Режа: Эстетик таълимотлар тарихидан


“Авесто” да оламини ер, сув, бадан, кийим-кечак, озиқ- овқатларни пок, тоза сақлаш, гўзал бўлишга интилишга чақириқ асосий ўринда турада


Download 133.5 Kb.
bet5/6
Sana06.05.2023
Hajmi133.5 Kb.
#1435965
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
20 -мавзу

Авесто” да оламини ер, сув, бадан, кийим-кечак, озиқ- овқатларни пок, тоза сақлаш, гўзал бўлишга интилишга чақириқ асосий ўринда турада.
  • Барча яхшилик, гўзаллик ва эзгулик хомийси Ахурамоздага олтита ёрқин кучлар мадад беради. “Абадий яхшилик”, “Яхши фикр”, “Яхши тартиб”,”Муносиб қудрат”, “Иллохий тобелик”,”Сихат-саломатлик”, ”Абадийлик” каби тушунчаларнинг ўз илохлари бўлиб, Ахуромозда атрофидв яхшилик уруғини сепиб юради. Зотан ўша даврлардаёқ Туронда эстетик тарбияга асос солинган деб фахр билан айтиш жоиздир.
  • ХI-асрда яшаган Махмуд Қашғорийнинг “Туркий сўзлар девони” китобида туркий тилга ойд сўзлар, шеърлар ва қўшиқлар учрайди. Юсуф хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”( яхшилик келтирувчи билимлар). Югнакийнинг “Хибоб- ул- ҳақоиқ” (хақиқатлар совғаси) Хоразмийнинг “Мухаббатниома ” каби жуда кўп асарлар ўша давр ўзбек адабиёти хақида кенг билим беради. XV асрда яшаган Дурбек, Лутфий, Атоий, Саккокий, Румий, Фаридиддин аттор, Хусрав, Жомий, Навоий, Бобур кабилар ўз асарлари билан адабиётимиз хазинасига катта хисса қўшганлар.
    • XVI- XIX асарларда Машраб, Сақомий, Хувайдо, Нодирабегим, Увайсий, Махмуд, Гулханий, Мунис, Огахий, Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтар каби сўз усталари ўз асарларида халқимиз орзу истаклари, мехнат ва турмушини ифолашга харакат қилдилар. Уларнинг гуманистик ғоялар билан суғорилган, эрк ва одатий, яхшилик ва юксак инсоний фазилатларни ёқловчи, тарғиб этвчи фикирлари бизнинг замондошларимиз қалбига хам ўзининг зиёсини сочиб турганлигидан фахирлансак арзийди.
    • Шарқ уйғониш даври маърифати ва маъданияти хақида сўз борганда унинг ислом дини билан узвий боғлиқ эканлигини эътироф этиш керак. Ислом- адолат, хокимият, яхшилик инсопарварлик, тинчлик дини сифатида майдонга келган. Ислом илм, маърифат, маъданият, ахлоқ-одоб китоб хазинасидир. Илм, хикмат чашмасидан бахраманд бўлган хар мумин ва мумина хаёт, олам гўзаллиги ва лаззатини тушуниб, хис қилиб, бахо бера олади. Зеро, ислом илм- фанга, маърифатга кенг рағбат кўрсатди. Қурони каримнинг илк бўлган ояти хам “Иқро” – “ўқи” эди.
    • Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи воссалом (С.А.В.)”Ўқиёлмайман” деганларида Аллохдан бир неча бор “Яратганинг номи билан ўқи” деган жарангдор даъватлар янграган экан. Шундан бошлаб мусулмонлар Аллохнинг Муқаддас сўзларини ўқишга, у яратган борлиқ гўзалликларини англашга киришиб кетди ва бу жараён ҳозир ҳам фаол давом этмоқда.
    • Шарқ уйғониш даври эстетик тафаккури ислом дини шароити унинг манбалари бўлган Қуръони Карим ва Ҳадиси Шариф кўрсатмалари билан чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлаш лозим. Мусулмон кишинингн воқеликни мушохада этишдаги ўзига хос тафаккур тарзи ислом оламида эстетик тафаккур тарақиётини бошлаб берди. Зеро,Ислом бадий маданияти тушунчаси, жумладан, Исломнинг борлиқни гўзаллик асосида мушохада этиш моҳиятини кўпчилик билмайди. Илоҳий ва дунёвий жихатдан қатъий қонун-қоидаларга асосланган Ислом, юқорида айтганимиздек, энг аввало,илм-фан дастурига таянади. Ислом инсонни ижтимоий фаоликка,мусулмон жамоаларига, ҳаттао номусулмон қавмларга ҳурмат билан қарашга, маърифатли бўлишга даъват қилади. Шу боис Ислом илм-маърифатли кишиларгагина ўз “сир” ини очади: “Аввалу ма холақо-аллоҳу-л-оқла”(Аллоҳ яратган илк нарса Онгдир). Пайғамбаримиз с.а.в. хамиша ўз улатларига илм олишга даъват этиб, шундай деганлар: “Илм талаб қилмоқ хар бир эркак ва аёл мусулмонга фарздир”. “Бешикдан то қабргача илм талаб қилингнлар”
    • Оллох таълим бериб ўргатган бу нурли хикмат саломлашиш бизга одам Аллоиҳисаломдан мерос бўлиб қолган. Қуръони Карим “Нур” с урасининг 61-оятида шундай калима бор: “ “Бас қачон уйларга кирсангизлар бир-бирларингизга Оллох хузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар(яъни: “Ассалому алайкум”деганлар.
    • Пайғамбаримиз Муҳаммад. с.а.в. ўзлари ахлоқ ва ақлда баркамол, бошқаларга хар томонлама ўрнак бўларли, маънавий дунёси гўзал зот бўлганликлари сабабли бошқаларни хам шундай бўлишга чорлаб ушбу ходисаларни қайта- қайта айтганлар “Инсонпарварлик ва маънавий гўзалликни камолга етказиш учун оллох мени инсониятга юборди”, “Ибодатларнинг энг афзали бир имонли кишининг қалбига хурсандчилик самшиддир”, “Тили ва қўлидан бировга зарари етмайдиган кишигина мусилмондир” Қурони Каримда “Оллох гўзал ва у гўзалликни севади” деган оят бор. Дархақиқат, Оллох яратган жами мавжудодларда, табиатда ажойиб гўзаллик мужассам. Қуръони Карим ва хадисларда хам жуда кўп бор “чиройли хаёт”, “гўзал ахлоқ”, “чиройли сабр”, “гўзал инсон” тушунчалари ишлатилиши бежиз эмас. Ақл ва тафаккур эгаси бўлмиш инсон хамиша гўзалликка интилади, гўзалликдан рохатланади, гўзал хаёт кечиришга харакат қилиб, уй, ховли, кўча, иш жойи, кийим рўзғор жихозлари, мехнат қуролларининг хам гўзал бўлшини хохлайди. Инсонни маънавий рухлантирувчи омиллардан бири бадиий ижод, яни санъатдир. Хар бир санъат асарида инсоннинг орзу истаклари, гўзалликдан завқланиши, ўзгаларда хам гўзалликка мойил туйғусини уйғотиш зарурияти ўз ифоджасини топади.
    • Сўз, куй- қўшиқ, расм, хунармандчилик меъморий обидаларимиз барча –барчасида гўзаллик кашф этилган. Ислом дини тарқалган мамлакатларда масжид, мадраса, мақбара, минора, каби меъморчилик обидалари қуриб, уларда улуғворлик гўзалликни намоён этиш, ўзига хос нақш ва тасвирий санъат усулларидан фойдаланиш борасида жуда юксак ютуқларга эришилган. Масжид илохий қувватларни гўзаллик тарзида мнсон рухига ўзига хос усулда ички тартиб ва интизом, маънавий- рухий таъсирчанлик билан сингдириб боради. Мадраса- Оллох сўзи ўқиладиган илм маскани хисобланиб, нақш битиклари, қурон ойатлари билан безатилади.
    • Ислом мамлакатларида китоб безаш, хаттоблик, мусиқа, минятура санъати, хунармандчилик, заргарлик, кулолчилик, гиламчилик, тўқимачилик санъати хам замон бмлан хамнафас тарзда хар жихатдан ўсиб бормоқда. Шарқ уйғониш даври деб аталган IX-XII асирларда илм- фан, адабиёт ва санъат, маданият ривожига улкан хисса қўшган, Ўрта Осиёлик бир қанча буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Бу давирда Ал- Фарғоний, Ал- Хоразмий, Фаобий, Беруний, Ибн Сино, Бухорий, Ат- Термизий, Абдуллох Рудокий, Фирдафсий, Ахмад Яссавий, Махмуд Қашғарий, Замахшарий, Юсуф Хос Хожиб, Нажмиддин Кубро каби юзлаб фозиллар яшаб ижод қилдилар. “Шарқ Аристотели”, “иккинчи муаллим” номлари билан машхур бўлган Абу Насир Фаробий (873-930 йиллар) 160 дан ортиқ асарлар ёзган.
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling