Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Номоддий активлар аудитининг натижаларини
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номоддий активларни текшириш натижаларини умумлаштириш тартиби.
5. Номоддий активлар аудитининг натижаларини
умумлаштириш ва баҳолаш. Номоддий активларни ҳисобга олишга доир муомалаларни текшириш натижалари аудиторлик ҳисоботида умумлаштирилади. Ҳар бир йўл қўйилган хато-камчилик бўйича: қайси меъёрий ҳужжатнинг қайси талаби бузилганлиги; етказилган зарар суммаси; аниқланган хатонинг корхона фаолияти ва бухгалтерлик ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигига таъсир кўрсатиш даражаси, жиддийлиги ва ҳоказолар аниқланади. Текширув натижаларини умумлаштириш қуйидаги кўринишда амалга оширилиши мумкин: Номоддий активларни текшириш натижаларини умумлаштириш тартиби.
Бухгалтерия ҳисоботи маълумотларининг бузиб кўрсатилиши ва баланснинг «Номоддий активлар» моддаси ишончлилигини тасдиқлаш имкони йўқлиги қуйидаги сабаблардан келиб чиқади: 0400 - «Номоддий активларни ҳисобга оладиган счётлар» (0410-0490) да асоссиз равишда номоддий активлар қаторига олиб борилганлиги, объектлар тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаганлиги; номоддий активларнинг инвентар (баланс) қийматига уларни сотиб олиш ёки яратиш билан боғлиқ бўлмаган харажатларнинг қўшилганлиги; аналитик ҳисоб юритилмаслиги. Қуйидаги фактлар корхонада ички назоратнинг паст даражада эканлигидан далолат беради: йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан олдин номоддий активлар инвентаризация қилинмаслиги, ҳисоб сиёсатида белгиланган инвентаризация ўтказиш муддатларига риоя қилинмаслиги; инвентаризация натижалари тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаганлиги; инвентаризация натижалари йиллик бухгалтерия ҳисоботида ўз вақтида акс эттирилмаслиги; номоддий активларнинг фойдали хизмат қилиш муддатларини нотўғри (ноқонуний) белгилаш оқибатида корхона хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари бузиб кўрсатиши; амортизация ҳисобланмайдиган тоифага кирувчи номоддий активларга ҳам амортизация ҳисобланиши; ноишлаб чиқариш соҳасида ишлатиладиган номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация ажратмаларини маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига олиб бориш; номоддий активларни ҳисобдан чиқаришга доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш услубиётининг бузилиши. Номоддий активлар ҳаракатига доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш услубиётига риоя қилмаслик солиқ билан боғлиқ нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Жумладан: тўланмаган ва ҳисобга олинмаган номоддий активлар бўйича қўшилган қиймат солиғини бюджетга тақдим қилиш; номоддий активларни сотиш ва шартномага асосан текинга бериш чоғида ҚҚС ҳисобламаслик ва нотўғри аниқлаш; номоддий активлар ҳисобдан чиқарилиши натижасида кўрилган зарарлар суммасига солиққа тортиладиган фойданинг камайтирилиши; номоддий активлар жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганида даромад солиғи ушламаслик. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling