Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
ж) Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар, маърузалар, семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа шаклдаги тадбирлар ҳам ўтказиши мумкин. Бу мақсадда аудиторлик ташкилоти давлат солиқ инспекцияси, Молия Вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралардан тажрибали услубиётчи ва амалиётчи ходимларни, ҳамда олий ўқув юртларидан етакчи профессор-ўқитувчиларни таклиф этиши мумкин.
Бу тоифа хизматларнинг бухгалтерларни ўқитиш билан боғлиқ бошқа хизматлардан фарқи, у семинар иштирокчиларидан маълум малака талаб қилади. Аудиторлик ташкилоти ходимлари маъруза ва семинар иштирокчиларига фуқаролик, солиқ ва бошқа қонунчилик-ларда рўй берган ўзгаришларни, бухгалтерлик ҳисобини юритишга доир меъёрий ҳужжатлар(бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг халқаро ҳамда миллий стандартлари, низомлар, қарорлар, йўриқномалар ва бошқалар)ни шарҳлаб берадилар. Шунингдек, бундай тадбирларда ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузишда кўп содир бўладиган хатолар муҳокама қилинади ва семинар иштирокчиларининг саволларига жавоб берадилар. Юқорида келтирилган профессионал хизматлардан ташқари аудиторлик ташкилоти белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия-хўжалик фаолияти таҳлили, солиққа тортиш бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий материаллар тайёрлаши ҳамда чоп эттириши мумкин. Бу тарздаги хизматлар, одатда, мазкур масалалар бўйича босмахона, услубий тавсиялар ва бошқа оммабоп адабиётларни ишлаб чиқа оладиган муаллифлар ҳамда таҳририят жамоасига эга йирик аудиторлик ташкилотлари томонидан бажарилади. Шунингдек, аудиторлик ташкилоти мижоз-корхоналарига даврий нашр адабиётлари: «Солиқ тўловчининг журнали», «Солиқ ва божхона хабарлари», «Хўжалик ҳуқуқи», «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» ва бошқаларга обуна бўлиш-дан тортиб, то компьютер учун «ҳуқуқ тизими» ва ҳ. к маълумотларгача бўлган қўлланмаларнинг мақбул тўпламини танлаш бўйича маслаҳатлар ҳам бериши мумкин. Аудиторлик ташкилотлари фаолиятларининг истиқболли йўналишларидан бири –бухгалтерлик ҳисобни компьютерлаштириш бўлиб ҳисобланади. Бу энг аввало: дастур таъминоти бозоридаги мавжуд дастур воситаларидан компьютерлаштириш учун зарур бўлган, тадбиқ қилинадиган дастурлар пакетини танлаш ва уларни мижоз-корхона шароитига мослаштириш; ҳисобни компьютерлаштириш бўйича тадбиқ қилинадиган дастурларни ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқишда иштирок этиш (маслаҳат бериш, масалани шакллантириш, тест ўтказиш ва ҳ. к); буюртмачига тадбиқ қилинадиган дастурлар пакетини жорий қилиш ва ҳ. к. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling