Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


-МОДУЛ: ҲИСОБ-КИТОБЛАР АУДИТИ


Download 0.7 Mb.
bet151/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

20-МОДУЛ: ҲИСОБ-КИТОБЛАР АУДИТИ.


РЕЖА:
1. Ҳисоб-китоблар аудитининг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари.
2. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудити.
3. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудити.
4. Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар аудити.
5. Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудити.
6. Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблараудити.
7. Даъволар ва олинган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар аудити.
8. Бюджет билан ҳисоб - китоблар аудити.
9. Ижтимоий суғурта ва таъминотга доир ҳисоб-китоблар аудити.
10. Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар аудити.
11. Банк кредитлари ва банкдан ташқари олинган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар аудити.
1. Ҳисоб-китоблар аудитининг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари.
Ички ҳисоб-китоб муомалалари ходимлар ва ёлланган шахслар билан меҳнат ҳақи бўйича, ҳисобдор шахслар билан ва бошқа муомалалар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ўз ичига олади. Бу ҳисоб-китоблар асосан нақд пул билан амалга оширилади. Шунинг учун ички ҳисоб-китоблар атайлаб ёки билмасдан кўп ҳато-камчиликларга йўл қўйиладиган соҳа бўлиб, аудитордан текширувда махсус эътибор қаратишни талаб этади.
Ички ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказишдан асосий мақсад бухгалтерлик ҳисоботидаги ички ҳисоб-китоб муомалаларига доир дебиторлар ва мажбуриятлар акс эттириладиган бўлимнинг ишончлилиги, қўлланилаётган ҳисоб ва солиққа тортиш услубиётининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида фикр шакллантиришдан иборат.
Ички ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади қуйидагиларни аниқлашдан иборат:
тўлиқлик – барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилганлиги, ҳисобга олинмай қолган ҳисоб-китоблар йўқлиги;
мавжудлик – баланс тузиш санасига ички ҳисоб-китоблар (меҳнат ҳақи, ҳисобдор суммалар ва бошқалар) бўйича мажбуриятлар мавжудлиги ва ушбу мажбурият суммаларнинг катта-кичиклиги;

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling