Режа Экспериментал психология фанининг юзага келиши ва тестология фани билан узвий алоқадорлиги


Психодиагностик тадқиқотлар амалиётида психологик ташхис қўйишнинг 3 босқичи фарқланади. Булар


Download 137.77 Kb.
bet4/5
Sana20.06.2023
Hajmi137.77 Kb.
#1630355
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 мавзу Тестология фанининг тармоқлари

Психодиагностик тадқиқотлар амалиётида психологик ташхис қўйишнинг 3 босқичи фарқланади. Булар:
1. Симптоматик ташхис босқичи.
2. Этнологик ташхис босқичи.
3. Типологик ташхис босқичи
Симптоматик(аломатлар бўйича) ташхисда дастури мавжуд бўлган хар қандай ЭХМ (электрон ҳисоблаш машинаси),комьютер дастурлари бажариши мумкин бўлган тадқиқотдан натижаар қайта ишланади.
Этнологик ташхис қўйида бирор хусусиятнинг мавжудлигигина эмас, балки унинг келиб чиқиш сабаблари ҳам ҳисобга олинади.
Типологик ташхисда синалувчи шахснинг тузилишида олинган натижаларнинг аҳамияти ва ўрни аниқланади.
Психодиагностика бир томондан назарий фан бўлса, бошқа тарафдан психолог фаолиятининг амалий соҳасидир. Назарий фан сифатида психодиагностика валидлик ва ишончлилик даражаси юкори бўлган диагностик воситаларни ишлаб чиқиш қонуниятларини аниқлайди. Психодиагностика назарий фан сифатида психология фанининг бошқа сохалари билан узвий боғланган. Психологик фикрларнинг тўғрилигини амалиётда текшириб чиқиш имконини беради.
Масалан, инсонлар фаолияти мотивларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Шундай экан, турли хил кишиларда турли мотивларни аниқлаш методларини топиш талаб қилинади.
Психодиагностика психологиянинг бошқа сохалари -умумий психология; ижтимоий, дефферентциал психология, тиббиёт психологияси ёш даврлари психологияси, психологик маслаҳат, харбий психология, мехнат ва спорт психологияси фанлари билан ҳам билан узвий алоқада ривожланиб, тўлдирилиб борилади.
Психодиагностика фани таълим-тарбия амалиётида, педагогик фаолиятда алоҳида ахамиятга эга. Бу сохада психодиагностик тадқиқотлар муайян вазифаларни ҳал қилади, булар:
1.Диагностика учун зарур маълумотларни олиш. Бунда шахс психик холати ва хусусиятларининг баъзи белгиларини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб борилади. Олинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга бўлиб, бола хулқ-атворининг кузатилган хусусиятлари, унинг психик функциялари тараққиёти даражаси билан таққослашда фойдаланилади.
Психодиагностик тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш даражасининг, ақлий тараққиёти даражаси, ёш ва маълумот билан ўзаро боғликлигини ўрганлиш учун хам ўтказилади.
2.Психик тараққиёти ўзгаришини ўрганлиш учун зарур маълумотларни тўплаш. Психодиагностик тадқиқот маълум босқичда бола психик тараққиёти даражасини англаш хамда бола психик ҳаёти тараққиёти хусусиятлари ривожланишда, яъни таълим-тарбия жараёнида ўтказилади.
Ўйин хамлда ўқиш фаолиятида кўп марталаб ўтказилган экспериментал-психологик тадқиқотар бола шахсининг шаклланиши ва ривожланишига маълум фаолиятнинг таъсир кўрсаткичи бўлиши мумкин.
Болада ўтказилган психодиагностик тадқиқотар мухим прогностик ахамиятга эга. Чунки қўлланилган турли методларнинг ўқув-тарбиявий таъсирини хисоблга олган холда шахс ривожланиши ициқболларини аниқлаш имкони яратилади.
3.Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касаллик туфайли психик камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотар махсус ёки ёрдамчи мактабда ўқиши хақида масала хал бўлаётганда тиббий педагогик хайъат томонидан фойдаланилиши мумкин.
4.Болаларда пайдо бўлган етарлича ўрганлилмаган янги психик ҳолатларни таҳлил қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай қўйилганда тадқиқотарни қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда тадқиқот ўтказилади. Бунда олинган натижаларнинг статистик ишончлилиги катта ахамиятга эга.

Download 137.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling