Режа: Диалектика фалсафий метод сифатида
Download 114.5 Kb.
|
1443690010 61386
- Bu sahifa navigatsiya:
- Детерминизм принципи
Ҳартомонламалик принципи
ар қандай предмет ёки ҳодиса мавжудлигининг зарур шарти – уларнинг бошқа нарсалар, ҳодисалар, жараёнлар билан турли-туман алоқаларидир, уларнинг бир-бири билан алоқалари тизимидир. Ҳартомонламалик принципига кўра, нарса ўзининг мавжудлиги учун зарур ва етарли шароитлардан айрим ҳолда эмас, балки улар билан ўзаро алоқада таҳлил қилинмоғи, ўрганилмоғи керак, чунки нарсада намоён бўладиган хоссалар, бу – унинг бошқа нарсалар билан ўзаро таъсири натижасидир, қарор топган алоқалар оқибатидир. Ҳартомонламала ёндашув нарсани бошқа нарсалар ва ҳодисалар билан узвий алоқада қараб чиқишга имкон беради. Ҳартомонлама қараб чиқиш принципи амалиётда ҳам, турли режалар, лойиҳалар ва таклифларни ишлаб чиқишда ҳам муҳим роль ўйнайди. У бу лойиҳалар ва режаларни чуқурроқ, тўлароқ ўрганиб чиқишга, уларнинг заиф ва кучли томонларини, шунингдек уларнинг амалга оширилишидан келиб чиқиши мумкин бўлган ижобий ёки салбий оқибатларни кўришга имкон беради. Объектни ҳартомонлама қараб чиқиш принципи билиш жараёни давомида бизни эклектика ва софистикадан сақлайди. Эклектика мутлақо бошқа-бошқа ҳодисалар ва нарсаларни механик тарзда, тушунмай-нетмай бир-бирига қўшиб қориштириб юборишдир, софистика эса, аксинча, реал ва конкрет алоқаларнинг турли-туманлигини, ривожланаётган воқеликнинг конкрет шароитларини, унинг мазмунини эътиборга олмайди, умумий алоқадаги у ёки бу жузъий, алоҳида нарсани субъектив тарзда юлиб олиб абсолютлаштиради ва уни асосий, муҳим, зарур нарса деб кўрсатади. Ҳартомонламалик принципи билиш субъектини бундай хато ва янглишувлардан эҳтиёт қилади. Ф Детерминизм принципи илософиянинг бу принципи куршаб турган дунёнинг турли-туман жараёнлари ва ҳодисалари мажмуасида сабаб ва оқибатларнинг ўзаро боғлиқлигини очиб беради. Бу принцип умумий алоқадаги объектив асимметрияни – таъсир ҳаракатининг уни келтириб чиқарувчи сабабдан унинг оқибати томон йўналишини ифодалайди. Шу нуқтаи назардан барча категориялар ва қонунларнинг жами бир бўлиб детерминизм принципининг мазмунини очиб беради. Детерминизм принципи – бу фалсафий тадқиқот жараёнида объектнинг ҳар бир кашф қилинаётган ва тадқиқ этилаётган хоссалари ва алоқалари сабабларини аниқлаш талабидир. Сабабият ҳодисалар умумий алоқадорлигининг томони сифатида ўзаро таъсир билан узвий боғлиқдир. У ёки бу тизимларнинг ўзаро таъсири бу тизимларда тегишли ўзгаришларни келтириб чиқаради ва бу, табиийки, мазкур принципга мувофиқ ўзаро таъсир амал қилиб турган сабаб сифатида чиқади, сабабнинг амал қилиши натижасида юзага келган ўзгаришлар эса оқибат сифатида чиқади, демак, худди шу ўзаро таъсир дунёда содир бўлаётган ўзгаришларнинг сабабидир. Детерминизм принципи билиш давомида субъект эътиборини ташқи алоқалар ва ўзаро таъсирлардан билиш объектини сифат жиҳатдан аниқлаб берадиган ички сабабларга, унинг юзага келиши ва мавжуд бўлиб амал қилишининг ички сабабларини тадқиқ этишга қаратади. Объектнинг хар бир ўзгариши (ички ёки ташқи, зарурий ёки тасодифий, сифатий ёки миқдорий) қандай бўлишидан қатъи назар, у ўз сабабига эга бўлади, детерминланади, тақазо этилади, тегишли ўзаро таъсир орқали рўёбга чиқади. Детерминизм принципини илмий билишда қўланиши билиш объектида юз бераётган ўзгаришларни, унинг яшаш ва ўзгариш қонуниятларини аниқлашга имкон беради, яъни у бизни объектга қотиб қолган нарса деб эмас, балки ҳаракатда ва ривожланишда деб қарашга йўналтирилади. Т Download 114.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling