Режа: Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари


Download 193.3 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi193.3 Kb.
#1570712
1   2   3   4
Bog'liq
12-мавзу (1)

Охирги йилларда, бу мақсадда қўл билан хабар берувчи мосламалардан ташқари автоматик хабар берувчи қўрилмалар кенг қўлланилмоқда. Бу асбобларнинг иш принципи хараратни кўтарилиши, тутун пайдо бўлиши, алангани кўтарилиши натижасида ҳосил бўладиган ўзгаришларнинг қабул қилишдан иборат. Бу хабарчилар 60 – 80 С ҳароратга мосланиб. ҳаракат шу даражага етганда ишга тушади. Хизмат муҳофазаси майдони 15 м. га тенг.

Конструкцив тузилиши беметалл элементлар, термопора, ярим ўтгазгичларга асосланган. Охирги йилларда ярим ўтгазгичли иссиқлик хабарчилари (терморизисторли), РУОП –1 - радио изотопли қурилма кенг қўлланилади.

Бугунги кунда, ўт учириш воситалари сифатида сув, сув буғлари, кимёвий ва механик кўпиклар, инерт ва ёнмайдиган газлар, қаттиқ ва кукунсимон материаллар, махсус кимёвий моддалар ва аралашмалардан фойдаланилади.

Бугунги кунда, ўт учириш воситалари сифатида сув, сув буғлари, кимёвий ва механик кўпиклар, инерт ва ёнмайдиган газлар, қаттиқ ва кукунсимон материаллар, махсус кимёвий моддалар ва аралашмалардан фойдаланилади.

Сув ўт учириш учун энг кўп қўлланиладиган воситадир. Сувнинг асосий ўт учириш хусусияти кўп миқдорда иссиқлик ютишга асосланганлигидир. Бу мақсадда катта, ўрта ва паст босимдаги сув тармоқларидан фойдаланилади. Паст босимдаги сув тармоқларидан камида 10 м. масофага сувни отиши керак. Юқори босим эса 10 м. дан узоққа отиш имконини беради.

Кўпик билан ўчириш кимёвий ва механик кўпиклар билан амалга оширилади.

Кимёвий кўпик - 80% карбонат ангидрид гази, 17% сув ва -3% кўпик ҳосил қилувчи моддалардан иборат.

Механик кўпик - эса 90% ҳаво, 9,6% сув ва 0,4% кўпик ҳосил қилувчи моддалардан иборат.

Кимёвий кўпиклар асосан қўлда ишлатиладиган ўт ўчиргичларда қўлланилади. Механик купиклар 4-6% кўпик ҳосил қилувчи кукунлар ёки аралашмаларнинг сув ва ҳаво аралаштириш ҳисобига генераторлар орқали амалга оширилади.

Охирги йилларда ёнғин учириш учун инерт аралашмалар, сув бўғи, карбан диоксиди, азот, аргон, галоген бирикмалари, яъни, бром этил, хлорбромметандан фойдаланилади. Карбон диоксиди аккумулятор станцияларида, омборларида электр ускуналарида кенг қўлланилади.


Download 193.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling