Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
10. Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар
аудити. Дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни текширишда, аудитор аввало дебитор ва кредитор қарзларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаши зарур. Ҳисоб-китобларнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ келадиган қарзлардан ташқариси, катта миқдордаги дебитор ва кредитор қарзларнинг мавжудлигидан далолат беради. Бу муомалаларни текширишга киришишдан олдин қарзларнинг тегишли қолдиқлари баланс -моддалари бўйича тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш лозим. Бунинг учун текшириш даври бошидаги ҳисоб-китобларнинг ҳар қайси тури юзасидан аналитик ҳисоб регистрларининг маълумотлари бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган счётлар бўйича қолдиқлари баланснинг тегишли моддалари қолдиқлари билан таққосланади. Сўнгра ҳисоб-китоблар ҳар қайси тури бўйича алоҳида текширилади. Бунда аудитор қарзнинг пайдо бўлиши сабабларини, у кимнинг айби билан ва қачон пайдо бўлганлиги, уни ундириб олиш мумкин ёки мумкин эмаслигини, яъни дебиторлар ўз қарзларини тан олган хатлар ёки ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномалари мавжудлигини, даъво қилиш муддатлари ўтказиб юборилмаганлигини, қарзларни ёпиш ёки ундириш учун қандай чоралар кўрилаётганлигини аниқлаши лозим. Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар аудити буйича 4810-4890, 6910, 6920, 6930 ва 6990 - счётларнинг ҳисоб регистрлари ва ҳисоботлардаги бухгалтерия ёзувлари ҳамда улардаги ҳисобда тўрган қарзлар текширилади. Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни текшириш услубиёти ва кетма-кетлиги бошқа барча ҳисоб-китоб муомалаларини текширишга ўхшаш. Юқорида келтирилган счётларда ҳисобга олинадиган муомалаларнинг хилма-хиллигини эьтиборга олган ҳолда, аудитор ҳисоб-китоблар аҳволини таҳлил қилиш чоғида ушбу счётлар қўлланишининг қонунийлигини аниқлайди. (Яьни 4810-4890, 6910, 6920, 6930 ва 6990 счётларда бошка ҳисоб-китоб счётларида ҳисобга олинадиган муомалалар акс эттирилмаётганлигини аниқлайди). Аудитор йил охирида тўланмаган, депонентланмаган суммалар буйича хақиқатда тўланган иш хақи суммаларидан ҳисобланиши лозим бўлган даромад солиғининг қайта ҳисобланганлигини аниклаш зарур. Ижро варақаси бўйича бошқа корхоналар фойдасига ушланадиган суммалар (алиментлар, жарималар, моддий зарарни ундириш ва ш. ў. ) тўғрилиги ва асосланганлиги ҳисоб ёзувларини ҳисоблашув-тўлов ведомостлари ва ушлаш учун асос бўлган бошқа ҳужжатлар билан солиштириш орқали текширилади. Бундай суммаларни ўтказишнинг ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги шахслар бўйича қарзларнинг аҳволи ва ҳаракатини таҳлил қилишда ва суммаларнинг ходимлардан ушланган ҳамда ўтказилган санаси билан таққослаш орқали аниқланади. Нотижорат ташкилотлар (бюджет ташкилотлари) билан ҳисоб-китобларни текширишда шартномалар мавжудлиги, иш (хизмат) бажарилишининг ҳужжат билан тасдиқланиши, уларнинг хусусиятлари, ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқаришга тааллуқли эканлиги аниқланади. Булар сарфларни молиялаштириш манбаларини аниқлашнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун зарур. Чунончи, ўқитиш, малака ошириш билан боғлиқ ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур бўлса, ўқув учун тўловлар «Харажатлар таркиби . . . тўғрисидаги Низом»га мувофиқ таннархга қўшилиши мумкин. Айрим ҳолларда ҳисоб-китобларни дебитор қарз суммаси катта бўлган ташкилотлардаги тегишли ҳужжатлар билан таққослаб кўриш тавсия қилинади. Бундай қарама-қарши текширувлар биринчи навбатда, савдо ва таъминот ташкилотларида ўтказилади. Дебитор ва кредитор қарзларининг даъво муддатлари, ҳамда дебитор қарзларни ундириш бўйича хўжалик судига мурожат қилиш тартиби текширилади. Шунингдек, дебитор ва кредитор қарзларининг инвентаризацияси ва унинг натижалари таҳлил қилинади. Бунинг учун аудитор турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказишни якунлашда ишчи ҳужжатлардаги маьлумотларни умумлаштиради ва 4810-4890, 6910, 6920, 6930, 6990 - счётлар бўйича ҳисоб ҳамда ҳисобот маьлумотларининг ишончлилиги, ҳисобни юритиш тўғрилигини баҳолайди. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling