Режа Экспериментал психология фанининг юзага келиши ва тестология фани билан узвий алоқадорлиги


Download 137.77 Kb.
bet1/5
Sana20.06.2023
Hajmi137.77 Kb.
#1630355
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4 мавзу Тестология фанининг тармоқлари


4-Мавзу: Тестология фанининг тармоқлари
Режа
1.Экспериментал психология фанининг юзага келиши ва тестология фани билан узвий алоқадорлиги
2.Замонавий тестология фани амалий математика фани ва кибернетика фанларининг тармоғи сифатида
3.Психодиагностика фани тестология фанининг муҳим тармоғи эканлиги
Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар
Вильгельм Вундт, Александр Федорович Лазурский, тест тузиш, математик статистика, кибернетика, касбий тест, педагогик тест, психологик тест, психодиагностика, ташхис

  1. Экспериментал психология фанининг юзага келиши ва тестология фани билан узвий алоқадорлиги

Тестология фани асосан экспериментал психология фани билан боғлиқдир. Экспериментал психология фанининг тараққиётида немис физиологи ва психологи Вильгельм Вундтнинг (1832-1920) илмий амалий ишлари катта аҳамиятга эга бўлди. Буни аввалги маърузаларимизда ҳам келтириб ўтганмиз. Вильгельм Вундтгача фақат ички тажрибадан ва ўз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келинган, психология фақатгина ижтимоий фан сифатида ўрганилар эди.
Вильгельм Вундт эксперимент ва ўлчаш методларини зарур деб топиб, психологияни экспериментал фанга айлантиришни мақсад қилиб қўйди. Вильгельм Вундт психология фани учун классик методлар бўлиб қолган бир қанча методларни, яъни кузатиш методи, ифодалаш методи ва реакция методларини кашф этди ҳамда ривожлантирди. Вильгельм Вундт 1879 йили Германиянинг Лейпциг шаҳрида дунёда биринчи экспериментал психология лабораториясини ташкил қилди.
Вильгельм Вундт онгни элементларга бўлиш ва улар ўртасидаги мунтазам боғланишни аниқлаштириш учун лаборатория эксперименти усулидан фойдаланадиган махсус фан сифатида физиологик психологияни ривожлантириш режасини илгари сурди (“Физиологик психология асослари”, 1880–1881). 1879 йилда Вильгельм Вундт томонидан яратилган дунёдаги биринчи психологик лаборатория экспериментал психологиянинг халқаро марказига айланди; у ҳиссиётларни, турли огоҳлантиришларга реакция вақтини, ассоциацияларни, диққатни ва инсоннинг энг оддий ҳис-туйғуларини шогирдлари билан экспериментал тарзда ўргани ўрганди.
Вильгельм Вундт психологиянинг предметини тўғридан-тўғри тажриба — ўз-ўзини кузатиш учун очиқ бўлган онг ҳодисалари ёки фактлари деб ҳисоблаган (Психологияга кириш, 1912). Вильгельм Вундтнинг фикрича, олий психик жараёнлари -нутқ, тафаккур, иродани эксперимент ўтказиб бўлмайди, шунинг учун уларни маданий-тарихий метод билан ўрганиш керак. Вильгельм Вундт психофизик параллелизм ғояларини илгари сурди, яъни психология назарияларини физик лаборатория тажрибалари билан ўзаро биргаликда ўрганиш. Унинг фикрича, онг соҳасида махсус психик сабаблар ҳаракат қилади ва инсоннинг хатти-ҳаракати апперсепсия (ирода кучини талаб қиладиган идрок) билан белгиланади. Вильгельм Вундт 10 жилдлик «Халқлар психологияси» (1900—1920) асарида миф, дин, санъат ва бошқа маданий ҳодисаларнинг психологик талқини тажрибасини ўрганишга ҳаракат қилди.
Вильгельм Вундт шуғулланган масалалардан яна бири ўша вақтда астрономлар томонидан очилган диққатни бир вақтда иккита ҳар хил қўзгатувчига тўплаш мумкин эмаслиги ҳақидаги масала эди. Бу ҳодисани аниқлаш учун Вильгельм Вундт (лаборатория ташкил қилингунга қадар) 1861 йилда алоҳида маятник ўйлаб чиқарди (Вундт маятниги). Бу маятник градусларга бўлинган ёй атрофида ҳаракатланади ва ҳар бир маълум вақтдан кейин шиғирлайди. Бу психологик экспериментлар учун кашф этилган биринчи асбоб эди.
Илмий психологияни ривожлантириш учун Вильгельм Вундт қўшимча восита сифатида турдош фанлар, айниқса, физиология, астрономия, география, тарих ва бошқа фанлардан олинган маълумотлардан фойдаланиш заруриятини ҳам илгари сурдики, бу фанлар ҳам тестология фани билан алоқадордир.
Лейпциг лабораторияси ва институтидан намуна олиб, Германиянинг бошқа шаҳарларида ҳам, шунингдек бошқа мамлакатларда ҳам, жумладан Франция, Англия ва Америкада лаборатория ҳамда институтлар ташкил қилинди. ХIХ асрнинг охирида Россияда ҳам бир қанча экспериментал психология лабораториялари ташкил қилинди: Москвада Токарский, Қозонда - Бехтерев, Одессада Н.Н.Ленгерлар томонидан шундай лаборатория очилди. 1911 йилда Москва университети ҳузурида, махсус қурилган бинода профессор Челпанов раҳбарлигида экспериментал психология институти ташкил қилинди.
Профессор Александр Федорович Лазурский (1874-1917) томонидан экспериментал методнинг алоҳида тури - табиий эксперимент методи 1910 йилда ишлаб чиқилган. Экспериментнинг бу туридан бизда болалар психологиясини ўрганишда, педагогика масалаларини, айниқса, таълим психологияси масалаларини ишлаб чиқишда кенг ва унумли фойдаланилмоқда.
Александр Федорович Лазурский - рус шифокори ва психологи, В.М. Бехтеревнинг шогирди, М.Я. Басов ва В.Н. Мясишчеларнинг устози. Александр Федорович Лазурский характерологияни - нерв марказлари фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўриб чиқилган индивидуал фарқларнинг психологик концепциясини ишлаб чиқди. Александр Федорович Лазурский биринчилардан бўлиб субъект фаолиятининг табиий шароитида шахсни ўрганишни амалга оширди.
Александр Федорович Лазурскийнинг биринчи психологик асарлари 1890-йилларда пайдо бўлган. Унинг дастлабки иши аллақачон илмий жамоатчилик эътиборини тортди. Лазурскийни индивидуал психик жараёнларни эмас, балки бутун шахсни ўрганиш муаммоси ниҳоятда қизиқтирарди. 1906 йилда 1000 нусха тиражи билан Лазурскийнинг биринчи йирик асари — “Характер ҳақидаги фан очерки” нашр этилди.
У илмий фаолиятни тиббий амалиёт билан бирлаштирди. Аста-секин Александр Федорович Лазурскийнинг қизиқишлари онгнинг анатомияси ва физиологиясидан психологик тадқиқотларга ўтди. Бунга 1895 йилда Бехтерев томонидан руҳий ва асаб касалликлари клиникасида махсус психологик лабораториянинг очилиши катта даражада ёрдам берди. 1897 йилда В.М Бехтерев Лазурскийга ушбу лабораторияни бошқаришни ишониб топширди.
1904 йилдан бери А.Ф. Лазурский А.П. Нечаев билан ҳамкорлик қилди. А.П.Нечаев ўзининг экспериментал педагогик психология лабора-ториясида психологиянинг экспериментал усулларини ишлаб чиқиш бўйича ушбу лабораториянинг махсус комиссиясини бошқарган. У ерда у ўзига хос характерологик тадқиқотлар ўтказа бошлади.

Download 137.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling