Режа: Эстетик таълимотлар тарихидан


Download 133.5 Kb.
bet6/6
Sana06.05.2023
Hajmi133.5 Kb.
#1435965
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
20 -мавзу

Абдулла Мухаммад ибн
  • Мусо Харазмий (780-850)
    • Ахмад ал Фарғоний
    • Абу Наср Форобий
    • (870-950)
    • Абу Райхон Беруний
    • (973-1048)
    • Фаробий “Бахт- саодатга эришув хақидаги” рисоласида инсон гўзалликни самарли идрок этиш учун унда нозик табиат ва ақлий қобилиятга эга бўлган инсонгина барча сирларини била олиши мумкин, деб таъкидланди. Фаробий инсоннинг ўз- ўзини тарбиялашда, уни эстетик ривожланишда назм ва муксиқа санъатининг ўрнини алохида таъкидлайди. Фаробий инсоний сифатларнинг барчасини одамлар ва нарсалар гўзаллиги тарзида бахолаб, уларни мақсадга мувофиқлик ва фойдалилик томонлари билан узвий боғланди. Фаробий эстетик қарашларида санъат яратган қиёфалар ақл ва умумий мушохада қабул қилиб олган холда ўзининг яккошлигини ёқртиб қўймайди, идрок учун мумкин бўлган аниқ хиссий шаклини сақлаб қолади.
    • Ўрта Осёнинг бошқа бир мутафаккири Абу Райхон Беруний (973-1048) меросида хам “мукаммаллик” комил инсон маъносида қўлланилади. Унинг “қадими халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Хиндистон”, “Минералогия” каби асарлари комил инсон ақл- заковати, маърифатининг ёрқин кўзгусидир.
    • Беруний эстетик қарашларида нафосатнинг табиий асоси сифатида амал қиладиган ҳамоҳанглик айрим ходисаларга ҳам тадбиқ этилган бўлиб, гўзаллик табиат ва инсонга ҳос бўлган камолот, етуклик сифати даражасида бахоланган. Беруний фикрича ҳеч нимага мухтож бўлмаган нарсаларни етук, мукаммал дейиш мумкин.
    • Ўрта Осиё уйғониш даврининг забардаст алломаларидан бири Абу Али Ибн Сино (980-1037) ўзининг эстетик қарашларида эстетика билан ахлоқ муаммоларини бир- бирига узвий боғланди. У “Китоб уш шифо” асарини сўз бошида мусиқанинг эстетик хусусияти хақида гапириб, бу санъат турининг ахлоқий тарбиядаги ахамиятига, кишиларига гўзал фазилатлар сингдириши имкониятларига тўхталиб ўтди, “шерият тасаввурга тасир кўрсатувчи нутқдир” деб уқтиради. Ибн Синонинг мусиқага оид асарларини шарқ илк Уйғониш даври мусиқа маданияти қай даражада бўлганлигини кўрсатиб турувчи бир мезон, эстетик тафаккурнинг нақадар тараққий этганидан далолат берувчи мана сифатида бахолаш мумкин.
    • Шарқ уйғониш даврининг эстетик тафаккури тараққиётида Қайқовуснинг 1082-1083 йиллар яратилган (милодий)да “Қобуснома”асари муҳим ўрин тутади. Китоб муқаддимасидаёқ Кайковус ўғли Ғиёншохга мурожат қилиб, эстетиканинг муҳим тушунчаси- гўзаллик ва унинг сўздаги ифодаси. Гўзаллик туйғусини идрок этиш, яъни борлиққа эстетик муносабатда бўлиш инсоннинг ахлоқий, хулқий хислатлари орқали намоён бўлиши хақидаги Шарқ илк уйғониш мутафаккирларининг фалсафий- эстетик қарашлари ислом эстетикасининг моғият- мағзини ташкил этади. Шу боис “Қобуснома”да хам эстетик қадриятлар ахлоқий қадриятларга ўраб баён қилинган.
    • IX-XII аср эстетик тафаккури тараққиётида Махмуд Қошғарийнинг “Девони луғабит турк” Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадиғу билиг” Ахмад Югнакийнинг “Хибобул хақойиқ” Фирдавсийнинг “Шохнома” асари хам мухим ўрин тутади. Мовороунахр мутафаккирлари фалсафий- эстетик қарашларида олий нафосат дунёси инсон ўзининг атрофидаги воқелик ғодисалари сифатида бахоланган. Улар “Ахлоқ гўзалдир ва у гўзалликни яхши кўради” деган тамойилга амал қилганлар. Эстетик муносабат масалаларини акс эттирган фалсафий талимотлар ислом шарқи нафосат (Эстетика) назариясининг шакилланиши ва қарор топишига ғоят мухим ўрин эгаллади ва улкан ахамият касб этади.

    Download 133.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling