Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Ижтимоий суғурта ва таъминотга доир ҳисоб-китоблар


Download 0.7 Mb.
bet167/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

9. Ижтимоий суғурта ва таъминотга доир ҳисоб-китоблар
аудити.
Ижтимоий суғурта ва таъминот фондларига тўловлар ҳисобланиши ҳамда тўланишини аудиторлик текширувидан ўтказишда қуйидагилар бажарилади:

  • ҳар бир фонд тури бўйича ва суғурта тури бўйича тўлов (бадал) ҳисоблаш учун қабул қилинган базанинг ишончлилигини аниқлаш;

  • тегишли фондлар бўйича суғурта бадаллари ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини текшириш;

  • ҳисоблашларни текшириш;

  • суғурта бадалларини ҳисоблаш манбаларини текшириш.

Маълумотларда тафовутлар бўлган ҳолларда фондлар ва дебет ёки кредит оборотлари текширилиб, тафовутлар кўлами аниқланади. Кейинчалик ушбу тафовутларнинг сабаблари аниқлаштирилиши лозим.
Молиялаштириш манбаидан қатъий назар барча асослар бўйича ходимлар фойдасига ҳисобланган, пул ва (ёки) натура шаклдаги тўловларнинг барча турлари ушбу фондларга суғурта бадалларини ҳисоблаш учун объект бўлиб ҳисобланади.
Суғурта бадалларини ҳисоблаш учун қўлланиладиган базанинг ишончлилигини текширишда қуйидагиларни бажариш зарур:

  • ҳисобот даврида ҳисобланган ва тўланган меҳнат ҳақи ҳамда бошқа тўловлар турларини аниқлаш;

  • ҳақиқатда суғурта бадаллари ҳисобланган тўловлар турларини, тегишли ижтимоий суғурта фондига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар рўйхатига мувофиқ улар ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги лозим бўлган тўлов турлари билан таққослаш;

  • тегишли фондлар бўйича суғурта бадалларининг тўлиқ тўланмаган (ёки ошиқча тўланган) миқдорини аниқлаш.

Олдин ҳисобланмасдан, корхона кассасидан берилган ҳар хил тўловларни (моддий ёрдам, мукофот) махсус эътибор билан текшириш керак.
Сўнгра ҳисобланган ва тўланган суғурта бадалларининг ҳисобда тўғри акс эттирилишини аниқлаш зарур. Бунда ходимларга тўланган тўловларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаш молиялаштириш манбаси ҳисобидан акс эттирилаётганлигига эътибор қаратилади. Текширув натижалари ишчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.
Текширув якунида аудитор аниқланган тафовутларнинг ҳисобот кўрсаткичларига (таннарх ва молиявий натижага, ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича қарзлар миқдорига), жиддийликлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, қандай таъсир кўрсатишини аниқлайди.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling