Режа: Бухгалтерия хисоби фанининг предмети ва объекти


Download 23.52 Kb.
bet1/5
Sana06.11.2023
Hajmi23.52 Kb.
#1752413
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Мavzu. Buxgalteriya xisobi


2- МАВЗУ. БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАҚСАДИ
Режа:
1. Бухгалтерия хисоби фанининг предмети ва объекти
2. Хужалик хисобининг турлари: тезкор (оператив), статистик ва бухгалтерия хисоби
3. Бухгалтерия хисоби субъектлари ва объектлари
Таянч иборалар: Хўжалик хисоби, хисоб турлари, оператив хисоб, статистик хисоб, бухгалтерия хисоби, улчов бирликлари, хисоб объекти ва субъекти.
2.1. Бухгалтерия хисоби фанининг предмети ва объекти
Бухгалтерия ҳисобининг предмети - ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ҳамда улардан унумли фойдаланиш ҳисоботи, ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.
Шу маблағларнинг сарфланиши, ишлаб чиқариш ҳажми ва фаолият натижаларини рационал ҳамда тўғри бошқариш ҳозирги вақтда муҳим аҳамият касб этади.
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари:
- бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
- самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
- молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир.
Бухгалтерия ҳисобининг предмети билан бир қаторда унинг объектларини ҳам фарқлаб олиш лозим.
Бухгалтерия ҳисобининг объектлари деганда, муайян корхона эга бўлган моддий ва пул маблағлари, унинг бошқа ташкилотлар ва муассасалар билан бўлган юридик муносабатлари, шунингдек, маблағлар ҳамда муносабатларни ўзгартирадиган хўжалик операциялари тушунилади.
Корхонанинг моддий ва пул қийматликлари ўз фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган маблағларини ифодалайди. Хўжалик муомалалари эса ишлаб чиқаришнинг мазмунини ифодаловчи жараёнларни ташкил қилади.
Хўжалик ҳисобининг вазифалари иқтисодиёт ривожланишининг хар бир босқичида амалга оширилаётган хўжалик сиёсати билан белгиланади ва қуйидагилардан иборат:
- хисобда акс эттириладиган объектларни бошқариш учун маълумотларни йиғиш, уларни фильтрлаш ва керакли ахборотни шакллантириш;
- корхоналар фаолияти натижалари хақидаги ахборотни ўлчаш ва тақдим этиш;
- солиқ органларига маҳаллий солиқлар, иш ҳақига олинадиган солиқлар ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, пенсия фондлари, иш билан таъминлаш фонди, мулклар, транспорт воситаларига солиқлар, акциз йиғимлари ва қўшилган қиймат солиқлари ва хоказолар бўйича тўловларнинг тўғрилигини назорат қилиш;
- хўжалик ҳисобини мустаҳкамлашга ёрдам бериш;
- хўжалик операцияларини самарали бошқаришдан иборатдир;
Юқорида келтирилган вазифалардан ташқари халқ хўжалик ҳисоби бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Хўжаликдаги имкониятларни юзага чиқариш ва улардан фойдаланишга таъсир кўрсатади. Унинг маълумотлари бўйича ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятлари, асбоб-ускуналаридан фойдаланишни яхшилаш, маблағларни унумсиз сарфлаш сабаблари аниқланади, корхона хўжалик фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилиш ва уни яхшилаш йўллари белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби бутун мамлакат бўйича ҳамда ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса бўйича белгиланган ишлаб чиқариш дастурининг бажарилишини акс эттиради.



Download 23.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling