Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг жаҳон тажрибасида синалган асосий йўллари (моделлари) ни таърифлаб беринг. Уларнинг умумий ва ўзига хос томонларини кўрсатинг.
2. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш йўли қандай хусусиятларга эга? Республика иқтисодиётини ислоҳ қилишга қандай тамойиллар асос қилиб олинади?
3. Бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш принсипининг мазмунини батафсил тушунтиринг.Ҳар бир босқичнинг мақсад ва вазифаларини тўлароқ баён қилинг.
4. Республикада иқтисодиётни ислоҳ қилиш қандай йўналишлар бўйича амалга оширилади.Ҳар бир йўналиш бўйича ўзингизнинг фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
5. Бозор муносабатларига ўтишда иқтисодий ислоҳотлар ўз олдига қандай вазифаларни қўяди? Бу вазифаларнинг тўлароқ тавсифини беринг.
6. Бозор иқтисодиётини шакллантириш даврида давлатнинг етакчилик фаолияти нимадан иборат эканлигини тушунтириб беринг.
7. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини қарор топтиришнинг қандай давлат дастурларини биласиз? Улар бир-бири билан қандай боғланганлигини таҳлил қилинг.
8. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг мазмунини тушунтиринг. Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш ўз олдига қандай вазифаларни қўяди?
9. Иқтисодиётни модернизасиялаш ва ислоҳ этишнинг асосий устувор вазифаларини сўзлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |