Режа: Эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. Эстетик тарбиялашнинг вазифаси мақсади ва методи. Эстетик тарбиянинг воситалари. Эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти


Эстетик тарбиялашнинг вазифаси мақсади ва методи


Download 32.14 Kb.
bet2/6
Sana16.11.2023
Hajmi32.14 Kb.
#1778716
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Режа Эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. Эстетик т-fayllar.org

Эстетик тарбиялашнинг вазифаси мақсади ва методи.
Эстетик тарбия (лот ‘эстезио” - гўзалликни ҳис этаман) - шахсни ижтимоий воқелик, табиат. меҳнат муносабатлари, турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш, тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг эстетик дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш, шунингдек, гўзалликни яратиш қобилиятларини тарбиялаш жараёни. МТМда ташкил этиладиган эстетик тарбия тарбияланувчиларда ахлокий сифатлар, ижобий хулк- атвор меъёрларини таркиб топтириш, уларнинг ижодий қобилиятларини тараккий эттиришга катта таъсир кўрсатади. Эстетик тарбияни олиб бориш жараёнида тарбияланувчиларда эстетик хис-туйгу, эстетик дидни тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилиятлари, эстетик эҳтиёжлари ва гўзалликни севиш, гўзалликка интилиш туйғуларини ривожлантириш, эстетик маданиятни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Эстетик тарбиянинг мақсади шахснинг вокеликка эстетик муносабатини шакллантиришдан иборат. Тарбияланувчилар уртасида қул меҳнати, мусиқа, тасвирий санъат маълумотларида. эртаклар ўқиш чоғида эстетик тарбияни самарали йўлга қўйиш имконияти мавжуд.
Эстетик тарбия хам умуминсоний ва миллий қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилади. Аёнки, тарбия инсон онгига, хис- туйғуларига, тасаввурига, эътиқодига, дунёқарашига, хатти- ҳаракатларига, хулқ-атворига таъсир ўтказишни ўз олдига мақсад ва вазифа қилиб қўяди. Эстетик тарбия ҳам ана шу умумий мақсад ва вазифанинг таркибий қисми сифатида амал қилиб, тарихий-ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик ходисани англатади. Шуни таъкидлаш жоизки, Қадимги дунёда умуман тарбия максади эстетик асосда намоён бўлган. Қадимги юнонларда эстетик тарбия мақсади фуқароларнинг ҳар томонлама ривожланишига, “рух ва бадан” ҳамоҳанглигини қарор топтиришга йўналтирилган эди. Аристотель ва Платон каби буюк мутафаккирларнинг таълимотларида эстетик тарбия тизимининг бир- биридан фарқли томонлари бўлгани ҳолда умумийлик ҳам мавжуд бўлиб, у ягона эстетик орзуни қарор топтиришга, ягона ахлоқий хулқ- атвор ва фуқаролик сифатларини шакллантиришга хизмат килган эди. Авваллари эстетик тарбия ўта тор ва бир томонлама талқин қилинар, яъни уни санъат асарларини тўғри идрок этиш, бу билан алоҳида лаззатланиш ёки бирор санъат турини билиб олиб, муайян бадиий кўникмаларга эга бўлиш доирасида инъикос этилар эди. Баъзан эстетик тарбияга одамларда юксак эстетик дид-фаросатни шакллантириш сифатида қаралар эди. Буларнинг барчаси бадиий- эстетик тарбиянинг вазифа ва максадлари доирасига киради. Эстетик тарбиянинг вазифалари тарбиянинг умумий мақсадларидан келиб чиқиб, болаларнинг ёш ва индивидуал имкониятларига қараб белгиланади.

Download 32.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling