Режа: "Ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси


Ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолати


Download 32.37 Kb.
bet3/5
Sana07.05.2023
Hajmi32.37 Kb.
#1437235
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-мавзу маъруза матни! (2)

Ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолати – ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёдан ўта самарадорлик билан фойдала­ниш ва унинг натижа­сида бузилган табиий комплексларни қайта тиклашда юзага келадиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга со­линиши.
Ўзбекистон Республикасида ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолати Конститутсияда белгиланган императив нормалар ва унинг асосида ишлаб чиқилган умумлашти­рилган нормалар (Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида, Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида каби), кодификатсияланган (Ер кодекси, Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик кодекси каби) ва ихтисослаштирилган (Ер ости бойликлари тўғрисида, Консессиялар тўғрисидаги) қонунлар ва улар асосида ишлаб чиқилган қонун ости норматив ҳужжатлар асосида тартибга солинади.
Ер ости бойликларидан ҳуқуқий фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир ижтимоий муносабатлар ушбу ҳуқуқ тармоғининг предметидир. Ер ости бойлик­ларини ҳуқуқий тартибга солиш мазмуни - рухсат бе­рувчи, олдини олувчи ва тақиқловчи ҳуқуқий меъёрлар орқали уларни муҳофаза қилиш ва улардан ўта самара­дорлик билан фойдаланишдир.
  1. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблари


Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблари Ўзбеки­стон Республикаси Конститутсиясининг 50, 54 ва 55-мод­даларида императив шаклда ўз аксини топган. Уларга биноан ҳар бир фуқаро ёки мулкдор атроф табиий муҳитга (жумладан, ер ости бойликларига) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши ва улардан оқилона фойдаланиши зарур. Ушбу шартлар кенгайтирилган тар­зда Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунда бе­рилган бўлиб, унга мувофиқ (17-модда) ер ости бойлик­ларидан юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги эколо­гик талаблар асосида фойдаланишлари мумкин:
қазилма бойликларни қазиб олишда минерал хом ашёдан ком­плекс ва оқилона фойдаланиш таъминланса;
атроф та­биий муҳит ва ер ости бойликлари ифлосланишининг олди олинса;
фойдаланилган ер участкаларини рекул­тиватсия (қайта тиклаш ёки бузилган ерларни қайта ма­данийлаштириш ишларини) қилинса;
вв қайта тикланадиган фойдали қазилмалардан табиий қайта тикланишга эри­шилса.
Умумлаштирилган экологик-ҳуқуқий талаблар их­тисослаштирилган ҳолда янги таҳрирдаги1 2002 йил 13 декабр «Ер ости бойликлари» ва 1995 йил 30 августдаги «Консессиялар тўғрисида»ги қонунларда ўз аксини топ­ган ва улар қуйидагилардан иборат:
- тоғ-кон саноатидаги ишларни (қидирув, ковлаш ва рекултиватсия қилиш) ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасига мувофиқ олиб бориш ва уни экологик экс­пертизадан ўтказиш;
- ер қаърини тўла-тўкис ўрганиш, ер ости бойликларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш;
- конларнинг фойдали қазилмалар мўл участкала­рини танлаб ишлатиш, минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг норма­тивдагидан ортиқ нобудгарчилигига ёьл қўймаслик;
- ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш;
- ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида бузил­ган ер участкаларини улардан кейинчалик бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келти­риш;
- ичимлик суви сифатида фойдаланиладиган сув тўплаш ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларда тоғ-кон саноати ва маиший чиқиндиларнинг йиғилиб қолишига ёьл қўймаслик;
- алоҳида илмий ва маданий қимматга молик ер ости бойликлари участкаларини давлат қўриқхоналари ва ёхуд табиат ёки маданият ёдгорликларига мўлжаллаб ажратиб олиш;
- чет эллик инвесторлар ер ости бойликларидан фой­даланиш давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ишларни экологик жиҳатдан бехатар олиб боришлари ҳамда ер усти ёхуд ер ости участкаларини босқичма-босқич бехатар қилиб қайтариб беришлари ва қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа экологик-ҳуқуқий чора-тадбирларни олиб бориш.
Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишдаги экологик-ҳуқуқий талаблар бево­сита ёки билвосита Чет эл инвеститсиялари, Мулкчилик, Сув ва сувдан фойдаланиш, Ўсимлик ва ҳайвонот дунё­сини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунлар, Ер кодекси, Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кончилик ташламаларини фойдали қазилма конлари ишлаб чиқиш учун бериш тартиби тўғрисида», «Қазиб олинган ва қазиб олиш жараёнида ёьқотилган фойдали қазилмаларнинг захираларини ер ости бойликларидан фойда-ланувчилар ҳисобидан ўчириш тартиби тўғрисида», «Фойдали қазилмаларни ишлаб чиқиш пай­тида ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари»га бағишланган қарорларда акс эттирилган.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларда акс эттирилган ер остидаги бойликлардан фойдаланишдаги экологик-ҳуқуқий талабларнинг моҳияти ва вазифаларига кўра 4 гуруҳга ажратиш мумкин:
1) ер ости бойликларини тўлиқ ва комплекс ҳолда ўрганиш орқали уларни ишлатиш ёки консерватсия қилиш орқали муҳофазалаш;
2) минерал хом ашёларни қидириш, қазиб олиш ва рекултиватсия қилишни фақатгина ихтисослаштирил­ган давлат органлари назоратида олиб бориш ва уларни амалга ошириш давомида атроф табиий муҳитнинг бошқа обектларига зарар етказмаслик;
3) ишлатилган конларни ёки уларни эксплуататсия қилиш давомида ер участкаларини ўз вақтида рекулти­ватсия қилиб бориш;
4) ноёб турдаги минерал бойликларни ва уларнинг комплексларини алоҳида муҳофаза қилиш тартибини ўрнатиш.

  1. Download 32.37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling