Режа: "Ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси


Кончилик муносабатларини давлат то­монидан тартибга солиш


Download 32.37 Kb.
bet4/5
Sana07.05.2023
Hajmi32.37 Kb.
#1437235
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-мавзу маъруза матни! (2)

Кончилик муносабатларини давлат то­монидан тартибга солиш


Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтишнинг беш тамойилидан бири – давлатнинг бош ислоҳотчилигидир. Давлат ислоҳотларнинг устувор ёьналишларини белгилаб берар экан, ер ости бойликла­ридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳозирги замон талабларига мос тушадиган сиёсий ёьлини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан амалга ошириши керак. Чунки «ижтимоий жиҳатдан ёьналтирилган ҳозирги бозор – давлат томонидан тар­тибга солиб туриладиган бозордир»1.
Кончилик муносабатларини давлат томонидан тар­тибга солиш вазифалари Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонуннинг ИИ МАВЗУига биноан қуйидагилардан иборат:

  • ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва муҳофаза қилиш, минерал ресурслардан оқилона, комплекс фойдаланиш, улар билан боғлиқ бўлган ишларни бехатар юритишга доир меъёрлар ва қоидаларни белгилаш;

  • минерал хом ашё базасини ривожлантиришни таъминлаш;

  • фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олишнинг ҳозирги пайтдаги ва истиқболга мўлжалланган ҳажмларини белгилаш;

  • ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўловларни белгилаш ва ундириш;

  • ер ости бойликлари кадастрини ўтказиш, монито­рингини олиб бориш;

  • ер ости бойликларини муҳофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини ўрнатиш ва ҳ.к.

Юқорида санаб ўтилган вазифаларни бажаришда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, давлат органларининг ўзи тўғрисидаги қонунлар ёки низомларига мувофиқ кончи­лик муносабатларини тартибга солиб туради. Уларнинг ваколатлари моҳияти ва мазмунига кўра 2 катта гуруҳга: умумий ва махсус бошқарув ваколатидаги дав­лат органларига ажратилади.
Умумий бошқарув ваколатидаги давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий ҳокимият органлари киради. Махсус давлат бошқарув органлари ўз нав­ба­тида – комплекс, соҳалар ва функсионал бошқарув ор­ганларига ажратилади.
Ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолатини белги­ловчи кўрсаткич Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­лисининг фаолиятига тўғридан тўғри боғлиқдир. Консти­тутсиямизнинг 78-моддаси ва 1994 йил 22 сентабр ўзи тўғрисидаги конститутсиявий қонуннинг 4-моддасига би­ноан Олий Мажлис қуйидаги ваколатларга эга:
– ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонунларни ишлаб чиқади, қарорлар қабул қилади ва уларнинг ижросини назорат қилишни ташкиллаштиради;­
– унга ҳисобот берувчи Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси орқали ер ости бойликларидан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлашнинг ком­плекс назоратини тартибга солиб туради;
– давлатнинг ер ости минерал хом ашё базасидан фойдаланиш дастурларини қабул қилади, бу борада ички ва ташқи сиёсатнинг асосий ёьналишларини тасдиқлайди;
– минерал ресурслардан фойдаланганлик учун тўловларни жорий қилади ва уларга оид имтиёзларни белгилайди;
– кончилик саноатини ривожлантириш бўйича буд­жет харажатларини қабул қилади;
– ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни му-ҳофаза қилиш бўйича битимларни ратификатсия (тасдиқлайди) ҳамда денонсатсия (барвақт тўхтатади) қилиш каби ишларни амалга оширади.­
Олий Мажлис томонидан 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эл инвеститсиялари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда тоғ-кон саноатига чет эл инвеститсияла­рини жалб қилишнинг ҳуқуқий асосини яратди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 93-моддасига мувофиқ Президент – ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги ички ва халқаро сиёсатни белгилайди; ушбу соҳадаги ишлар фуқароларнинг экологик хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслигига кафиллик беради; ер ости мине­рал хом ашёдан фойдаланиш ва унинг муҳофазасига доир қонунларни имзолайди ҳамда фармон, фармойиш ва қарорлар қабул қилади; экологик­ талафот кўрган тоғ-кон саноатининг ҳудудлари бўйича фавқулодда ҳолат жорий этади ва шу каби бошқарув масалаларни ҳал қилади.­
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлатимизнинг ижро этувчи органи сифатида Консти­тусиямиз, ўзи тўғрисидаги ва Ер ости бойликлари тўғ-рисидаги қонуннинг 8-моддасига кўра, бир қатор ўта муҳим вазифаларни бажаради:
– ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонунлар ижросини таъмин­лайди;
– ер ости бойликлари кадастрини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
– кончилик ва у билан боғлиқ бўлган инқирозли ҳолатни бартараф этади ва ер остида бўлаётган табиий офатларнинг (ендоген жараёнларни) келиб чиқиш саба­бини аниқлайди ва уларни экологик хавфсизлик даража­сини таъминлашнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
– ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш (рекултива­тсиялаш) бўйича тарғибот, ўқув, таълим ва малака оши­ришни ёьлга қўяди;
– минерал хом ашёлардан фойдаланиш тартибини тасдиқлайди ва шунга ўхшаш ўз ваколати доирасида фаолият юритади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги «Кончилик ташламаларини фойдали қазилма конларини ишлаб чиқиш учун бериш тартиби тўғрисида»ги қа-рорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида «Зараф­шон – Нюмонт», «WМC Зармитан ЛТД», «Нюмонт – Ўзбекистон ЛТД – Митсун» каби қўшма корхоналар со­вет давридан қолган кончилик чиқитларини қайта бойи­тиш орқали турли қимматбаҳо рангли металларни олмоқдалар. Чет эл фирмаларининг 15 йиллик муддатда ва қулай ҳуқуқий негизда ишлаши тоғ-кон саноатига юқори унумдорликка эга бўлган технологияларнинг ки­риб келишига сабаб бўлмоқда.
Мустақил Ўзбекистон Республикасида кончилик муносабатларини тартибга солишда, собиқ Иттифоқдан тубдан фарқли ўлароқ, маҳаллий давлат бошқарув ор­ганларининг фаолиятида тўлақонли намоён бўла бош­лади. Конститутсиямиз, Маҳаллий давлат ҳокимияти ва Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига мувофиқ улар шаҳар, туман ва вилоят аҳамиятига молик бўлган кончилик муносабатларини тартибга солишда фаол иштирок этмоқдалар. Улар:
– ер ости ва усти минерал хом ашё ресурсларидан фойдаланиш ва уларни экологик хавфсизлик даража­сини таъминлаш бўйича ҳудудий бошқарув дастурларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
– ер ости бойликлари кадастрини ва мониторин­гини амалга оширадилар ҳамда уларга биноан маҳаллий тўловларни ундириб оладилар;
– кончилик саноатидан чиққан чиқитларни таш­лаш, кўмиш учун рухсатномалар берадилар ва уларни бекор қиладилар;
– маҳаллий аҳамиятга эга бўлган қурилиш, тоғ-кон саноати корхоналарнинг экологик фаолиятини назо­рат қиладилар ва асосли равишда уни тўхтатиб қўядилар ҳамда Конститутсияга ва бош­қа қонунларга зид бўлмаган ҳуқуқий-екологик тадбирларни олиб бора­дилар.
Давлатнинг ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишдаги махсус ваколат тизимидаги комплекс бошқарувни Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспексияси, Фавқулодда ҳодисалар бўйича вазирлик олиб боради. Ушбу давлат органлари мулк шаклидан қатъи назар ер ости бойлик­ларидан фойдаланилаётган юридик ва жисмоний шахс­ларнинг фаолиятларини инсон саломатлиги ва атроф-муҳит ҳолатига безарар олиб бораётганларини бошқариб ва назорат қилиб турадилар.
Бизларга маълумки, ер ости бойликларидан бир қатор халқ хўжалиги соҳаларида ҳам фойдаланадилар. Шунинг учун ҳар бир соҳада ўзининг бошқарув ва назо­рат бўлинмалари мавжуд бўлиб, давлатнинг махсус бошқарув органларига ёрдам бериш учун улар махсус кўринишдаги соҳавий бошқарув ваколатига эгадирлар. Уларга Ўзсаноатқурилиш, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Мудофаа вазирликлари каби дав­лат органлари киради.
Давлат бошқарув органларининг махсус бошқарув тизимида функ­сионал ваколатга эга бўлган давлат идо­раларининг ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солишдаги аҳамияти каттадир. Масалан, алоҳида муҳофаза қилишга молик тоғ саноатига қарашли обектларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳарбийлаштирилган идоралари томонидан қўриқланиши, улардаги хўжалик ишларининг бехатар олиб борилишига ва оқибатда, эко­логик инқирозли ҳолатнинг олдини олишга олиб келмоқда. Давлат стандартлаштириш ва метереология қўмитаси ўз функ­сионал вазифасига кўра минерал хом ашёларни қидирув ва қазиб олишларнинг халқаро эко­логик стан-дартларга мос келишини тартибга солиб ту­ради. Солиқ инспексияси эса ўз ваколати доирасида ер ости ва усти минерал бойликларидан фойдаланганлик ёки бу фойдаланиш давомида атроф-муҳитни ифлослантирганликлари учун хўжалик юритувчи субектлардан солиқлар ва тўловларни ўз муддатида ундириб олиш орқали табиатга етказилган зарарни молиявий қоплашга имкон беради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш давлат идора­ларининг функсионал бошқарув вазифалари ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилишининг профилак­тик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда кончилик қонун ҳужжатларини бузганларга нисбатан жазо чора­ларини қўллашдан иборатдир.

  1. Download 32.37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling