Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Аудиторлик рисклар тўплами элементларининг


Download 0.7 Mb.
bet40/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

Аудиторлик рисклар тўплами элементларининг
ҳ
CR
ар хил даражадаги ўзаро боғлиқлиги.



IR



юқори

ўртача

паст

Бунда рухсат этилиши мумкин бўлган аниқланмаслик рискининг даражалари қуйидагича:

юқори

энг паст

пастроқ

ўртача

ўрта

пастроқ

ўртача

юқори

паст

ўртача

юқори

энг юқори

Бу боғлиқликни қуйидагича таснифлаш мумкин:


а) ички хўжалик риски ва назорат воситалари риски кўрсаткичининг юқорилиги аудитордан текширувни аниқлан-маслик риски кўрсаткичини имкон қадар пасайтирадиган қилиб ташкил этишни ва шу билан бирга умумий аудиторлик рискини мақбул даражага келтиришни талаб этади.
б) ички хўжалик риски ва назорат воситалари риски кўрсаткичларининг пастлиги аудиторга текширув чоғида юқори-роқ аниқланмаслик рискига йўл қўйишига имкон беради ва шунда умумий аудиторлик рискининг мақбул кўрсаткичига эга бўлади.


6. Жиддийлик даражаси ва аудиторлик риски
тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги.

Аудитор аудитни режалаштиришда молиявий ҳисоботда жиддий чалкашликларга олиб келадиган фактларни ҳисобга олиши лозим. У жиддийлик даражасининг қандай кўрсаткичини қабул қилишини ва бухгалтерия счетларидаги қолдиқлар ҳамда оборотларнинг ҳусусиятларини таҳлил қилиш асосида молиявий ҳисоботнинг қайси моддаларини махсус эътибор билан ўрганишини ва қандай ҳолларда аудиторлик танлаш (танлаб текшириш) усуллари ҳамда таҳлилий амалларни қўл-лаган ҳолда умумий аудиторлик рискини мақбул бўлган дара-жагача пасайтиришни ҳал этиши лозим.


Аудитор танлаган жиддийлик даражаси ва аудиторлик риски (аудиторлик текширувларини ўтказишдаги таваккалчилик хавф-хатари-Д.Р.) ўртасида тескари боғлиқлик мавжудлигини эътиборга олиши лозим. Аудиторлик текширувлар ҳаж-ми ва муддатларини аниқлашда ушбу тескари боғлиқлик инобатга олиниши керак. Демак, аудитор жиддийлик даражасини пасайтиришни лозим топса, унинг аудиторлик риски (таваккалчилик хавф-хатари) ошади ва аксинча. Бу боғлиқликни батафсилроқ қуйидагича баён қилиш мумкин:
а) жиддийлик даражаси қанча юқори бўлса, умумий аудиторлик риски шунча паст бўлади;
б) жиддийлик даражаси қанча паст бўлса, умумий аудиторлик риски шунча юқори бўлади.
Агар аудитор аудиторлик текшируви чоғида жиддийлик даражасининг пастроқ кўрсаткичини қўллашга қарор қилса, бу ҳолда у аудиторлик рискини пасайтиришга доир чора-тад-бирларни кучайтириши лозим. Бунинг учун у назорат воситалари риски ва аниқ-ланмаслик рискини қуйидаги тарзда аниқлаши лозим:
а) назорат воситалари рискини пасайтириш, агар бунинг имкони бўлса. Бунинг учун текширув чоғида назорат воситаларини қўшимча тест синовидан ўтказиш зарур;
б) аниқланмаслик рискини пасайтириш, агар бунинг имкони бўлса. Бунинг учун аудитор қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

  • қўлланиладиган аудиторлик амалларини, уларнинг сонини кўпайтириш ва мазмунини ўзгартиришни назарда тутган ҳолда модификациялаш (бошқача шаклга келтириш, ўзгартириш);

  • текширув учун сарфланадиган вақтни кўпайтириш;

  • аудиторлик танлаш ҳажмини ошириш.

Бунда ички хўжалик риски кўрсаткичининг ўзгармаслиги ва текширувнинг умумий режасини тайёрлаш пайтида ҳисобга олинмаган, аммо ҳақиқатда мавжуд фактлар текширув чоғида аниқланган ҳолдагина ўзгариши мумкинлигини эътиборда тутиши зарур.
Жиддийлик ва риск даражасини баҳолаш аудиторлик текширувининг муҳим босқичларидан бири бўлиб ҳисобланади. Унинг малакали амалга оширилиши нафақат сифатли аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси тузиш, балки аудиторлик ташкилоти каби, мижоз-ташкилотнинг ҳам барқарор ривож-ланишига замин яратади. Аудиторлик текширув муваффа-қиятли якунланиб, солиқ органлари томонидан мижоз-кор-хонага эътирозлар билдирилмаса, аудиторлик ташкилоти на-фақат даромад олади, унинг обрў-эътибори ҳам ошади. Натижада, аудиторлик ташкилоти ўз мижозларини сақлаб қо-лишга ва янгиларини орттиришга, ҳамда аудиторлик хизмати бозорида юқори рейтингга муваффақ бўлади.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling