтирган холда кабул килиш кобилиятига эга булиши керак;

  • активлар кайтадиган булиши керак, яъни сотувчи дастлабки инвестицияларни йукотишларсиз ёки минимал риск билан коплай олиш имкониятига эга булиши керак.

Банк ликвидлилиги актив операцияларнинг рисклилик даражасига боглик булади. Яъни банк балансида юкори рискли активлар хиссаси канча куп булса, талаб килинадиган ликвидлилик шунча паст булади. Банк томонидан бошка муассасалардан ва ахолидан олинган депозит ва карзларнинг ишочлилиги хам унинг ликвидлилигига таъсир килади.
Банк активларининг барчаси хатарга мойилдир. Шунинг учун ушбу хатарларни уз вактида аниклаш ва уларни меъёрида саклашни таъминлаш талаб килинади. Банк активларининг таркибини урганиш натижасига караб, турли хил рискларни эътиборга олиш лозим.
Банкнинг ликвидли маблагларга булган эхтиёжини бозордаги талаб ва таклиф нуктаи назаридан куриб чикиш мумкин. Банкда ликвидли маблагларга булган талаб иккита сабаб буйича вужудга келади:

  1. Мижозларнинг уз хисобваракларидан маблагларини олишлари натижасида;

  2. Мижозлар томонидан кредит олиш учун буюртманомалар келиб тушиши сабабли вужудга келади.

Ликвид маблагларга булган талабнинг вужудга келишига яна бир сабаб, банкнинг бошка кредиторлардан (бошка банклар ёки хукумат ва Марказий банк) олган карзларини кайтариш билан богликдир. Соликларни тулаш ва акциядорларга дивиденд тулаш хам юкори ликвидли активларга булган талаб усишига олиб келади. Банк ликвид маблагларга булган талабни кондириш учун барча салохиятли таклиф манбаларини жалб килади, яъни асосий эътиборни ахоли ва жисмоний шахсларнинг маблагларини депозитларга жалб килишга каратади.
Ликвид маблагларга булган умумий талаб унинг умумий таклифидан ошиб кетса, банк ликвид маблаглар такчиллигига тайёр туриши ва канча микдорда, канча муддатга кушимча ликвид маблаглар олиш масаласини хал килиши зарур, уз навбатида жами таклиф жами талабдан ошиб кетса банк рахбарияти ликвид маблагларининг ортикчалигига тайёр булиши ва ушбу маблагларга булган талабни коплаш учун зарур булгунга кадар каерга, канча муддатга маблаг йуналтириш масаласини хал килиши керак булади.
Банкнинг ликвид маблагларга булган талабни режалаштиришдаги биринчи вазифа накд пул маблагларини бошкаришдир. Яъни мижозлар талабини кондириш учун етарли даражада накд пул захираларини таъминлашдан иборатдир. Лекин накд пуллар банкка даромад келтирмайди, уз навбатида банк рахбарияти накд пулни минимал даражада ушлаб туриш керак булади. Бу вазифани амалга ошириш банкнинг пул муомаласи билан шугулланувчи булинмаси зиммасига тушади. Яъни ушбу булинма накд пулнинг зарурий минимал даражасини аниклаб, ликвидлиликни бошкариш буйича амалий ишларни амалга ошириш учун тавсияларни банк рахбариятига такдим килиши керак.
Банк активлари муддатлари буйича унинг пассивлари таркибига аник тугри келиши керак. Лекин банк бозор муносабатларининг нобаркарорлиги хатаридан тула холис эмас. Бу ерда банк рахбарияти олдида банк операциялари даромадлилигини ликвидлилик чегаралари доирасидан чикмаган холда таъминлаш муаммоси пайдо булади. Лекин ликвидлик чегараси, активлар ва пассивлар муддатига катъий риоя килган холда жойлаштирилиши хам банк даромадини максимал даражага чикаришга айрим холларда халакит беради. Хозирги кунда, банк амалиётининг курсатишича, талаб килиб олингунча депозитга куйилган маблагларнинг бир кисми тарихий характер касб этмокда. Яъни, узок муддат талаб килинмасдан сакланмокда. Бу ушбу ресурсларни узок муддатли, юкори даромад келтирувчи активларга жойлаштиришга имкон беради.
Юкорида таъкидлаб утганимиздек, банк активларини хатарлилик даражаларига караб турли гурухларга, яъни рисксиз активлардан тортиб 100 фоиз рискли гурухларга булиш мумкин. Ушбу гурухларга булиш натижасида банк активларининг маълум бир кисмини рискли активлар, яъни рискка асосланган активлардан ташкил топади. Рискка асосланган активлар микдорига караб банк активлари сифатига бахо бериш мумкин булади.
Банк активларининг даромадлилигини эътиборга оладиган булсак, активлар узининг мохиятига кура даромад келтирувчи ва уни даромад келтирмайдиган турларга булиниши мумкин.
Хулоса килиб айтадиган булсак, хар бир тижорат банкки узининг ривожланиш стратегиясидан ва банк фаолиятининг йириклигидан келиб чиккан холда ликвидлиликни бошкариш стратегияларини эътиборга олиб, уз фаолиятида куллаши банкнинг ликвидлилигини таъминлаб туришга эришиш мумкин. Шуни хам таъкидлаб утиш жоизки, банк ресурсларини ликвидлилигининг самарадорлиги ошириш учун албатта ликвидлиликни бошкаришнинг актив ва пассивларни бошкариш стратегиясидан фойдаланган холда узининг актив ва пассивларини шаллантиришса, максадга мувофик булур эди. Бунинг учун, банкнинг активларида даромад келтирувчи ва юкори ликвидликка эга булган кимматли когозлар салмогини ошириб борилиши ва карз мажбуриятларини узига жалб килган холда пассивлари шакллантирилса, банк фаолиятида ликвидлилик, даромадлилик ва рисклилик уртасидаги энг оптимал нисбатни саклаб туриш имкониятини беради.
Замонавий банк-кредит тизимининг мухим бугинларидан бири булган тижорат банклари молия бозорида фаолият юритувчи куп функционал муассасадир. Хозир халкаро банк амлиётида мижозларга 200 дан ортик хизмат турлари таклиф этилмокда. Вакт утиши билан банк операцияларининг шакли, ракобат, тизимни бошкариш ва тартибга солиш принциплари узгарди, банк фаолиятининг амал килиш сохаси кенгайиб, бозор шароитлари ва талабларига мослашиш кобилияти усади.

Хулоса
Мамлакатимиз мустакилликка эришган дастлабки пайтдан бошлаб банк тизимида туб иктисодий ислохотларни амалга ошириш давлатимиз иктисодий сиёсатининг мухим йуналишларидан бирига айланди. Айни пайтда тижорат банклари фаолиятининг пировард максади олинаётган фойдани максималлаштиришдан иборат булиб, ушбу максадга эришиш банк активлари даромадлилигини баркарор тарзда ошириб боришни такозо килади. Мазкур жараёнда банк активлари даромадлилигини оширишнинг сифат жихатига эътибор каратиш мухим амалий ахамиятга эгадир. Бунга эришиш учун эса, хар бир тижорат банк узининг молиявий ресурсларини тугри бошкара олиши мухим ахамият касб этади.
Одатда, банкирлар банк ресурсларини банк пассивлари хам деб аташади. Бу ибора банк ресурсларининг асосан банк балансининг пассив кисмида жойлашганлигидан келиб чиккан. Яъни, банк пассивлари - унинг ресурс маблагларнинг вужудга келиш манбалари ва уларнинг кайси гурухга таалуклилигини ифодалаб беради.
Тижорат банклар узларининг актив фаолиятини узларида мавжуд булган уз ва жалб килинган пул маблаглар доирасида юрита оладилар. Айнан пассив операциялар актив операцияларни олиб бориш учун асос яратади хамда даромадли операцияларининг хажмини ва куламини аниклаб беради. Шундан келиб чикиб, тижорат банклар ресурслари деганда, актив операцияларга асос яратувчи ва уларни амалга ошириш учун ишлатилувчи, уларнинг хажми ва масштабини аниклаб берувчи маблагларга айтилади.
Бозор муносабатлари шароитида тижорат банклари тармогини кенгайтириш улар уртасида депозитлар, банклараро кредит ва бошка ресурсларни жалб этиш учун ракобатни юзага келтиради.
Кенг маънода пассивлар операцияларини бошкариш омонатчилар ва бошка кредиторларнинг маблагларини жалб этиш ва мазкур банк учун маблаглар манбалари тегишли комбинациясини белгилаш билан боглик фаолиятдир. Тор маънода эса, пассивлар операцияларини бошкариш деганда заруриятга кура карз маблагларини фаол равишда топиш йули билан ликвидликка булган эхтиёжни кондиришга каратилган харакатлар тушунилади. Депозит сертификатларини жойлаштира олиши хамда евродолларлар ёки маблагларни Марказий банкдан карзга карзга олиши мумкинлиги банкнинг кам даромадли иккиламчи захира активларига камрок даражада карам булишига имкон беради. Бу эса, унинг фойда олиш имкониятларини кенгайтиради. Лекин бу операциялар таваккалчилик билан богликдир.Пассивлар операцияларини бошкаришда ушбу кушимча таваккалчиликни ва бундан ташкари, маблагларни жалб этиш харажатлари билан ушбу маблагларни карзлар ва кимматли когозларга жойлаштиришдан олиниши мумкин булган даромад уртасидаги нисбатни эътиборга олиш керак. Бинобарин, активларни бошкариш ва пассивлар операцияларини бошкариш уртасидаги узаро алока банкнинг фойда куриши учун хал килувчи ахамиятга эга.
Ресурслар негизи банк фаолияти учун биринчи даражали ахамиятга эга. Биз биламизки, тижорат банклари активлар операцияларини узларида мавжуд булган хамда жалб этилган пул маблаглари манбалари доирасидагина амалга ошира оладилар. Бинобарин, айни пасссилар операциялари активлар операцияларининг хажми ва микёсини белгилайди. Банк пассивларини шакллантириш ва макбуллаштириш жараёни, тижорат банкларининг ресурс салохиятини ташкил этадиган пул маблаглари барча манбаларини бошкариш сифати мухим ахамият касб этади. Банкнинг баркарор ресурслар негизи унинг активлар операциялари барча турларини муваффакиятли равишда утказиш имконини беради. Шу сабабли, хар бир тижорат банки уз ресурслари негизини ошириб боришга интилади.
Кейинги йилларда банклар уз ликвидликларини таъминлаш учун кенг микиёсда карз олишдан фойдаланмокдалар. Карз маблагларидан фойдаланиш куламини кенгайтириш кейинги йилларда банк кредитларига талаб ошганлиги ва талаб килингунгача омонатлар нисбатан секин купаяётганлиги билан белгиланади. Иктисодий фаоллик кучайиши ва инфляция суръати ошиши хужалик фирмаларининг кредитларга оид эхтиёжлари ошишини англатар эди. Бундан ташкари, фирмалар хам, хусусий шахслар хам фоиз ставкаларига нисбатан сезгиррок булиб колганлар. Шулар муносабати билан, таъкидлаб утганимиздек, талаб килингунгача омонатлар купайиши секинлашди. Харажатлар купайиши банкларни уз ресурсларидан туликрок фойдаланишга ундади. Бу эса аввалги йиллардагига нисбатан ссуда/депозитлар коэффициентининг ошишига олиб келди.
Бунинг окибатида банкларнинг маблагларга эхтиёжи вакти-вакти билан ошади. Банклар ушбу вактинчалик эхтиёжни халкаро амалиётда банклараро кредитлар, захира фондлари, РЕПО битимлари ёки евродолларлар бозоридан карз олиш ёрдамида кондирадилар.
Тижорат банклари уз маблаглари таркибида асосий роллардан бирини банк капитали бажаради. Банк капитали ликвид молиявий, лекин даромад келтирмайдиган ёки жуда кам даромад келтирувчи активларга хизмат килади. Банк уз маблагларининг хусусияти шундан иборатки, унинг салмоги банк ресурсларида кичик булишига карамасдан, у зарур функцияларни бажаради:
Биринчидан, банкни банкрот булишидан химоялайди, яъни банк бошкарувчилари юзага келган муаммоларни хал килгунларига кадар жорий харажатларни коплаш манбаи булиб хизмат килади.
Иккинчидан, етарли микдорда депозит жалб килгунга кадар банкни ташкил килиш, фаолиятини бошлаш учун зарур маблаг билан таъминлайди.
Учинчидан, банкнинг уз маблаглари мижозларни банкка булган ишончни оширади.
Туртинчидан, банкнинг уз маблаглари банкни ривожланиш учун дастурлар таъминоти, янги банк хизматларини жорий килиш учун зарур маблаг билан таъминлайди.
Бешинчидан, банкнинг уз маблаглари банк ривожланишининг регулятори булиб хизмат килади, яъни тижорат банкларини назорат килиб турувчи муассасалар банкнинг уз маблагларини уларнинг жалб килаётган депозитлари ва тармокларга ажратилаётган кредитларга мос равишда узгаришини талаб килишади. Бундан келиб чикадиган булсак, хар бир тижорат банкининг фаолияти кенгайиб борган сари, унинг уз маблагларининг салмоги ошиб бориши лозим. Бу билан, банкнинг уз маблагларини холатини тартибга солиш оркали банк фаолиятида юзага келиши мумкин булган рискларни олдини олиш имконияти тугилади.
Тижорат банклари ресурсларининг асосий кисмини жалб килинган маблаглар ташкил этади. Хар бир тижорат банки фаолиятида жалб килинган маблаглар мухим ахамият касб этади, чунки тижорат банкларининг уз маблаглари асосан банкни ташкил килиш ва шакллантириш билан боглик вазифани амалга оширса, жалб килинган маблаглар эса, банкнинг баркарор даромад олиш имкониятини таъминлаб туради. Шу боисдан хам, банк тизимининг асосий хусусиятларидан бири, яъни уз маблаглари хисобига узининг фаолиятини амалга ошириб келадилар.
Хулоса килиб айтадиган булсак, хар бир тижорат банкки узининг ривожланиш стратегиясидан ва банк фаолиятининг йириклигидан келиб чиккан холда ликвидлиликни бошкариш стратегияларини эътиборга олиб, уз фаолиятида куллаши банкнинг ликвидлилигини таъминлаб туришга эришиш мумкин. Шуни хам таъкидлаб утиш жоизки, банк ресурсларини ликвидлилигининг самарадорлиги ошириш учун албатта ликвидлиликни бошкаришнинг актив ва пассивларни бошкариш стратегиясидан фойдаланган холда узининг актив ва пассивларини шаллантиришса, максадга мувофик булур эди. Бунинг учун, банкнинг активларида даромад келтирувчи ва юкори ликвидликка эга булган кимматли когозлар салмогини ошириб борилиши ва карз мажбуриятларини узига жалб килган холда пассивлари шакллантирилса, банк фаолиятида ликвидлилик, даромадлилик ва рисклилик уртасидаги энг оптимал нисбатни саклаб туриш имкониятини беради.
Тижорат банкларининг ресурсларини оптималлаштириш учун банклар ресурс жалб килишнинг жахон амалиётида фойдаланаётган манбаларини уз фаолиятига киритиш хамда ресурслардан юкори самара олиш учун мижозларга турли-туман банк хизматларини таклиф этиш керак. Шунингдек, банклар мижозларнинг талабларидан келиб чикиб узининг депозит сиёсати ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чикишса, албатта банк ресурсларининг оптималлашувига эришилади. Чунки, банк мижозлар талабини доимий кондиришга кодир булса, бу банкка булган ишончнинг ошишига хамда банкнинг оладиган даромади ва ракобатбардошлигининг ошишига сабаб булади.
Тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошкариш мавзусида олиб борилган илмий изланиш натижасида куйидаги таклифларни келтириб утишни максадга мувофик деб уйлаймиз:

  • Тижорат банкларининг молиявий ресурсларини муддатлари буйича диверсификация килиш оркали бошкариш. Яъни, тижорат банклари узларининг молиявий ресурсларни бошкариш жараёнида ресурсларни даромад келтирувчи активларга жалб килинган муддатларини эътиборга олган холда жойлаштирилса максадга мувофик булади. Чунки, ресурсларни бошкаришда бу омилга эътибор каратилиши банкнинг уз мажбуриятларини уз вактида бажаришга имкон беради.

  • Активларга жойлаштира олиш имкониятига караб ресурсларни жалб килиш лозим. Бу таклифни беришдан асосий максад шулки, айрим банклар ресурсларни куп микдорда ва юкори фоиз ставкада жалб килиши натижасида ресурсларни активларга жойлаштириб улгурмайдилар. Бунинг натижасида банк анча зарар куриш эхтимолидан холи булмайди.

  • Банкларнинг даромад олиш имкониятларини кенгайтириш максадида мажбурий захира талабларини камайтириш. Мажбурий захира талабларининг камайтирилиши банкларнинг узларида купрок ресурс колишига ва даромад келтирувчи активларга жойлаштириш имкониятини беради.

  • Ресурсларнинг баркарорлигини таъминлаш максадида Нау ва Супер Нау хисобракамларидаги маблаглардан фойдаланишни жорий килиш. Хозирги кунда жахон банк амалиётида кулланиб келаётган НАУ хисобракамларидаги ва СУПЕР-НАУ хисобракамларидаги пул маблагларини жалб килишдан кенг фойдаланишади. Бу эса, мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банкларида фаолиятига жорий килиш лозим. НАУ ва СУПЕР-НАУ хисобракамларидаги пул маблагларига эътибор берадиган булсак, бу мижознинг хисобракамидаги доимий колдик чегарасида банк ва мижоз уртасида шартнома тузилади. Бунга мувофик, банк мижознинг харакатсиз турган пул маблаглари доирасида фоиз тулаш тугрисида шартнома тузади. Мижоз эса, маълум бир муддат давомида банкдаги хисобварак колдигидаги келишилган суммадан фойдаланмайди.

  • Тижорат банкларининг актив операцияларида РЕПО операцияларининг салмогини купайтириш лозим. РЕПО битимлари активларни сотиш кайтариб сотиб олиш шартлари асосида белгиланган кунда ва олдиндан келишилган нархда амалга оширилади. Бундай битимлар вактинча буш маблаглар учун мухим канал булиб колган. Чунки, уларнинг иккала томоннинг эхтиёжларига мослаштириш осон. Улар бир кундан бир неча ойгача муддатга тузилиши мумкин. Лекин купинча киска муддатга тузилади. Таввакалчилик хатари юкори эмаслиги «репо»нинг афзаллигидир. Чунки «репо» битимлари - банк захираларини бараварлаштиришнинг энг яхши воситасидир. Банк активларни кайтариб сотиб олиш мажбуриятини олган холда сотганида тулов харидорнинг депозит хисобварагини дебетлаш йули билан ёки бошка банкка ёзиб берилган чек оркали амалга оширилади. Биринчи холда банкнинг мажбарий захиралари камаяди. Чек олганида эса номига чек ёзилган банкнинг захираларига нисбатан сотувчи банкнинг муайян хукуклари юзага келади. Бу билан тижорат банклари узларининг молиявий ресурсларини бошкариш жараёнида хам етарлича даромадга ва ликвид маблагларининг етарли микдорда таъминлашга имкон беради.

Download 55.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling