Режа: "Ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси
Ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолати
Download 32.37 Kb.
|
11-мавзу маъруза матни! (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер ости бойликларини ҳуқуқий тартибга солиш мазмуни
Ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолати – ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёдан ўта самарадорлик билан фойдаланиш ва унинг натижасида бузилган табиий комплексларни қайта тиклашда юзага келадиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиниши.
Ўзбекистон Республикасида ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолати Конститутсияда белгиланган императив нормалар ва унинг асосида ишлаб чиқилган умумлаштирилган нормалар (Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида, Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида каби), кодификатсияланган (Ер кодекси, Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик кодекси каби) ва ихтисослаштирилган (Ер ости бойликлари тўғрисида, Консессиялар тўғрисидаги) қонунлар ва улар асосида ишлаб чиқилган қонун ости норматив ҳужжатлар асосида тартибга солинади. Ер ости бойликларидан ҳуқуқий фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир ижтимоий муносабатлар ушбу ҳуқуқ тармоғининг предметидир. Ер ости бойликларини ҳуқуқий тартибга солиш мазмуни - рухсат берувчи, олдини олувчи ва тақиқловчи ҳуқуқий меъёрлар орқали уларни муҳофаза қилиш ва улардан ўта самарадорлик билан фойдаланишдир. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблариЕр ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблари Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 50, 54 ва 55-моддаларида императив шаклда ўз аксини топган. Уларга биноан ҳар бир фуқаро ёки мулкдор атроф табиий муҳитга (жумладан, ер ости бойликларига) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши ва улардан оқилона фойдаланиши зарур. Ушбу шартлар кенгайтирилган тарзда Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунда берилган бўлиб, унга мувофиқ (17-модда) ер ости бойликларидан юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги экологик талаблар асосида фойдаланишлари мумкин: қазилма бойликларни қазиб олишда минерал хом ашёдан комплекс ва оқилона фойдаланиш таъминланса; атроф табиий муҳит ва ер ости бойликлари ифлосланишининг олди олинса; фойдаланилган ер участкаларини рекултиватсия (қайта тиклаш ёки бузилган ерларни қайта маданийлаштириш ишларини) қилинса; вв қайта тикланадиган фойдали қазилмалардан табиий қайта тикланишга эришилса. Умумлаштирилган экологик-ҳуқуқий талаблар ихтисослаштирилган ҳолда янги таҳрирдаги1 2002 йил 13 декабр «Ер ости бойликлари» ва 1995 йил 30 августдаги «Консессиялар тўғрисида»ги қонунларда ўз аксини топган ва улар қуйидагилардан иборат: - тоғ-кон саноатидаги ишларни (қидирув, ковлаш ва рекултиватсия қилиш) ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасига мувофиқ олиб бориш ва уни экологик экспертизадан ўтказиш; - ер қаърини тўла-тўкис ўрганиш, ер ости бойликларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш; - конларнинг фойдали қазилмалар мўл участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдагидан ортиқ нобудгарчилигига ёьл қўймаслик; - ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш; - ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларини улардан кейинчалик бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш; - ичимлик суви сифатида фойдаланиладиган сув тўплаш ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларда тоғ-кон саноати ва маиший чиқиндиларнинг йиғилиб қолишига ёьл қўймаслик; - алоҳида илмий ва маданий қимматга молик ер ости бойликлари участкаларини давлат қўриқхоналари ва ёхуд табиат ёки маданият ёдгорликларига мўлжаллаб ажратиб олиш; - чет эллик инвесторлар ер ости бойликларидан фойдаланиш давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ишларни экологик жиҳатдан бехатар олиб боришлари ҳамда ер усти ёхуд ер ости участкаларини босқичма-босқич бехатар қилиб қайтариб беришлари ва қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа экологик-ҳуқуқий чора-тадбирларни олиб бориш. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишдаги экологик-ҳуқуқий талаблар бевосита ёки билвосита Чет эл инвеститсиялари, Мулкчилик, Сув ва сувдан фойдаланиш, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунлар, Ер кодекси, Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кончилик ташламаларини фойдали қазилма конлари ишлаб чиқиш учун бериш тартиби тўғрисида», «Қазиб олинган ва қазиб олиш жараёнида ёьқотилган фойдали қазилмаларнинг захираларини ер ости бойликларидан фойда-ланувчилар ҳисобидан ўчириш тартиби тўғрисида», «Фойдали қазилмаларни ишлаб чиқиш пайтида ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари»га бағишланган қарорларда акс эттирилган. Амалдаги меъёрий ҳужжатларда акс эттирилган ер остидаги бойликлардан фойдаланишдаги экологик-ҳуқуқий талабларнинг моҳияти ва вазифаларига кўра 4 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) ер ости бойликларини тўлиқ ва комплекс ҳолда ўрганиш орқали уларни ишлатиш ёки консерватсия қилиш орқали муҳофазалаш; 2) минерал хом ашёларни қидириш, қазиб олиш ва рекултиватсия қилишни фақатгина ихтисослаштирилган давлат органлари назоратида олиб бориш ва уларни амалга ошириш давомида атроф табиий муҳитнинг бошқа обектларига зарар етказмаслик; 3) ишлатилган конларни ёки уларни эксплуататсия қилиш давомида ер участкаларини ўз вақтида рекултиватсия қилиб бориш; 4) ноёб турдаги минерал бойликларни ва уларнинг комплексларини алоҳида муҳофаза қилиш тартибини ўрнатиш. Download 32.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling