Реферат мавзу: Тижорат банклари фаолиятининг ташкилий хуқуқий асослари. Ўқитувчи: проф. Абдуллаева ш тошкент-2022
Download 55.93 Kb.
|
Тижорат банклари пдф.
Банклараро кредитлар назариясиМарказий банк ёки вакил банкдан карз олиш захираларнинг (бинобарин, ликвидликнинг хам) холатини тузатиш учун маблагларни сафарбар этишнинг «хисоб ойнаси» (diskount window) деб хам номланадиган бир усулидир. Захираларни бараварлаштириб боришнинг ушбу усули кенг ёйилмаган булса-да, бундай карзлар Марказий банк томонидан назорат килинади. Маблаг жойлаштиришдан наф куришдан ташкари, кредитор банклар банк фаолиятининг бошка масалалари буйича хам амалий шерикчилик муносабатлари урнатиш имкониятига эга буладилар. Молиявий баркарор катта банклардан ташкари, ташкил килиниш, ривожланиш боскичида турган банклар буш кредит ресурсларига эга булади. Улар хозирча мижозлар етишмаслиги даврини бошдан кечиришмокда. Кредит ресурсларининг урнини коплаш муддатлари турличадир. Халкаро амалиётда 1,3 ва 6 ой муддатидаги депозитлар, бир кундан токи бир неча йилгача энг юкори муддатлилар купрок таркалган. Банклараро кредит буйича ставка одатда, хужалик юритувчиларга берилган кредитлар буйича белгиланадиган фоиз ставкаларидан пастрок булади ва Марказий банкнинг расмий хисобга олиш ставкасига мувофик равишда тузатилади. Карз олувчи банк бошка банклардан кредит ресурслари жалб этишига унинг уз мижозларининг карз маблагларига булган эхтиёжларини кондириши, яъни уз кредит куйилмаларини кенгайтириши хамда банк ликвидлигини тартибга солиб бориш зарурияти сабаб булади. Банклараро кредит жалб этиш иккита усулда: мустакил равишда, тугридан-тугри музокаралар йули билан ёки молиявий воситачилар оркали амалга оширилади. Банкларнинг узлари банклараро кредит тугрисида келишилган такдирда уларнинг муносабатлари махсус шартнома билан расмийлаштирилади. Банклараро шартномаларнинг аксарияти муддатли шаклда, колганлари эса муддатсиз шаклда тузилади. Иктисодий баркарорлик булмаган шароитда кредит бозорида кандай вазият юзага келишини ва банкнинг молиявий ахволи кандай булишини олдиндан билиш кийин. Чунки, кредит ресурслари етишмаслиги ёки ортикча булиб колиши мумкин. Банклараро шартноманинг муддатсиз шакли банклараро кредитни шартномада белгиланган энг киска муддатга беришни кузда тутади. Бу муддат тугаганидан кейин кредит муддатсиз кредитлар тоифасига утади, яъни кредитор - банк томонидан олдиндан маълум килинган холда исталган пайтда талаб килиб олиниши мумкин. Кредит ресурсларини карзга олган банк уларни кайтариш имкониятига эга булмаса, у бошка банкларнинг муддатли карзларидан фойдаланади. Буш ресурслар жалб этиш (жойлаштириш) тугридан-тугри (сотувчи-харидор) эмас, балки воситачи иштирокида кечади. Банкларнинг узлари, брокерлик идоралари, фонд биржалари, молия уйлари, кредит дуконлари шу йусинда катнашишлари мумкин. Банклар ресурсларини бошкаришнинг асосий концепцияларидан яна бири евродоллар бозоридан карз олиш назарияси хисобланади. Download 55.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling