Режа: Диалектика фалсафий метод сифатида


Миқдорий ва сифатий тавсифларнинг ўзаро алоќалари принципи


Download 114.5 Kb.
bet8/9
Sana18.02.2023
Hajmi114.5 Kb.
#1212373
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1443690010 61386

Миқдорий ва сифатий тавсифларнинг ўзаро алоќалари принципи
иқдорий ва сифатий тавсифларнинг ўзаро алоқалари принципи ривожланиш жараёнида миқдорий ва сифатий ўзгаришларнинг бир-бирига ўтиши фалсафий қонунининг таъсирини ўрганади.
Сифатий тавсифлар миқдорий тавсифларга, миқдорий тавсифлар ўз навбатида сифатий тавсифларга боғликлиги сабабли объектни билиш жараёнида бу тавсифларни қайд этибгина қолмасдан, балки уларнинг ўрганилаётган объектнинг муҳим жиҳати бўлмиш бир-бири билан алоқадорлиги, бир-бирига сабаблилигини ҳам аниқламоқ керак. Бунда объектни тадқиқ этишнинг дастлабки босқичларида унинг сифатий ва миқдорий тавсифлари бир-биридан алоҳида мавжуд бўлган ҳодиса сифатида мустақил қараб чиқилади. Дарҳақиқат дастлаб субъект ўрганилаётган объектнинг сифатини аниқлашга ҳаракат қилади, ўнинг сифатини аниқлаб ва ҳар томонлама таҳлил қилиб чиққач бу ҳодисанинг миқдорий жиҳатини тадқиқ қилишга ўтади. Сўнгра, текширилаётган объектнинг сифатий ва миқдорий томонлари ҳақида ишончли ахборот тўпланиб борган сари билиш уларнинг ўзаро алоқадорлигини аниқлашга ўтади. Ҳозирги замон фани ва амалиётининг маълумотлари тадқиқ қилинаётган воқеликнинг миқдорий ва сифатий тавсифларнинг ўзаро алоқадорлигини, миқдорий ўзгаришларнинг сифатий ўзгаришларга ва, аксинча, сифатий ўзгаришларнинг миқдорий ўзгаришларга ўтиши универсал, умумий ҳарактерга эга эканлигини кўрсатади.
ХУЛОСА
Фалсафа - бу ҳам умумназарий дунёқараш, ҳам ижтимоий онг шакли, ҳам умумий (умумийлик тўғрисидаги) фан. У маънавий маданиятнинг квинэссенция (мағзи)дир. Мана шунинг учун ҳам фалсафанинг аҳамияти ва вазифалари шунчалик кўп қирралидир. У идрокий, услубий, қадриятий ҳамда амалий ва башоратий рол ўйнайди.
Албатта, фалсафий билим, ўз табиатига кўра, ўта назарийдир. Аммо бу дегани унинг воқей ҳаётдан, муайян тарихий жараёндан ажралган деган маънони бермайди. Ҳар қандай фалсафий тизим, бир томондан, замонасининг руҳини нишони бўлса, иккинчидан, фалсафа мазкур даврнинг моҳиятини акс эттиради, унинг қонуний белгиларини очиб беради. Фалсафа моҳият жиҳатдан фақат ҳозиргинигина эмас, балки ўтмишни, ва айниқсаа, келажакда бўлиши мумкин бўлган имкониятларни ва уларнинг қандай бўлишлиги билан шуғулланади. У инсоният ҳаётининг истиқболига умид билан қараш ва уни такомиллаштириш йўлларини ва тамойилларини аниқлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёти давомида тўпланган тажриба фалсафий талқин ва умумлаштириш учун катта имконият беради. Шундай таҳлил тажрибаси ушбу дарсликнинг тегишли бўлимларида берилган. Келгусида мустақил Ўзбекистон тараққиётининг фалсафий талқини янада актуаллашади. Бир томондан, уни дунё тараққиёти тамоийллари нуқтаи назаридан қараб чиқиш керак бўлади, негаки, бизнинг мамлакатимиз ва унда рўй бераётган жараёнлар – умуман дунё цивилизацияси тараққиётининг бир қисмидир. Иккинчи томондан, мазкур тажрибани уни тўлалигича, барча асосий томонлари бўлган – сиёсий, иқтисодий, маънавий жихатларини биргаликда қараб чиқиб, унинг моҳиятий, қонуний тамоийллари, умумий ва хусусий белгилари нисбатини аниқлаш лозим.

Download 114.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling