Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (республика аҳамиятига молик обектлар учун) литсензия (рухсатнома)си асосида юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Ер ости бойликларидан фойдаланиш муддатлари Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонуннинг 22-моддасига мувофиқ муддатли ва муддатсиз бўлиши мумкин. Агарда фойдаланиш муддати олдиндан белгиланиб қўйилмаган бўлса, у муддати чекланмаган ҳисобланади. Аксинча, агарда ер ости бойликларидан фойдаланиш литсензияда белгилаб қўйилган бўлса – чекланган ҳисобланади. Масалан, чет эл юридик ва жисмоний шахсларга Консессиялар тўғрисидаги қонуннинг 3, 15, 17-моддаларига биноан танлов ва ауксион ўтказиш орқали 15 йил муддатга Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ер ости бойликлари фойдаланиш учун берилади. Заруриятга қараб бу муддат муайян даврга, лекин 15 йилдан ошмаган ҳолда, узайтирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |