Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
- «Ҳисоб-китоб счёти»га доир муомалалар синтетик ҳисоби тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириш
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
4. 5110 - «Ҳисоб-китоб счёти»га доир муомалалар синтетик ҳисоби тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириш.
Аудитор даставвал, ҳисоб-китоб счёти билан боғлиқ бўлган банк муомалаларига доир намунавий бухгалтерия ёзувларининг таснифлагичи билан танишиб чиқиши зарур. Бу энг кўп учрайдиган муомалаларни аниқлаш ва счётлар боғланишининг тўғрилигини текширишга имкон беради. Агар корхонада бундай таснифлагич йўқ бўлса, Бош дафтардаги счётлар боғланишидан фойдаланиб, тегишли ахборотга эга бўлиш мумкин. Бунда корхона фаолиятига хос бўлмаган муомалаларга доир счётлар боғланишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Агар банк хизмати кўрсатиш шартномасида банк томонидан корхонанинг пул маблағларидан фойдаланиши кўзда тутилган бўлса, аудитор олинган фоизларнинг корхонада ҳар ойда даромад сифатида акс эттирилиши ёки уларнинг ҳисоб-китоб счётига ҳақиқатда ўтказилишига қараб акс эттирилишини текшириши лозим. Олинадиган фоизларни нотўғри акс эттириш нафақат ҳисобот давридаги молиявий натижаларнинг бузиб кўрсатилишига, балки корхонага нисбатан солиқ органи томонидан молиявий жазо чоралари (жарималар) қўлланилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, аудитор ҳисоб-китоб счётига доир муомалалар аудитида қуйидагиларни ҳам текширади: ҳисоб регистрларини юритиш тартиби; банкда очилган ҳар бир ҳисоб-китоб счёти бўйича синтетик ҳисоб регистрининг юритилиши, йиғма регистр тузилиши; ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари ҳаракатига доир муомалаларнинг синтетик ҳисоб регистрларида ўз вақтида акс эттирилиши; ҳар бир банк кўчирмаси маълумотларининг ҳисоб регистрларига ёзиб борилиши; банк кўчирмаси ва ҳисоб регистрларидаги суммалар тенглиги. Сотилган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш ҳисобига харидорлар ва буюртмачилар томонидан ўтказилган пул маблағларининг тўлиқ кирим қилинишини текшириш чоғида 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»нинг дебети бўйича ёзувлар 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» бўйича ҳисоб регистрларининг кредит оборотлари таққосланиши зарур. Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотларидан кредит кўринишида олинган пул маблағларининг кирими, пул маблағларининг бошқа ҳисоб-китоб счётларидан қабул қилиниши 6810-«Қисқа муддатли банк кредитлари», 6820-«Қисқа муддатли қарзлар», 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари», 7820-«Узоқ муддатли қарзлар», 5510-«Аккредитивлар», 5520-«Чек дафтарчалари», 5530-«Бошқа махсус счётлар», ҳамда банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар бўйича бухгалтерия ҳисоби регистрларининг ёзувлари қарама-қарши солиштириш йўли билан текширилади. Банк кассасига топшириладиган нақд пул маблағларининг тўлиқ кирим қилинишини текширишга аудитор алоҳида эътибор қаратиши лозим. Бунинг учун банк кўчирмалари, уларга илова қилинган ҳужжатлар билан 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг кредити бўйича юритиладиган ҳисоб регистри маълумотлари қарама-қарши текширилади. Пул маблағларидан қанчалик ҳаққоний ва асосли фойдаланишни аниқлаш учун, уларнинг мол етказиб берувчилардан қарзларни қоплашга ҳисоб-китоб счётидан ўтказилишини, 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти бўйича ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўлимида таҳлил қилиш керак. 5110 Ҳисоб-китоб счёти»нинг кредити ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2510-«Умум ишлаб чиқариш харажатлари», 2720-«Бошқа ишлаб чиқаришлар» ва бошқа харажат счётларининг дебети бўйича муомалалар синчиклаб текширилиши керак. Чунки, мазкур ҳолатларда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул ўтказиш яширинган бўлиши мумкин. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан ўчирилишини тасдиқловчи дастлабки ҳужжатларни, харажатларни ҳисобга оладиган счётлар билан боғлиқликда батафсил текшириш ва таҳлил қилиш, илмий-тадқиқот ишларига қилинган сарфларни, ижтимоий-маданий хизматлар учун тўлаш ва бошқа харажатларни ҳисобдан ўчиришга доир хатолар аниқлашга ёрдам беради. Бундай хатолар молиявий натижаларнинг бузиб кўрсатилишига ва солиқ билан боғлиқ нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан ҳисобдан ўчирилган нақд пул суммалари (банк кўчирмаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, 5110-счётнинг кредит обороти юритиладиган регистр бўйича) ва нақд пул маблағларининг кассага киримини (кассир ҳисоботи ва 5010-счёт дебет обороти юритиладиган регистр бўйича) текшириш ҳисоб-китоб счётига доир муомалаларни аудиторлик текширувдан ўтказишда қарама-қарши текширув бўлиб ҳисобланади. Бунда аудитор томонидан қуйидагилар аниқланиши лозим: ҳисоб-китоб счётидан нақд пул маблағини ҳисобдан ўчириш муомаласи акс эттирилган банк кўчирмасига касса кирим ордери квитанцияси илова қилинганлиги ва унинг тўғри расмийлаштирилганлиги; 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»нинг кредит обороти (2-журнал-ордер) ва 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебет обороти (1-журнал-ордернинг ведомост томони) бўйича синтетик ҳисоб регистрлари ёзувларининг тенглиги текширилади. Ҳисоб-китоб счётига доир муомалаларни текшириш чоғида аниқланган камчиликларни аудитор ишчи ҳужжатларида қайд қилиб боради ва аудиторлик текширувининг мазкур бўлими бўйича тузиладиган оралиқ далолатнома билан расмийлаштиради ҳамда унга асосан аудиторлик ҳисоботида акс эттиради. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling