Джоул Ленц қонуни.
Жоул-Ленц қонуни: Занжирнинг бир қисмидан ток ўтганда ажралиб чиққан иссиқлик миқдори Q ток кучининг квадрати (I2), занжирнинг қаршилиги (R) ва токнинг ўтиш вақти (t) нинг кўпайтмасига тенг:
(Ж)
Бу формуланинг чап томони асосан ток бажарган фойдали ишга тенг бўлгани учун, Жоул-Ленц қонунини ўзаро эквивалент бўлган қуйидаги формулалар кўринишида ёзиш мумкин:
(Ж)
Амалий машғулотга доир намунавий масалалар ечиш.
1-масала. Ўтказгичдан ўтаётган ток кучи I=6 А, қаршилиги R=50 Ом, ўтказгичдан оқаётган токнинг ўтиш вақти t=3 дақиқа бўлса, ўтказгичдан ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори Q аниқлансин.
Ечиш: Масаланинг бошланғич берилган маълумоти ва келтирилган электр схема асосида, шунинг билан бирга Жоул-Ленц қонунига амал қилган ҳолда ўтказгичдан ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори Q ни аниқлаймиз, яъни:
(Ж)
(Ж)
(Ж)
га тенг.
3. Конденсаторларнинг параллел ва кетма-кет улашларига доир масалалар.
2-масала. Ўтказгичнинг қаршилиги R=20 Ом, ўтказгичдан оқаётган токнинг ўтиш вақти t=5 дақиқа, ўтказгичдан ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори Q=5 кЖ бўлса, ўтказгичдан ўтаётган ток кучи I аниқлансин.
3-масала. Ўтказгичдан ўтаётган ток кучи I=8 А, қаршилиги R=10 Ом, ўтказгичдан ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори Q=8 кЖ бўлса, ўтказгичдан оқаётган токнинг ўтиш вақти t аниқлансин.
4-масала. Ўтказгичдан ўтаётган ток кучи I=10 А, ўтказгичдан оқаётган токнинг ўтиш вақти t=2 дақиқа, ўтказгичдан ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори Q=10 кЖ бўлса, ўтказгичнинг қаршилиги R аниқлансин.
5-масала. Кабел линиясидан ўтаётган ток кучи I=6 А, қаршилиги R=50 Ом, линиядан оқаётган токнинг ўтиш вақти t=3 дақиқа бўлса, линиядан ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори Q аниқлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |