9.4-расм. Икки ярусли плугнинг технологик
иш жараёни (а) ва қатламларнинг жойлашиши (б):
А ва Б–плуг ўтмасдан олдинги қатламлар;
А1 ва Б1 - плуг ўтгандан кейингиқатламлар;
В-корпуснинг қамраш кенглиги
Шу билан бирга бу усулда ишлов берилганда бегона ўтларнинг яна ўсиб чиқиши 2-2,5 баробар камаяди, пахта ҳосили гектарига2,5-3,3 центинерга ошади.
Тавсиявий хулоса. Ер ҳайдаш ишлари тупроқнинг намлиги 16-18%
атрофида бўлганда бажарилиши керак. Бунда тупроқ яхши уваланади, машинанинг ишчи қисмларига ёпишмайди ва унинг қаршилиги энг кам бўлади. Агар тупроқ нами етарли бўлмаса, албатда далага нам суви бериб, тупроқ етилгандан сўнг ишлов бериш керак.
Назорат саволлари:
Экинлардан юқори ҳосил олинишини таъминловчи тупроқнинг таркиби қандай бўлиши керак?
Ерга асосий ишлов беришдан мақсад нима ва унинг қайси усулларини биласиз?
Республикамиз шароити учун қайси турдаги плугдан фойдаланиш юқори самара беришининг моҳиятини тушунтиринг.
Далани тайёрлаш ва ҳайдаш ишлари қандай ташкил этишлади? .
Икки ярусли ер ҳайдаш технологиясининг аҳамиятини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |