Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


б) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини


Download 0.7 Mb.
bet163/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

б) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини
текшириш.
Аудитор корхона штатидаги ходимлардан, шунингдек пудрат шартномаси ва меҳнат битими бўйича ишга жалб қилинган шахслардан даромад солиғи олишнинг тўғрилигини танлов усули билан текшириши керак. Аудитнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси талабларига риоя қилинаётганлигини текшириш ва йўл қўйилаётган хато-камчиликларни тугатиш бўйича тавсиялар беришдан иборат. Йиллик умумий даромад билан чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган даромад жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадини ташкил қилади. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик ҳолларда жами даромадни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллашда хатоларга йўл қўйилади. Хусусан, кўпчилик ҳолларда хорижий валютада олинган даромадлар асоссиз равишда сўмга ҳисоблаб ўтказилмайди, бундай ҳисоблаб ўтказиш эса даромад олинган вақтида амалда бўлган, Ўз. Р. МБ курси бўйича амалга оширилиши керак. Айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Нафақа фондига ушланган суммага жами даромад камайтирилмайди. Кўпгина ҳолларда хизмат сафари харажатларини қоплаш нормаларидан ошган суммалар ва натурал шаклда олинган даромадлар солиққа тортиладиган даромадга киритилмай қолади. Натурал шаклда олинган даромадлар йиллик жами даромад таркибида давлат баҳоси бўйича ҳисобга олиниши лозим, улар бўлмаганда эса даромад олинган кундаги бозор баҳоси бўйича ҳисобга олиниши керак.
Жисмоний шахснинг йиллик умумий даромадига меҳнат ҳақи шаклида олинган даромадлар, жисмоний шахслар мулкидан оладиган даромадлари ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган ялпи даромад киради.
Солиққа тортиладиган базани тўғри аниқлаш учун жами даромаддан қуйидагилар чегириб ташланади:

  • ижтимоий суғурта ва таъминотга доир давлат нафақалари (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик учун бериладиган нафақадан ташқари): хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ходимларга етказилган зарарларни қоплаш учун берилган суммалар;

  • ишдан бўшаганда тўланадиган нафақалар, шунингдек, ишдан бўшатилаётган ходимларга корхонадан кетаётганда тўланадиган барча турдаги пуллик компенсациялар;

  • олинадиган алиментлар;

  • давлат заёмлари, давлат мажбуриятлари, лотореялардан тушадиган даромадлар;

  • бир йил давомида ойлик минимал иш ҳақининг 12 баробар миқдоригача бўлган моддий ёрдам суммаси,

  • бошқа бир қатор даромадлар (уларнинг рўйхати амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади).

Солиқ ходимнинг календар йилининг бошидан бошлаб олган, жами даромадининг белгиланган чегирма ва бериладиган имтиёзларни айиришдан қолган қисмидан ҳисобланиб, ҳар ойда ушлаб қолинади.
Аудитор Молия вазирлиги ва Давлат солиқ комитети томонидан тасдиқланган «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ белгиланган имтиёзлар тўғри қўлланилганлигини ва солиқнинг ҳисобланиши тўғрилигини текшириш керак.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling