9.1-расм. Ерни шудгорлаш муддатлари (а) ва чуқурлигининг (в)
пахта ҳосилига таъсири (ц/га)
Ер ҳайдаш ишларига қўйиладиган агротехник талаблар:
- ҳайдов чуқурлигининг белгиланганидан четланиши, см, кўпи билан ±2
- ўсимлик қолдиқларининг кўмилиш чуқурлиги, см, камида:
икки ярусли плуглар учун 20
умумий ишлар плуглари учун 10
шудгорда ўлчами 50 мм дан кичик фракциялар миқдори, %, камида 75
- шудгор юзасидаги нотекисларнинг ўртача баландлиги, см, кўпи билан 5
9.2. Асосий ишлов бериш машиналарининг
тузилиши ва иш жараёни
Ер ҳайдаш ишлари плуглар ёрдамида амалга оширилади.
Плуглар вазифасига қараб: умумий (оддий, чимқирқарли, чуқурлатгичли, ярусли) ва махсус (ботқоқ, тошли, янги очилган, эррозияга учрайдиган ерларни ҳайдашда ишлатиладиган);
тракторга бириктирилишига қараб:осма, тиркама ва ярим осма;
корпуслар сонига қараб:1,2, 3 ва ҳакозо корпуслитурларга бўлинади.
Плуглар (9.2-расм) қуйидаги асосий қисмлардан: чимқирқар 2, дискли пичоқ 3 ва асосий корпус 4дан иборат бўлиб, улар плугнинг рамаси 1 га маҳкамланган.
Плугнинг технологик иш жараёни қуйидагича амалга оширилади. Плуг олдинга харакатланганда пичоқ 3 тупроқни вертикал текисликда кесиб, уни сифатли қилиб ағдарилишини таъминлайди. Чимқирқар тупроқнинг 8...12 см қалинликда ва асосий корпуснинг кенглигининг 2/3 қисмига тенг кенгликда кесади ва уни олдинги корпус ҳосил қилган эгатнинг тубига ташлаб кетади. Асосий корпус тупроқ қатламини кесади, юқорига кўтаради, майдалайди ва уни ағдариб, олдинги корпус ағдарган қатламга қия ҳолатда ўрнатиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |