Режа Экспериментал психология фанининг юзага келиши ва тестология фани билан узвий алоқадорлиги
Текширилувчиларда ўлчанадиган ташқи ҳаракат белгилари
Download 137.77 Kb.
|
4 мавзу Тестология фанининг тармоқлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Онг ва хулқ-атворни тадқиқ қилиш жуда мураккаб қийинчиликлар билан боғлиқ: Биринчидан
- 3. Психодиагностика тестология фанининг муҳим тармоғи эканлиги
Текширилувчиларда ўлчанадиган ташқи ҳаракат белгилари, уларнинг мулоҳазалари ва яширин физиологик хусусиятларини тадқиқотнинг кўрсаткичлари деб юритилади. Баъзан кўрсаткичлар психик жараёнларни ёки ҳолатларни бевосита характерлаб беради. Масалан, биз идрок жараёнининг ёки тафаккур жараёнининг давом этишини ўлчашимиз мумкин. Бунда шуни эсдан чиқармаслик керакки, ҳар қандай кўрсаткич психик жараённи фақат бир томондан характерлаб беради, шу сабабли жараённинг қонуниятини очиш учун ҳар турли кўрсаткичларни ўзаро таққослаб кўриш керак бўлади. Агар кўрсаткичларнинг ҳар бири алоҳида равишда психик жараённи ёки психик ҳолатни бевосита эмас, балки билвосита характерлаб берадиган бўлса, хусусан ана шундай пайтда уларни такқослаб кўриш муҳимдир. Масалан, биз темперамент хусусиятларини яширин физиологик реакция кўрсаткичлари орқали очишга ҳаракат қилганимизда, худди шундай ҳолат юз беради.
Онг ва хулқ-атворни тадқиқ қилиш жуда мураккаб қийинчиликлар билан боғлиқ: Биринчидан, психологик қонуниятлар кўп миқдордаги омилларнинг таъсири билан аниқланади. Иккинчидан, сабаб-натижа алоқалари хилма-хил тасодифий муносабатлар билан мураккаблашади. Худди мана шунинг учун психологик тадқиқотларда миқдорий кўрсаткичларнинг статистик таҳлили катта аҳамиятга эга. У ёки бу ҳодисаларга хос бўлган ўзаро муносабатларнинг тасодифийлик даражасини баҳолаш имконини беради. 3. Психодиагностика тестология фанининг муҳим тармоғи эканлиги Амалий психология тизимида психодиагностика фани алоҳида ўз ўрнини эгаллайди. Чунки шахсни ҳар томонлама билиш учун аввало унинг индивидуал психологик хусусиятлари , ўқиш, мехнат, мулоқот жараёнларида учрайдиган психологик қийинчиликлар, қобилият ва қизиқишлар тараққиётининг ўзига хос томонларини яхши ўрганиш талаб қилинади. Бу асосда эса шахс психик тараққиётининг муайян конуниятларини аниқлаш, аниқ психологик холат ва бузилишлар сабабларини очиб бериш имкониятлари яратилади. Психодиагностиканинг предмети кўпинча инсон психикасининг ўзига хослигини аниқлаш мақсадида турли-туман диагностик методларни қўллаш сифатида қаралади. Психодиагностика-шахс индивидал психологик хусусиятларини ўлчаш ва аниқлаш методларини ишлаб чиқарувчи психология фанининг муҳим соҳасидир. Психологик диагностика фан сифатида XIX аср охирида вужудга келди. Худди шу даврда психологияда ўлчаш ғояси кенг тарқалди. Психодиагностиканинг мустақил фан соҳасига айланиши олимларнинг инсонлар психодиагностикасидаги индивидуал фарқларга қизиқишининг ортиши билан боғланган. Психодиагностика психологик ташхис қўйиш хақидаги фандир. Бунда ташхис кўрсаткич ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил қилиш асосида текширилувчининг холати ва хусусиятлари хақидаги хулосалардан иборатдир. Психологик ташхис (диагносис-грекча аниқлаш, билиш деган маънони англатади)- шахс индивидуал психологик хусусиятларининг айни вақтдаги холатига бахо бериш, ривожланишни олдиндан айтиб бериш, яъни прогноз қилиш ва психодиагностик текшириш вазифаларидан келиб чиқиб, тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган психолог фаолиятининг сўнгги натижасидир. Download 137.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling