Режа: Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари


Download 297.85 Kb.
bet1/22
Sana28.12.2022
Hajmi297.85 Kb.
#1019965
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
7. Bozor iqtisodiyotining mazmuni va amal qilishi.


7-МАВЗУ: БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ВА БОЗОР МЕХАНИЗМИ

РЕЖА:

  1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари.Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари.

  2. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари.

  3. Талаб тушунчаси ва қонуни. Таклиф тушунчаси ва қонуни.

  4. Бозор мувозанати. Нархнинг мазмуни, вазифалари ва турлари.

  5. Рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари.


  1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари.Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари.

Бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюсия давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди.


Олдинги бобда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини ташкил этади.
Бозор иқтисодиётининг самарали амал қилиши учун муҳим шартлардан бири, ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг эркинлиги, ресурсларнинг эркин алмашинувидан иборат.
Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт эркин товар-пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий монополизмни инкор этади. Ҳозирги замон иқтисодий назарияларида бозор иқтисодиёти деганда бозор хўжалиги субектлари иқтисодий ҳатти-ҳаракатларининг эркин, мустақил равишда юз бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви деб баҳо берадилар. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг ҳамма босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субектларини қамраб олади.
Бозор иқтисодиёти субектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ёлланма ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат.

Download 297.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling