Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
а) Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини текшириш
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
а) Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини текшириш.
Даромад (фойда) солиғи ҳуқуқий шахслар даромадининг (фойдасининг) бир қисмини давлат томонидан олиш йўли билан бюджетга тушириладиган маблағлар манбаларидан биридир. Фойда (даромад) солиғини аудиторлик теширувидан ўтказиш, қоидага кўра, қуйидагиларни ўз ичига олади: чораклик учун солиқ ҳисоб-китоби асосида ҳар чоракда ҳисобланган ва тўланган бўнак тўловларни таҳлил қилиш; ҳисобот даври учун фойда солиғи ҳисоб-китобини текшириш; фойда (даромад) солиғи бўйича қарзларни ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолияти натижалари асосида таҳлил қилиш. Корхона ҳисобот даври учун тахмин қилинаётган фойда ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланадиган, фойда солиғининг бўнак бадалларини чораклик давомида бюджетга тўлаб боради. Фойда солиғининг бўнак бадалларини бюджетга тўлаш ҳар ойнинг 15-санасидан кечикмасдан, ушбу солиқ чораклик суммасининг 1/3 қисми миқдоридаги тенг улушлар билан амалга оширилиши лозим. Чораклик ҳисоб-китобларга кўра бюджетга қўшимча тўланиши лозим бўлган суммалар, корхоналар томонидан чораклик бухгалтерия ҳисоботини тақдим қилиш учун ўрнатилган кундан бошлаб беш кун муддатда, йиллик ҳисоб-китоблар бўйича эса йиллик бухгалтерия ҳисоботини тақдим қилиш учун ўрнатилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда тўланиши керак. Ўтган чораклик учун ҳақиқатда олинган фойда бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган сумма билан солиқнинг ҳақиқатда тўланган бўнак бадаллари ўртасидаги фарқ, ўтган чоракда амалда бўлган, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ремолиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган суммага нисбатан аниқлаштирилиши лозим. Текширув чоғида аудитор қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим: фойда солиғини ҳисобга оладиган счёт бўйича қолдиқни Бош дафтар маълумотлари билан солиштириш; фойда солиғи бўйича қарзлар қолдиқлари бўйича ҳисоб-китобини тайёрлаш ва қолдиқларни чиқариш; мижоз-корхона томонидан қилинган фойда солиғи ҳисоб-китобини ва фойда солиғининг ҳақиқий ва ҳисоб-китоб суммалари ўртасидаги барча катта фарқларни таҳлил қилиш; фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишга таъсир кўрсатган омилларни мижоз билан муҳокама қилиш. Ҳақиқий ва ҳисоб-китоб қилинган суммалар ўртасидаги фарқлар изоҳланиши ва ҳужжатларда акс эттирилиши лозим; суммаларни жамлашнинг тўғрилигини текшириш ва қайта ҳисоблаш; фойда солиғи бўйича бўнакларни ва якуний солиқ суммасини солиштириш. Ҳисобот даври учун ҳисоб-китобларда тайёрланган чораклик бўнак тўловларини таҳлил қилиш чораклик тўловларни банк кўчирмаси бўйича солиштириш, солиқларни дастлабки ҳисоб-китоб қилиш ҳужжатлари ва кейинчалик жарималар ва пенялар тўлашдан қутулиш учун бўнакларнинг ўз вақтида тўланишини таҳлил қилишга асосланиши лозим. Муомалалар натижалари асосида фойда солиғининг ҳақиқий қарзини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади: фойда ва зарарлар счёти бўйича солиққа тортилгунгача фойдани текшириш; фойда солиғи бўйича қарзларни якуний солиқ декларацияси маълумотлари билан солиштириш; бир йиллик фойда солиғининг тўғрилигини, солиқ ставкасини қўллаш ва имтиёзлардан фойдаланишнинг тўғрилигини, солиқларни тўлаш муддатларининг мувофиқлигини кўрсатган ҳолда қайта ҳисоблаш ва текшириш. Аудитор даромад (фойда) солиғи тўловчи субъектнинг мақомини, унинг асосий ва қўшимча фаолият турларини, ички ва алоҳида ажралиб чиққан бўлинмалари ҳамда ҳамкорларини аниқлаши зарур. Даромад (фойда) солиғи корхоналарда турли ставкалар билан ҳисобланишини, уни тўлаш йил давомида жорий тўловлар тартибида амалга оширилиб, чорак, ярим йил, тўккиз ой ва йил охирида ҳақиқий олинган фойдага нисбатан қайта ҳисобланишини, тўловчиларга эса ҳар хил имтиёзлар берилишини назарда тўтиб, аудитор солиққа тортиш базасини текширишда, аввало ялпи фойдани сўнгра унинг бевосита солиққа тортиладиган қисмини ҳисобга олишнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шундан сўнг, аудитор биринчи навбатда, фойда ҳақидаги баланс маълумотларини 9900 «Якуний молиявий натижа (даромадлар ва харажатларни жамлаш)» счёти бўйича бош дафтарда, журнал ордерларда, машинаграммалардаги ва «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2 шакл) бўйича бир-бирига таққослаб, уларнинг ўзаро мос келишини аниқлаши керак. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда баланс фойдаси йил давомида акс эттирилади: пассивда олинган фойда, активда эса унинг ишлатилиши. Йил якунида аниқланган фойданинг ишлатилган суммасига 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» ва 9820-«Фойдадан тўланадиган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счётларини кредитлаб 9900-«Якуний молиявий натижа» счётини дебетлаб тўғриланади (корректировка қилинади). Фойданинг тақсимланмай қолган қисми эса 9900-«Якуний молиявий натижа» счёти дебетига ва 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётининг кредитига ёзилиб, ҳисобдан ўчирилади. Ҳақиқий фойдани таҳлил қилишда 9010-«Маҳсулотлар сотишдан олинган даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад», 9030-«Бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлар», 9110-«Сотилган маҳсулотлар таннархи», 9120-«Сотилган товарлар таннархи», 9130-«Бажарилган ишлар ва хизматлар таннархи», 9210-«Асосий воситаларнинг чиқими» ва 9220-«Бошқа активларнинг чиқими» счётларининг кредити ва дебетида акс эттирилган барча ёзувларнинг ишончлилиги ҳақида исботга эга бўлиш зарур. Солиқ кодексига мувофиқ солиққа тортиладиган даромад (фойда) умумий даромад билан белгиланган чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Аудитор умумий даромад ва ундан чегириладиган чегирмалар таркибига кирувчи ҳар бир модда бўйича маълумотларни синчиклаб текшириш керак. Даромад (фойда) солиғи бўйича солиқдан тўлиқ озод қилиш, вақтинча озод қилиш ва солиққа тортиладиган даромадни (фойдани) камайтириш йўли билан бериладиган имтиёзлар кўзда тутилган. Аудитор имтиёзларни қўллашнинг тўғрилиги текшириши лозим. Бу имтиёзлар асосан ногиронлар ва нафақахўрлар меҳнатидан фойдаланиш; табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига капитал сарфлар қилиш, соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, мактабгача муассасалар, маданият ва спорт объектлари, уй- жой фондини сақлаш харажатлари билан; корхонани реконструкция қилиш ва техникавий қайта қуроллаштиришни инвестициялаш (маблағ билан таъминлаш), илмий-техник ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш; кичик бизнесни ривожлантириш ва бошқалар билан боғлиқ. Лекин барча имтиёзлар уларнинг берилиши ҳамда умумий суммаси бўйича маълум даражада чегараланган. Аудитор корхона томонидан солиққа тортиладиган базани камайтиришнинг барча ҳоллари бўйича тузилган махсус ҳисоб - китобнинг амалдаги қонунчиликка мос келишини диққат билан текшириши лозим. Бундан ташқари тахмин қилинаётган фойда ва солиқларнинг жорий тўловлари ҳақидаги маълумотнома ҳам текширилиши керак. Солиқ тўловчи солиқ суммасини мустақил аниқлашда, ўзи солиқ бўйича бериладиган имтиёзларни ҳисобга олади ва солиқларнинг ўз вақтида ҳамда ҳар хил даражадаги бюджетларга тўланиши учун жавобгардир. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling