Режа: "Ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси


Ер ости бойликларининг иқтисодий функсияси


Download 32.37 Kb.
bet2/5
Sana07.05.2023
Hajmi32.37 Kb.
#1437235
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-мавзу маъруза матни! (2)

Ер ости бойликларининг иқтисодий функсиясиинсонларнинг кундалик ҳаётидаги (енергетика, қурилиш, саноат каби иқтисодий тармоқларда) моддий эҳтиёжларини минерал хом ашё сифатида.­қондириши.
Ер ости бойликларининг маданий-соғломлаштириш функсияси – ер қаъри ва минералларнинг фойдали ху­сусиятларини инсонларнинг дам олишлари ва саломатликларини тиклашда фойдаланиши.
Ер ости бойликларининг бошқа табиат унсурларидан фарқи уларни тугалланадиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурслар тоифасига киришидир. Агарда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг қайта тикланиш даври бир неча дақиқадан бир неча ўн йилларни, тупроқда юз­лаб йилларни, сувда 10 йилдан 5000 йилни ўз ичига олса, минералларнинг тикланиш даври юз минглаб ёки милли­онлаб йилларни талаб этади. Инсоният тарихида бундай жа­раён жуда узоқ муддатли ҳисобланганлиги учун ҳам биз уларни тикланиш имконияти ёьқ ёки тикланмайдиган табиий ресурслар тоифасига киритамиз.
Бизга маълумки, айрим минераллар (қум, тош, тош-кўмир кабилар) ер усти ва сув остида ҳам учрайди. Лекин уларнинг аксарияти (90% дан ортиғи) ер қаърида учрагани учун ҳам шартли равишда уларни – «ер ости бойликлари» деб аталади. Ер ости бойликлари нафақат табиий ре­сурс, балки табиий бойлик – табиий обект сифатида ҳам қаралади. Шунинг учун ҳам уларни муҳофаза қилиш - экоти­зимларнинг яшовчанлигини сақлаб қолиш демакдир.
Ўзбекистонда ер ости бойликларидан 100 дан ортиғи минерал ресурслар сифатида ишлатилиб ке­линмоқда. Уларнинг молиявий потенсиали 3,3 трлн, йил­лик қазиб олишнинг иқтисодий кўрсаткичи 5,5 млрд АҚШ долларига тенгдир. Шунинг учун ҳам минерал хом ашё бизнинг асосий бойлигимиз ҳисобланади. Улардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. А. Каримов ўзининг «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолат­лари» деган асарида Ўзбекистон собиқ Иттифоқнинг ми­нерал хом ашё базаси бўлгани ва ундан ўта шафқатсизларча – «таги йўқ бочка» каби фойдаланган­ликларини алоҳида таъкидлаб ўтган. Натижада улар экологик тизимларнинг бузилишига, «ой ландшафти»га ўхшаш чиқинди моддалар тепаликларини пайдо қилишга, радиоактив хавфли теграларни вужудга келишига сабаб бўлгани, эндиликда бундай қайта тикланмайдиган захиралардан қатъий мезон асо­сида фойдаланиш, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш чоғида исрофгарчиликка ёьл қўймаслик кераклиги таъкидланган. Бунинг учун эскирган қайта ишлаш ва қазиб олиш ускунала­рини янги технологиялар билан алмаш­тириш, ишблаб чиқариш воситаларини реконст­руксия қилиш, тоғкон саноатининг чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни қайта яроқли ҳолга келтириш талабларини амалий қўллаш лозимлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Мамлакатимизда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишдаги давлат сиёсатини амалга оширмоқ учун, авваламбор, ушбу муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий-меъёрий замин яратмоқ керак бўлади. Зеро, ёш ва мустақил Республикамиз эндиликда ўзининг бой минерал бойликларига ўзи эгалик қи­лиш ҳуқуқи қўлга киритилди. Ўн беш йиллик мустақиллик даврида Ўз­бе­кистонда ер ости бойликла­рини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга оид бир қатор қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Лекин бу билан жамиятдаги ер ости муно­сабатларининг ҳуқуқий замини яратилди, деган сўз эмас. Мустақил Республикамиз бозор муносабатларига ўтиб борар экан, табиий бойликлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ҳуқуқий тартибга солиш ўзгариб ва такомиллашиб бораверади. Энг асосийси, ер ости бой­ликларидан фой-даланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир ҳуқуқий меъёрларни амалиётда қўллаш механиз­мини тўлиқ ишлаб чиқишдир. Акс ҳолда қонунларимиз «тишсиз» бўлиб қолиши ва жамиятда ҳуқуқий негилизм ҳолати вужудга келиши мумкин.

Download 32.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling