Режа биоэтиканинг асосий тамойиллари. Фармацевтик биоэтика тамойиллари


Download 172.99 Kb.
bet4/18
Sana19.06.2023
Hajmi172.99 Kb.
#1608650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 3 Профессионал биоэтиканинг фармацевтикадаги асослари

«Яхшилик қил» тамойили

  • «Яхшилик қил» тамойили
  • «Яхшилик қил» принципи эса тақиқ эмас, балки маълум ижобий ҳаракатларни тақозо этувчи қоидадир. Унинг маъноси баъзан меҳр-мурувват, хайрия, раҳмдиллик сўзлари ёрдамида ифодаланади.
  • Мазкур ҳаракатлар биринчи навбатда -ҳамдардлик, меҳр-шафқат сингари ҳис-туйғуларни тақозо этади. «Яхшилик қил» принципи нафақат зиён етказмаслик, балки унинг олдини олиш ва (ёки) унинг оқибатларини бартараф этиш учун фаол ҳаракат қилиш зарурлигига эътиборни қаратади. Бунда фақат врач ихтиёрий ёки беихтиёрий тарзда етказган зараргина эмас, балки врач олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этишга қодир бўлган ҳар қандай зиён назарда тутилади.

«Зиён етказма» тамойили (Гиппократ модели).

  • Бу тамойил Гиппократ томонидан таклиф этилган бўлиб, “зиён етказма” тамойилини у ўз қасамёдига киритган. Хозирги кунда беморга етказилиши мумкин бўлган қуйидаги зиён турлари мавжуд:
  • Ёрдамга мухтож беморга имкон бўла туриб ёрдам бермаслик.
  • Эхтиётсизлик натижасида ёки ёмон мақсад билан етказилган зиёнлар
  • Етарли билим ва кўникмага эга бўлмаслик натижастида келиб чиқувчи зиёнлар
  • Вазиятдан келиб чиққан холда, зарурат юзасидан етказилган зиён

«Яхшилик қил» принципи билан боғлиқ яна бир муаммо мазкур яхшиликнинг мазмунини ким белгилайди деган саволга жавоб топишни назарда тутади.

  • «Яхшилик қил» принципи билан боғлиқ яна бир муаммо мазкур яхшиликнинг мазмунини ким белгилайди деган саволга жавоб топишни назарда тутади.
  • Патернализм Гиппократ қасамёдида шундай сўзлар бор: «Мен ўз кучим ва билимимга қараб беморларга фойда келтиришга ҳаракат қиламан..
  • Тиббиёт амалиётининг кўп асрлик анъанаси шундан иборатки, ҳар бир муайян ҳолатда беморга нима фойда беришини айнан тиббиёт ходими ҳал қилади. Бундай ёндашув патерналистик (лотинча «pater» – «ота» сўзидан) ёндашув деб аталади, чунки тиббиёт ходими айни ҳолда нафақат ўз фарзандининг фойдаси ҳақида қайғурадиган, балки бу фойда нимадан иборатлигини ҳам белгилайдиган ота вазифасини бажаради.

Download 172.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling