Режа: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш
Download 56.18 Kb.
|
Стратегия 3-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қонун чиқарувчи ҳокимият (Парламент).
- Сиёсий соҳада
Қонун чиқарувчи ҳокимият (Парламент). Олий қонун чиқарувчи ҳокимият ҳар бир давлатда ўзига хос хусусиятга эга ва турлича аталади (масалан, АҚШда – Конгресс, Швецияда - Риксдаг, Хитой Халқ Республикасида – Халқ вакиллари умумхитой мажлиси). Ўзбекистонда бундай ҳокимият Олий Мажлис деб номланади. Ўзбекистонда Олий Мажлис айни пайтда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва вакиллик органи ҳисобланади, унинг таркибидаги депутатлар халқ мафаатларини ифодалайди. Олий Мажлис 5 йил муддатга сайланади. 25 ёшга етган Ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳуқуқига эга. 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусида маъруза қилди. Ушбу маърузада ўта долзарб аҳамиятга эга бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан, парламентни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг ролини ошириш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, шунингдек, демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Сиёсий соҳада: сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш; кўппартиявийлик муҳитини таъминлаш; нодавлат тузилмаларни, фуқаролик жамиятини қарор топтириш; фикрлар хилма-хиллигига эришиш. Оммавий ахборот воситаларини том маънода “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтариш; инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, одамлар онгида демократик қадриятларни қарор топтириш; Download 56.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling