Режа: Эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. Эстетик тарбиялашнинг вазифаси мақсади ва методи. Эстетик тарбиянинг воситалари. Эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти


Download 32.14 Kb.
bet4/6
Sana16.11.2023
Hajmi32.14 Kb.
#1778716
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Режа Эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. Эстетик т-fayllar.org

Қуддус МухаммадийнингБолалар” шеърида ана шу жиҳат ёрқин акс этган:
Fyв-ғув учар болари,
Дув-дув учар болари.
Гулдан-гулга қўнишиб,
Шарбат ичар болари.
Сен қадрдон дўстимиз,
Асалинг еб, ўсдик биз.
Ясаб берайин қути,
Боғчамизда қол, ари!
Жонажон табиат эстетик тарбиянинг қудратли воситаси бўлиб хизмат қилади. Теварак-атрофдаги табиат гўзаллиги хатто энг кичик болани ҳам қувонтиради. Унинг туйғулар ва хаёлларда сақланган гўзаллиги болаликда айниқса, чуқур ва ёрқин идрок қилинади, инсон буларни бутун ҳаёти давомида эсидан чиқармайди. Сайр, экскурсия вақтида тарбиячи болаларнинг диққатини табиатнинг ранг-баранглигига, унинг ўзгариши ва уйғунлигига қаратади, табиат ходисаларига қизиқиш уйғотади, унга мухаббат ва эҳтиёткорлик муносабатини тарбиялайди, асраб-авайлашга ўргатади. Буларнинг хаммаси болаларнинг эстетик дидларини тарбиялайди, улар кишиларнинг меҳнат натижаларини яққол кўриб, атрофдаги гўзаллик инсон меҳнати туфайли юзага келишига ишонч хосил қиладилар. Мана шу жиҳатдан эстетик тарбиянинг яна бир омили сифатида мехнат юзага чиқади.
МТМ ер майдончаси ва табиат бурчагидаги ўсимлик ва хайвонларни кузатиш ҳамда парвариш қилиш болаларда эстетик идрокни, уларга нисбатан тўғри муносабатни, гўзаллик яратиш хоҳишини шакллантиради ҳамда қизгин фаолиятга ундайди. Йилнинг ёз фаслларида полизда, гулзорда, ер майдончасида меҳнат қилиш жараёнида ҳам болалар эстетик завқ оладилар. Кузда ўз меҳнати мевасини ейиш болага алоҳида эстетик хузур бағишлайди. Дала ва боғларга сайрга борганда табиатнинг гўзаллиги ва бойлигидан, у ердаги деҳқонларнинг яратувчилик меҳнатларидан бенихоя завқланишади.
Эстетик тарбия омиллари орасида санъат муҳим ўрин эгаллайди. Санъат - ижтимоий онг ва фаолиятнинг ўзига хос шакли бўлиб, теварак-атроф ва борлиқни бадиий образларда акс эттирилишидир. Эстетик тарбиянинг энг муҳим омили сифатида саньат нафақат бадиий қадриятларни идрок қилиш, балки уларни яратишни ҳам ўз ичига олади. Бадиий қадриятларни яратишга жамият аъзоларининг, айниқса, ёш авлоднинг фаол иштирок этиши уларда эстетик дид- фаросат ва талаб-эхтиёжларнинг ривожланишига, ижодкорлик қобилиятларини рағбатлантиришга олиб келади. МТМда болаларни эстетик жиҳатдан тарбиялашда санъатнинг хилма-хил турлари ва жанрларидан, хусусан мусиқа ва тасвирий саньатдан фойдаланилади.
Эстетик тарбиянинг воситаларидан яна бири куғирчок театридир. Қўғирчоқ театри дунёнинг кўплаб халқ ва элатларига қадим замонлардан буён маълум. У жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб келган. Қўғирчок театри ҳар кайси давлатда турли шаклда, турли хажмда, ўзига хос тарзда тараққий этиб, ривожланиб келган. Мактабгача ёшдаги болаларни эстетик тарбиялашда қўғирчоқ театри воситасидан самарали фойдаланиш - болаларнинг иқтидори, объектив борлиқ ҳақидаги тасаввури, дунёқарашини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитни яратиши билан аҳамиятлидир. Ўзбекистан Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъбири билан айтганда: “Ёшларнинг маънавий оламини болаликдан бошлаб эзгу ғоялар асосида шакллантириш ва камол топтириш ҳақида гaп борар экан, яна бир муҳим масала хусусида тўхталиб ўтиш ўринли, деб ўйлайман. У ҳам бўлса, дунёга хайрат кўзи билан боқиб, ундан ўзича маъно топишга интиладиган мурғак фарзандларимизнинг қизиқиши ва хиссиётларига мос қўғирчоқ ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш масаласидир”. Зеро, қўғирчоқ театри воситасида боланинг атроф-муҳит, ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари, таассуротлари, у ёки бу ходисаларни тушуниш, гўзалликни кўра билиш ва хис этишга маъсулият хисси ошади.
Қўғирчоқ театрининг болаларнинг эстетик тарбиялашда нихоятда кучли таъсир этиши унинг соддалиги, одатдан ташқари жўшқинлиги ва қўғирчоқлиги, шунингдек, бадиий сўз, мусиқа, қўшиқ, ракс, тасвирий санъат каби таркибий қисмларнинг узвий жипслашиб кетганлиги бола кўз ўнгида яққол намоён бўлишидир.

Download 32.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling