Xxi аср юксак информацион-технологиялар даври сифатида глобал ўзгаришларнинг инсон омилига, жамиятга, ёшлар онгига кўрсатаётган таъсири кун сайин кучайиб бораётганлиги ҳам айни ҳақиқат


Download 44.6 Kb.
Sana09.03.2023
Hajmi44.6 Kb.
#1254595
Bog'liq
Ижтимоий фаоллик


XXI аср юксак информацион-технологиялар даври сифатида глобал ўзгаришларнинг инсон омилига, жамиятга, ёшлар онгига кўрсатаётган таъсири кун сайин кучайиб бораётганлиги ҳам айни ҳақиқат. Ушбу шароитда зиёлилар, педагоглар хамда улар билан бир қаторда ижтимоий психологлар эътиборини тортаётган масалалар ва муаммолар кўпки, улар орасида ривожланиб келаётган авлодни ҳар томонлама билимли, салоҳиятли, юксак маънавиятли шахс сифатида шакллантириш, уларнинг ижтимоий фаолликни идрок қилиши натижасида муносабат шаклланишининг самарали ижтимоий-психологик механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш ўта долзарб масаладир. Зеро, замонавий таълим тизимида шаклланаётган ўқувчилар бугунги ахборот асрида жамиятда содир бўлаётган ижтимоий фаолликка муносабати шаклланиши, улардан бўлғуси мутахассислар, келажагимизнинг ворислари, ижодий фикрловчи, юксак маънавиятли шахслар шаклланишининг асосий мезонидир.
Ижтимоий-психология шахсларни кенг миқёсдаги ижтимоий муносабатлар тизимида тадқиқ этар экан, уларнинг шахс сифатида шаклланиши, ижтимоий фаолликка муносабатининг келиб чиқиши ва шу ижтимоий фаолликка муносабати шаклланишини таъминловчи таъсирчан омилларни ҳамда механизмларни илмий-психологик нуқтаи назардан ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.[53;15].
Фалсафа фанида фаоллик феномени - ҳақиқий мавжуд,реаллик. Фаоллик “ўз-ўзидан” билиш туфайли намоён бўлиши мумкин ҳисобланган ва муайян вақтда рўй берган барча нарса ва ҳодисалардир. Фаоллик мавжуд нарсаларга тааллуқли, уларнинг мавжудлиги далил исботни талаб этмайди. Бунда асосий муаммо нарсаларнинг воқелиги, реал мавжудлигида эмас, балки биз уни қандай идрок этишимизда, тушунишимиздадир.[83;17]. Мазкур муаммо қуйидаги нуқтаи-назарларга кўра ҳал этилиши мумкин:
1. Билиш “ўз-ўзидан моҳиятни ” аниқлашга йўналтирилган. Фаолликни англаш учун уни онг билиш объектига айлантирмоғи лозим. Шу маънода, фаоллик билиш ҳолатидан қатъий назар, мустақил мавжуд, онгдан мустақил равишда мавжуд бўлган нарсалар воқелиги, табиатига эга. Билиш фаолликнинг моҳиятини аниқлаш жараёнидир.
2.Фаолликни билиш инсонга хос бўлган ҳиссий-трансцендент ҳолат ҳамдир. Бунинг маъноси шуки, фаоллик таъсирида инсонда эмоционал-рецептив ҳолатлар мавжуд бўлади, уларни мавжудлигини ўзи ҳам фаоллик. Масалан, кишиларнинг ҳиссий-рецептив тажрибалари, таъсирланиш, чидам, азоб ва ҳоказолар шулар жумласидандир.[120;43]. Мазкур маънода, фаоллик воқеалар тарзида намоён бўлади. Билиш фақат реал мавжуд бўлган нарсаларнинг моҳиятини тушунишгина эмас,балки,нарсаларнинг инсонга таъсири натижасида ҳосил бўладиган хатти-ҳаракатлар, эмоционал ҳолатларни тушуниш (ниманидир кутиш, олдиндан сезиш, ўзини нимагадир тайёрлаш, ютуқ ва камчиликни ҳис қилиш, ўзи ва бошқалар ҳатти-ҳаракатлари оқибатларини, ўзи ва бошқалар кайфиятларини билиш) ҳамдир. Фаоллик бўлиши кутилган нарсаларни олдиндан сезиш, кўриш, ҳис қилиш тарзида намоён бўлади. Инсоннинг ҳатти-ҳаракати воқеалар жараёни ёки инсонни билишга йўналтирилган бўлади.
Илмий тадқиқотимизнинг долзарблиги ҳам шунда кўринадики, ҳозирги жамиятнинг ривожланиш босқичи унга нисбатан ижтимоий-психологик тадқиқотлар ўтказишни талаб қилади. Замонавий ижтимоий фаоллик – бу нафақат ижобий, балки ўз ичига салбий ўзгаришларни ҳам оладиган анча мунозарали ҳодисадир. Ижтимоий фаоллик ҳақиқатдан ҳам назарий ва амалий жиҳатдан етарлича ўрганилмаган муаммо ҳисобланади. Ижтимоий фаоллик замонавий ижтимоий фалсафий тафаккурнинг асосларидан биридир.[83;146].
Фалсафа фани тарихий тараққиётида ижтимоий фаоллик феномени бир неча бор ўрганилиш объектига айланган бўлсада, у айнан якка тартибда ўрганилмаган ҳодиса ҳисобланади. Жамият, давлат, жамоатчилик алоқалари, ижтимоий мавжудот ва бошқа тушунчалар билан боғлиқ равишда таҳлил қилинган.
Қадимги ва Ўрта аср мутафаккирлари (Суқрот, Платон, Арасту, Аурелиус Августин, Томас Аквина ва бошқалар) асарларида ижтимоий фаоллик мавзуси алоҳида мустақил тадқиқот йўналиши сифатида ажратилмаган.[95;24]. Антик давр фалсафасида бизни атроф-муҳит ва нарсалар тўғрисида тасаввурларимизнинг шаклланиши ҳар доим “нарсалардан - фаолликка” йўналишида таҳлил қилинган[40;147], у мавҳумликлар ва спекуляциялар учун асос бўлган. Метафора ва аналогиялар асосларини яратган. Қадимги Юнонистонда барча нарсаларнинг табиатини Суқротгача бўлган даврда бирламчи элементларига боғлаб тушунтирганлар. Лекин нарсаларнинг бирламчи элементлари барибир мавҳумликка қараб кетган, мавҳумлик эса ҳақиқатни кашф этишга ундаган. Суқрот эса биринчи бўлиб, бу икки нарсани боғлаб инсоннинг ички дуёсини билишнинг концептуал даражасига эътибор қаратган ҳолда қуйидагича тушунтирган фаоллик – инсон тафаккурининг воқелиги, унинг динамик ва диалектик характеридир.[106;33].
Демокрит таълимотига кўра, фақат умумий нуқтаи назардан ранг бор, фикрда-ширин, фикрда-аччиқ, аслида эса фақат атом ва бўшлиқ мавжуд. “Умумий фикр” нарсаларнинг табиатига кўра эмас, балки “умумий қабул қилинган фикрга кўра” ва “биз учун” деган маънони англатади. У ўз навбатида, нарсаларнинг табиатини “ҳақиқат” ибораси билан ифодалайди. Демокрит ўз қарашида объектив равишда мавжуд бўлган “нарсаларнинг табиати” ва субъект томонидан ҳиссий идрок этиш шаклларига эътибор қаратади[33;103].
Платон эса фаоллик ҳақидаги ғояларни ривожлантириб иккита фаолликнинг мавжудлигини асослаб берган. Биринчиси эмпирик ва инсон идрок эта оладиган, иккинчиси эса инсоният томонидан идрок этиб бўлмайдиган нарсалар ва ғоялар воқелиги. [91;245].
Ўрта асрларда ижтимоий фаоллик тўғрисида аниқроқ тушунчалар ва қарашлар пайдо бўла бошлади. Мутафаккирлар ва илоҳиётшуносларнинг баҳс-мунозаралари натижасида фан кўплаб маълумотлар билан бойиб борди. Ижтимоий фаоллик мавзусининг айрим жиҳатлари Р.Декарт, Б.Спиноза, Т.Хоббс, Ж.Локк ва Янги даврнинг бошқа мутафаккирлари томонидан кўриб чиқила бошланди.[121;34]. Уларнинг асарларида ижтимоий фаоллик, қоида тариқасида давлат ва сиёсий муаммолар ўрамида таҳлил қилинган.Хусусан Ж.Локкнарсаларнинг асосий хусусиятлари узунлик, ўлчам, шакл, нисбий ҳолати, ўтказувчанлиги, миқдорий хусусиятлари, сурилиши, механик ҳаракати, тинч ҳолати ва давомийлиги иккиламчи ранг, товуш, таъм, ҳид ва бошқаларга қараганда кўпроқ ҳақиқатга эга деб айтган.[46;98].
Фаоллик ҳақида ғояларнинг ривожланишида Иммануел Кант алоҳида ўрин тутди. У фаолликнинг муҳим ҳодисаларини “эмпирик фаолликка” ва “барча объектларнинг транссендентал материяси” сифатида категорик фаолликка ажратган.[54;113]. Гегел, Иммануел Кант ва Фихте асарларида ижтимоий фаоллик алоҳида фалсафий категория сифатида ажралиб турмайди. Бироқ уларнинг асарларида ижтимоий фаолликни таҳлил қилиш учун улкан услубий имкониятлар мавжуд.
Инқилобий ўзгаришларнинг мавжудлиги асосида К.Маркс ва Ф.Энгелс асарларида жамият ва жамоатчилик муносабатларининг жиддий таҳлили, ижтимоий фаолликни ўрганишда янги истиқболларни очиб берди. Аммо афсуски, уларнинг асарларида мафкуравий таъсир ижтимоий фаолликни ўрганишни бир томонлама характерли имконият берди.
XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлган социология фани ижтимоий фаолликни фаол равишда ўрганишни бошлади, лекин социологиянинг ўзига хос предмети ва ўзига хос усуллари бўлгани сабабли ижтимоий фаолликни ўрганиш, авваламбор, социологик билимлар ривожланишига хизмат қилмоқда .О.Комте таълимоти, М.Вебер, Э.Дюркгеймва бошқалар. [55;80]. Ўша даврлардан бошлаб деярли барча файласуф ва социологлар турли хил концептуал позициялардан жамиятнинг муносиб моделларини яратишга ҳаракат қилишди. Жумладан: Ф.Гиддинс, Л.Гумпулович, В.Парето, Р.Парк, Т.Парсонс, П.Сорокин,М.Бланшо каби олимлар ижтимоий фаоллик назариясининг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.[28;103]. Ижтимоий фаолликни постмодернизм асосларига таянган ҳолда, Ж.Бодрийяра, Ж.Делеза, Ж.Деррида,М.Фуколар томонидан ижтимоийликнинг янги қиёфаси ижтимоий фаоллик – виртуаллик тушунчаси фанга киритилди.[34;17].
ХХ асрнинг иккинчи ярмида ижтимоий фаоллик табиати, жамиятнинг моҳияти ва уларнинг таркибий моделларини яратиш имкониятлари кўплаб йирик олимлар Р. Арон, П. Бергер, П. Бурдие, Э.Гидденс, Л.Голдман, А.Гоулднер, Г.Лукман, Н.Луман, К.Манхейм, Ю.Хабермас, П.Штомпки, А.Шюц асарларида фикр юритилди ва қисман таърифлар берилди.
Ижтимоий фаоллик фалсафий-психологик феномени бўйича ҳалқаро илмий ҳамжамият олимлари, ушбу фундаментал тадқиқотлар орқали ижтимоий фаолликни тушунишнинг турли хил шакл ва услубларини тадқиқ этганлар. Улар орасида биринчи навбатда, П.Бергер [27;123], Э.Хуссерлнинг асарларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.[38;144]. Ушбу олимлар анъанавий назариётчилик доирасида муаммони ҳал қилиш мумкин эмас эканлигини исботлаб беришди. Тадқиқотчиларнинг қарашлари замонавий ижтимоий-гуманитар фанлардаги тушунчалар ва концептуал тузилмаларни тушунишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаб берди.
Россия ижтимоий-фалсафий тафаккурида ижтимоий фаоллик муаммосини тадқиқ қилиниши турли хил услубий ва мафкуравий қарашлар негизида шаклланиб, ижтимоий фаоллик ва унинг индивидуал жиҳатлари ҳақидаги фикрлар билан ёритилди. Жумладан: Н.А.Бердяев, А.И.Герцен, Н.А.Данилевкийлар асарларида.[57;152]. Собиқ Иттифоқ даврида тадқиқотчилар асосий эътиборни субъектив диктомияни енгиб ижтимоий муносабатлар таҳлилига қаратишди.
Илм-фан, маданиятнинг ривожланиши, жамият ижтимоий воқелиги муаммоларига ва шу жамият ичида яшовчи инсон муаммоларига нисбатан эътиборни ортишига сабабчи бўлди.Замонавий фалсафада “фаоллик” муаммоси турли хил талқинларни олди. Лингвистик позитивизмда Л.Витгенштейн, Ж.Остин ва бошқалар “фаоллик” тушунчасини турли хил маъноларини “одатий”, “табиий”, “жонли” равишда талқин қилдилар. Л.Витгенштейн дунёни "Мен" деб ажратади ва бизнинг тилимиз чегаралари бизнинг дунёмизни белгилайди. Тилнинг тўлиқ шаффофлиги ва аниқ равшанлигига эришиш орқали ҳақиқат ва мантиқни уйғунлаштириш Л.Витгенштейнфалсафий асарининг асосий ғояси эди.[35;116].
Замонавий олимларнинг “ижтимоий фаоллик” фалсафий-психологик категорияси борасидаги қарашларининг таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг ишларни юқори баҳолаган ҳолда, фақатгина ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан эмас, ижтимоий-психологик нуқтаи назардан ҳам “ижтимоий фаоллик” тушунчасини ўрганиш метод ва методикаларини ишлаб чиқиш бугунги кун психологияси доирасидаги тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан биридир.
Инсон билимларни ўзлаштириш орқали реал дунёнинг мураккаблигини англайди. Фаоллик бир хил эмас ва у барча давлатларда инсонлар томонидан турлича қабул қилинади. Фаоллик психология фанида ҳам бошқа фанларда ҳам ишлатиладиган категория ҳисобланади. Лекин психологлардан фарқли уларнинг тадқиқот мавзуси ижтимоий фаолликнинг бошқа маълум жиҳатларини очишга қаратилган бўлади.
Шундай қилиб, фаоллик фалсафий-психологик категория бўлиб, унинг ёрдамида объектларнинг мавжудлиги, худди шундай мавжуд тарзда акс эттирилади ёки инсон онги томонидан олдиндан идрок қилинганлиги эвазига акс эттирилади. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, “ижтимоий фаоллик” феномени ёшларда ижтимоий фаолликни идрок қилинишига психологик жиҳатдан имконият беради. Ёшлар фаол ижтимоий муносабатлар ўзлаштирувчиси сифатида жамият, давлат, жамоатчилик алоқалари, ижтимоий мавжудот ва бошқа тушунчалар тўғрисида эндигина дунёқараши шаклланаётган бўлади.Уларнинг ижтимоий руҳий қиёфаси, жамиятнинг умумий ҳолати, ижтимоийлашув қонуниятлари ва таълим-тарбия имкониятларини тўғри йўналтирилиш орқали ижтимоий фаолликка адекват муносабатни шакллантириш мумкин деб ҳисоблаймиз. Иккинчи параграфда ижтимоий фаоллик идрокига доир психологик тадқиқотлар ўрганишга ва таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.
Ижтимоий психолия фанида асосий ўрганилувчи кетегориялардан бири бўлмиш ижтимоий муносабатлар бўлимида ҳар қандай фаоллик ва фаолликни шахс томонидан идрок қилиниши муаммосини ўрганилиши долзарб аҳамият касб этади. Биринчи параграфда кўриб ўтганимиздек, ижтимоий фаолликнинг қабул қилиниши идрок жараёнининг функцияси ҳисобланади.
Ижтимоий фаоллик идрокининг табиати ҳақидаги назарий қарашлар ҳар доим ўз муаллифларининг умумий позицияларини, шунингдек, психология фани эришган ютуқларнинг ривожланиш даражасини акс эттириб келмоқда.Психология фанидаги биринчи илмий кузатувга асосланган ассоциатив идрок назарияси ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Илмий мактабнинг энг кўзга кўринган вакиллари Германиялик олимлар И.Мюллер (1826), Э.Мах (1865), Г.Гелмьголц (1867), Э.Геринг (1867), В.Вундт (1887), Г.Мюллер (1896) ва Америкалик психолог Е.Б.Титченерлар эди. Айрим муаммоларни таҳлил қилишдаги сезиларли фарқларга қарамай, юқоридаги номлари зикр этилган олимлар идрокнинг табиати тўғрисидаги умумий қарашларга риоя қилишди. Уларнинг тушунтиришларича, “биз сезаётган фаоллик аслида онгнинг дастлабки элементлари – сезгиларнинг мураккаб бирикмасидир”.
Вундт ва Гелмьгоц фаолликни синтез жараёнларини тушунтиришда “ инъикосдаги сезгилар, ихтиёрий апперцепсия ёки интеллектуал онгсиз хулосалар кўринишида субъектнинг ички фаолияти орқали анализ қилинади” деб тушунтиришга ҳаракат қилдилар.[119;156].
Ассоциатив мактабдан кейинги даврда немис психологлари, гештальт психологлар М.Вертхаймер (1912,1922), В.Коллер (1917,1929), К.Коффка (1935)лар “Табиатдаги барча жараёнлар ажралмас, шу сабабли идрок қилиш жараёни битта элементар сезгилар билан эмас, балки танага таъсир этувчи стимулларнинг бутун майдони умуман айтганда қабул қилинадиган фаолликнинг тузилиши ва мақсади билан белгиланади ” деган қарашни илгари сурдилар.[119;116]. Уларнинг мақсади “биз нега дунёни кўриб турганимиздек кўрамиз?” саволига жавоб топиш эди. Гештальт психологияси ўзаро муносабатларни идрок этиш, идрок яхлитлигининг табиати, ҳис қилиш жараёнларининг моделларини ҳал этиш уларнинг асосий муаммолари эди.
Психодинамик назарияда Фрейд (1923) инсон табиатининг фаолликни идрок қилиши масалалари қуйидагича ифодаланган. “Эго ташқи дунё томонидан қўйилган чекловларга мувофиқ Ид истакларини ифода этиш ва қондиришга интилади. Эго ўз тузилишини ва функциясини Иддан олади, ривожланади ва ижтимоий фаоллик талабларини қондиришга интилади”.[123;84]. Фрейд фикрича Эго шахснинг хавфсизлиги ва ўзини ҳимоя қилишини таъминлайди. Яшаб қолиш учун курашда Эго ҳам ички инстинктив эҳтиёжларни, ҳам ижтимоий олам эҳтиёжларни бирдай қамраб олиши зарур бўлади. Эго доимий равишда ички дунёдаги ва ташқи дунёдаги фаолликларни диффренциал тартибга солиб туришга мажбур. Шахс ижтимоий фаолликни идрок қилишида ижтимоий меъёрлар ва этикаларга риоя қилган ҳолда ўз инстинктив эҳтиёжларини қондириб бора олиши лозим. Ушбу мақсад инсонда ўйлаш, идрок қилиш, фикрлаш, эсда сақлаб қолиш, ҳал этиш ва бошқа кўникма ва малакаларни шакллантиради. Шунга кўра, Эго Иднинг истаклари ва эҳтиёжларини қондириш учун билим ва идрок стратегияларидан фойдаланади. Атроф-муҳитдан завқ излашга йўналган Иддан фарқли, Эго фаоллик пирципига риоя қилади. Фрейд таъкидлашича “фаоллик принципи бизнинг ҳулқимизга рационаллик ўлчовини киритади. Эго, Иддан фарқли ўлароқ, фаоллик ва хаёлотни ажратиб туради, ортиқча зўриқишга бардош бера олади, янги тажрибага қараб ўзгаради рационал-когнитив фаолиятда иштирок этади”. Фрейд иккинчи даражали жараён деб атаган мантиқий фикрлаш кучига асосланиб Эго, инстинктив эҳтиёжларни шахс ва бошқа одамлар учун хавфсиз тарзда қондириш учун ҳатти-ҳаракатларни тўғри йўналишга йўналтиради. Буларнинг барчаси “ижтимоийлашув” жараёнини вужудга келтириб Суперэгони шакллантиради. “Суперго – бу ривожланаётган шахснинг сўнгги таркибий қисми бўлиб, у нормалар ва ҳулқ-атвор стандартларининг интериоризацияси натижасидир”.[123;93]. Шахс суперэгоси шаклланиш жараёни ота-оналар, ўқитувчилар ва бошқа шакллантирувчи шахслар орқали шаклланади. Боланинг ижтимоий дунёси кенгайиб бориши билан (мактаб, диний тушунчалар, тенгдош гуруҳлар) Суперэго янги гуруҳлар мақбул деб билган ҳатти-ҳаракатлар чегарасигача боради. Суперэгода жамиятнинг “жамоавий виждони” индивидуал равишда акс этади. Фрейд Суперэгони иккита қуйи қисмга ажратади: виждон ва эго-идеал. Виждон танқидий ўзини-ўзи англаш қобилиятини, аҳлоқий таъқиқларнинг мавжудлигини ва болада у қилиши керак бўлган ишни қилмаганида айбдорлик ҳисси пайдо бўлишини ўз ичига олади. Суперэгонинг рағбатлантирувчи томони бу эго-идеал ҳисобланади, у ота-онанинг жуда маъқуллайдиган ёки қадрлайдиган нарсадан вужудга келади ва агар мақсадга эришилса ўз-ўзидан қониқиш туйғисини юзага келтиради. Ота-она назорати ўзини ўзи назорат қилиш билан алмашса, Суперэго тўлиқ шаклланган ҳисобланади.
А.Адлер (1927) нинг индивидуал психологиясида шахсни жамиятдан ажратиб бўлмайди деган ғоя ётади. Адлер шахсиятни белгиловчи детерминантларига урғу берди. Унинг назариясида етакчи ўрин-бу инсоннинг барча ҳатти-ҳаракатлари ижтимоий контекстда содир бўладиган позициядир ва инсон табиатининг моҳиятини фақат ижтимоий муносабатларни тушуниш орқали англаш мумкин. “Одамлар ўзларининг яратган оламида, ўзларининг “апперцепсия схемаси”га мувофиқ яшайдилар ” [124;27].Адлернинг “ижтимоий қизиқиш” концепсияси, биз одамлар ижтимоий мавжудот эканлигига кучли ишончни акс эттиради ва биз ўзимизни қандай эканлигимизни англамоқчи бўлсак, биз яшайдиган ижтимоий-маданий контексни кўриб чиқишимиз керак дейди.Бу “ижтимоий туйғу”, “ҳамжамият ҳисси”, ёки “бирдамлик ҳисси” ни пайдо бўлишига олиб келади. Бола томонидан ижтимоий фаолликни идрок қилиниши аввал она, сўнгра ота, кейинчалик бошқа инсонлар томонидан шакллантирилади деб айтиб ўтади.
К.Г.Юнг (1931) аналитик психологиясида “ҳар бир архетип тегишли объект ёки фаолликга нисбатан маълум бир туйғу ва фикрни ифода этиш тенденцияси билан боғлиқ”деб ҳисоблаган.[125;83].Персона, биз ижтимоий фаолликда, ижтимоий талабларга мувофиқ ўйнайдиган кўплаб ролларимизни англатади, кундалик ҳаётда бошқа одамлар билан муносабатларга киришишимиз учун персона зарур. Юнгнинг психология фанига киритган экстроверсия ва интроверсия тушунчаси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Э.Эриксон (1958) “Эго-психологиясида” эгони автоном шахс тузилиши сифатида кўриб чиқди, унинг ривожланишининг асосий йўналиши ижтимоий фаолликка ижтимоий мослашув эди. Эриксон, “Эго бу идрок, тафаккур, диққат ва хотира орқали фаоллик билан ўзаро муносабат ўрнатувчи автоном тизим” деб таъкидлади.[126;29]. Эриксоннинг инсон ҳаётининг бешинчи даврини ёшлик даври деб атаб (12-13 ёшдан 19-20 ёшгача) уни инсон психологияси шаклланишида жуда муҳим давр деб атади. Ўсмир турли хил ижтимоий фаолликда, ижтимоий талаблар ва янги ролларга дуч келишини таъкидлади. Ижобий қутбда ўсмирда пайдо бўлган янги психосоциал параметрлар эго-идентивликни, салбий қутбда-ролга асосланган аралаштиришни келтириб чиқаришни пайдо қилади. Асосий урғу эгога, жамият унга ва тенгдошларига қандай таъсир ўтказаётганлигига қартилади. “Ўсиб улғаяётган ва ички физиологик инқилобни бошдан кечираётган ўсмир аввало ўзининг ижтимоий роли кучайишига ҳаракт қилмоқчи бўлади. Уларнинг соғлиги кўпинча жойида бўлмаганлиги учун унчалик қизиқувчан бўлмайдилар. Улар ўзлари ҳақида ўйлаган нарсалардан кўра кўпроқ бошқалар қандай кўринишдан ташвишланадилар, шунингдек, ўзларида тарбияланган роллар ва кўникмаларни бугунги куннинг “идеал прототиплари” билан қандай уйғунлаштириш мумкинлигини ўйлайдилар. Эго-идентификация кўринишида пайдо бўлган интеграция болалик даврида олинган идентификациялардан кўпроқдир. Муваффақиятли идентификация бу олдинги барча босқичларда олинган ички тажрибанинг йиғиндисидир. ”
Идентификацияни шаклланишида учта элементни ажратиб кўрсатиш мумкин:Биринчидан, йигитлар ва қизлар ўзларни “ўзларига хос” деб қабул қилишлари керак. Иккинчидан, бошқа одамлар ҳам уларда “ўзига хослик ва яхлитликни” кўришлари керак. Учинчидан, ўсмирлар ушбу яхлитликнинг ички ва ташқи тузилмалари изчил эканига “мустаҳкам ишонч”га эга бўлишлари керак. Улар ўзларини идрок қилишларини жамиятда мулоқот қилиш орқали тасдиқлатиб олишлари керак. Ижтимоий ва эмоционал жиҳатдан ўсмирнинг камолоти фаолликни ва унга бўлган муносабатини баҳолашнинг янги усулларини тақдим этади. Улар идеал оилалар, динлар, фалсафий тизимлар, ижтимоий тизимлар ўйлаб топишлари мумкин. Эриксоннинг таъкидлашича, идеалларнинг илҳомлантирувчи бирлигини излашда ўсмирининг фикри мафкуравий онгга айланади.[126;36].
Э.Фромм (1941) шахс шаклланишида социологик, сиёсий, иқтисодий, диний ва антропологик омилларнинг аҳамиятини таъкидлаб, гуманистик назариясини илгари сурди. Ўзининг назарияси якунида Фромм ижтимоий фаолликдан яккалик, изоляция ва бегоналашиш бизнинг замонамизда инсониятнинг ажралмас хусусияти эканлигини таъкидлади Ижтимоий фаолликка нисбатан эркинлик ва хавфсизлик ўртасидаги тавофут инсоният ҳаётида мисли кўрилмаган қийинчиликларни келтириб чиқаради. Инсонлар эркинлик ва автономия учун курашмоқдалар, аммо бу курашнинг ўзи табиат ва жамиятдан бегоналашув туйғусини келтириб чиқаради. Одамлар ўз ҳаётларига ўзлари эга бўлмоғи, шу билан бирга танлов қилиш имконияти бўлиши керак. Бироқ улар бунинг учун бошқа одамлар билан бирлашишлари лозим. Ушбу можаронинг шиддати ва ҳал қилиш йўллари Фромм фикрича, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий тизимларига боғлиқ. Эркинлик – хавфсзлик дихотомияси, инсон табиатининг универсал ва муқаррар ҳақиқати экзистенциал эҳтиёжлардан келиб чиқади деб ҳисоблаган Фромм, инсоннинг бешта асосий эҳтиёжларини аниқлади.[127;73].
К.Хорн (1939) шахснинг ижтимоий-маданий ривожланиш назариясига кўра, иккита эҳтиёж болалик учун характерлидир: қониқиш ва хавфсизликка эҳтиёж. Боланинг ривожланиши учун хавфсизлик муҳим аҳамиятга эга. Фаолликка муносабатни келтириб чиқарувчи асосий мотив-инсонларга муҳаббат, кутилмаган хавф-хатардан ва ташқи дунёдан ҳимояланишдир.[128;33].
Шахс шаклланишининг дизпозицион йўналиши вакилларидан Олпорт (1937) биринчи китобида индивидуалликнинг 50 дан ортиқ таърифларини таснифлаган. У мавжуд таърифлар натижасида шахсни “Инсон – бу объектив фаоллик” иборасида ифодаланиши мумкин деган хулосага келди. Олпорт шахс шаклланишида индивидуалликни алоҳида таъкидлаб ўтди. Индивидуаллик - бу шахснинг ўзига хос ҳулқ-атвори ва фикрлашини белгилайдиган психофизик тузилмаларининг динамик йиғиндисидир.[129;79]. Унинг таъкидлашича, темперамент ва характер кўпинча индивидуалликнинг синоними сифатида ишлатилган ва у уларни фарқларини ажратиш мумкинлигини тушунтирди. Унинг фикрича, фаолликни идрок қилиш ва тушуниш индивидуалликнинг хислатларига боғлиқдир. Хислатлар-кўплаб эквивалент жавобларни келтириб чиқарадиган психологик хусусиятлардир. Хислатни бундай тушуниш шуни англатадики, турли хил стимуллар бир хил жавобларни келтириб чиқаради, ёки аксинча кўплаб реакциялар бир хил функционал аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Р.Б.Кеттел (1946) назариясида ижтимоий фаолликка муносабат шаклланишида индивидуалик тизими, шахснинг ички тузилиши ва ижтимоий-маданий матрицаси ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқлик орқали тушунтиради. Унинг фикрича энг адекват шахс тўғрисидаги назария, ирсият ва бизни ўраб турган атроф-муҳит омилларининг бир-бири билан таъсирланиши натижасида ҳулқ-атворнинг ҳосил бўлишидир.[130;29].Кеттелнинг фикрича, индивидуаллик бизга одамнинг муайян фаолликларда ўзини қандай тутишини тахмин қилишимизга имкон беради .
У шахсни математик таҳлил қилиш тарафдори ва у қуйидаги формуладан фойдаланди R = f (S, P) Бу ерда инсоннинг ўзига хос реакцияси табиати-R, унинг нима қилаётганини, ўйлаётганинин ёки сўзлар билан ифода этиши номаълум функция-f, рағбатлантираётган стимул-S, конкрет фаолликдаги индивидуаллик тузилиши (Р)
Г.Ю.Айзенк инсонлар тўғрисидаги психологик хулосалар чиқариш учун турли хил усулларни қўллаган: ўз-ўзини кузатиш, эксперт баҳолаш, физик ва физиологик параметрлар ҳамда объектив психологик тестлар. Илк тадқиқотида Айзенк иккита асосий турни аниқлади. Интроверсия-экстроверсия, невротик-барқарорлик. Фаолликка муносабатидан келиб чиққан ҳолда шахсларни тўрт типга ажратиш мумкинлигини аниқлади.
Скиннер инсонларнинг автоном эканлиги ва уларнинг ҳаракати( онгсиз импулслар, архетиплар, индивидуаллик хусусиятлари) билан боғлиқ эканлигини рад этган ҳолда. Шахснинг ижтимоий фаолликка муносабати инсоннинг ҳулқ-атвори (реакциялари) ва уларни бошқарадиган атроф-муҳит шароитлари (стимуллари)га боғлиқ (1971). Унинг нуқтаи-назари бўйича, инсоннинг фаолликка муносабатида ҳулқ-атвори асосан ёқимсиз огоҳлантиришлар билан бошақарилади: жазо ва салбий кучайтириш.[131;54].
Шахс шаклланишида ижтимоий-когнитив йўналиш вакили А.Бандура (1971) фикрича, инсон табиати ва воқелигини таҳлил қилиш ҳулқ-атвор, когнитив ва атроф-муҳит омиллари ўртасидаги доимий ўзаро таъсир нуқтаи-назаридан яхши тушунилади.[132;46]. Бу шуни англатадики, ҳулқ-атвор, индивидуал жиҳатлар ва ижтимоий таъсирлар фаолликни англаш учун ўзаро боғлиқ бўлган ҳал қилувчи куч, яъни атроф-муҳит ҳулқ-атворга таъсир қилади, аммо одамлар кундалик муаммоларида юзага келган ижтимоий муҳит ва атроф-муҳит шароитларини яратишда фаол рол ўйнайдилар. “ Дарҳақиқат, тўғридан-тўғри тажриба орқали ўрганишнинг барча ҳодисалари билвосита одамларининг ҳулқ-атвори ва уларнинг натижаларини кузатишда пайдо бўлиши мумкин”. Бандура томонидан таклиф қилинган детерминантлар триадаси моделига кўра ҳулқ-атвор, атроф-муҳитга таъсир кўрсатса ҳам, у қисман инсон фаолияти маҳсулидир. Бандура назариясининг энг характерли жиҳати ҳулқ-атворнинг янги шаклларини ўзлаштириш ички ресурслар етарли бўлмаганда, наъмуна олиш орқали шаклланади.
Ж.Роттер шахсни тушунишда ижтимоий ва когнитив ўзгартирувчиларнинг ўрнига аҳамият берган психологлардан биридир. У ҳам инсонларни ўз ҳаётларига таъсир қилувчи воқеаларнинг фаол иштирокчиси эканлигига ишонади. Роттер қарашларининг алоҳида ўзига тортувчи жиҳати локус назорати тушунчасидир. “Ҳулқ-атворнинг бошқарувчи ва асосий турларини ижтимоий фаолликларда ўрганиш мумкин, ва бу ҳулқ-атворнинг турлари инсонлар билан муносабатлардаги эҳтиёжлар билан узвий боғлиқдир”.[133;67]. Муайян фаолликда ҳулқ-атворнинг потенциалини тахмин қилиш учун Роттер (1967) қуйидаги формулани таклиф қилади. Ҳулқ-атвор потенциали=кутиш + мустаҳкамлаш қиймати.
Гуманистик психологияда А.Маслоу (1987) нуқтаи-назаридан, инсоннинг моҳияти уни доимий равишда шахсий ўсиш, ижодкорлик ва ўз-ўзини қарор топтириш томон йўналади.Маслоу учун фаолликни идроки ажралмас бирлик ва ҳамжамиятдир.[134;67].
К.Роджерснинг феноменологик йўналишида инсоннинг ҳулқ-атвори фақат унинг субъектив идрок этилиш ва фаолликни билиш нуқтаи назаридан тушуниш мумкин деган қарашни илгари суради. Унинг фикрича, шахснинг ички доираси ёки фаолликни англашининг субъектив қобилияти-инсоннинг кўзга ташланиб турган ҳулқ-атворини аниқлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Феноменологик йўналиш, моддий ёки объектив фаоллик маълум бир вақтнинг ўзида шахс томонидан онгли равишда идрок этилаётган ва талқин этилаётган фаоллик эканлиги таъкидланади. Роджерс инсон шахси ривожланиши, индивидуаллиги ва ҳулқ-атвори кўпроқ инсонни атроф-муҳитни ўзига хос идрок этиш функцияси деб ҳисоблайди. Инсоннинг табиатига ижобий нуқтаи-назар билан қарашда Роджерс психология фанига “актуализация тенденция” ни киритди. Роджерс таъкидлашича, актуализация тенденция “организмнинг индивидуалликни сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга солиши ”.[135;15].
Роджерс субъектив идрок ва тажриба нафақат инсоннинг индивидуал воқелигини акс эттиради, балки унинг ҳатти-ҳаракатлари учун асос яратади деб ҳисоблайди. Феноменологик психология ижтимоий фаолликнинг инсонлар томонидан қандай идрок қилинишини асосий таълимот сифатида қўллаб-қувватлайди. Инсон кечинмалари объектив фаолликнинг бевосита акси эмас: ҳақиқий фаоллик реакция қилувчи организм томонидан кузатиладиган ва талқин қилинадиган фаолликдир. Шунинг учун, Роджерснинг фикрига кўра, ҳар бир киши фаолликни субъектив идрокига қараб талқин қилади ва унинг ички дунёси фақат ўзи учун тўлиқ бўлиши мумкин (Rogers, 1959). Роджерс Келлидан фарқли ўлароқ “объектив” фаолликнинг табиати тўғрисида бирон-бир баёнот бермаган. У фақат психологик фаоллик билан қизиқди (яъни кечинмалар орқали олинган ҳар қандай маълумотларни одам қандай қабул қилади ва изоҳлайди) ва у файласуфларга объектив фаолликни қолдирди (Rogers, 1961).
Шахс шаклланишининг феноменологик йўналиши учун катта аҳамиятга эга бўлган жиҳат, шундан иборатки, инсон ҳулқ-атворини тушуниш унинг фаолликни субъектив идрок этишини ўрганишга боғлиқ. Психологик тадқиқотларнинг энг муҳим жиҳати шахснинг субъектив тажрибаларини ўрганишдир.
Кейинги даврларда ижтимоий фаоллик идрокини назарий таҳлил қилишнинг бир қатор янги усуллари етишиб чиқа бошлади. Ана шундай психологлардан бири америкалик Ж.Гибсон (1950, 1966 ) эди. Унга кўра “идрок ташқи дунё ҳақида маълумот берувчи субъектнинг фаол фаолияти натижасидир”. “Атроф-муҳитдаги ахборот бойлиги тўғридан-тўғри танага берилмайди, буни фақат фаолият натижасида олиш мумкин”Гибсон идрокни атроф-муҳитдан маълумот олувчи жараён сифатида изоҳлайди. Гештальт психологлардан кейин Гибсон ассоциатив назарияга қарши чиқди. Унинг фикрича “ажратилган нуқта биринчи стимулларни акс эттиради” деган қараш нотўғри “чунки битта стимул ташқи дунё объектлари ҳақида маълумотни ўз ичига сиғдира олмайди. Ташқи дунё ҳақидаги маълумотлар уюшган тизимлар орқали қабул қилинади”.
Ж.Гибсоннинг фикрича, “идрок этиш – бу фаол жараён. Фаолиятга бўлган эҳтиёждир, гештальт психологларнинг фикрига зид равишда ташқи дунё объектлари ва уларни идрок қилиш ўртасидаги дастлабки изоморфизм мавжуд эмаслигидадир. Гибсон назариясида идрокни вужудга келиши, ривожланиши ва қандай амалга ошиши масаласига эътибор қаратилмаган.
Канадалик психофизиолог Д.О.Хаббнинг (1949) фаолликни идрок этиш назарияси кўплаб клиник, физиологик ва ирсий далилларга асосланади. Унинг фикрига кўра “объектни бир бутун сифатида идрок этиш бўлмайди” ёки “гештальт психологияси тарафдорлари таклиф қилганидек идрок яхлит ва тартибли эмас”.Унинг фикрича “идрок этиш – бу ўрганиш керак бўлган интравицион шаклланган маҳоратдир. Объект идроки, шаклнинг қисмларини танлаб эътибор бериш билан бошланади. Парчаларни, кейин қисмларни ва ниҳоят бутун фигурани биринчи бор идрок этишнинг асоси кортикал нейронларнинг функционал бирлашмалари – катакчали ҳужайралар ансамблидир”. Шахсий ҳужайра ансамблларини фаоллаштириш тартиби кўз ҳаракатларининг векторлари ва предметнинг умумий мотор фаоллиги билан белгиланади.
Шундай қилиб, Д.О.Хабб асарларида объектни идрок қилиш унинг алоҳида қисмларини синтез қилиш жараёни сифатида кўриб чиқилади. Демак у объектнинг қисмларини фаол равишда тақсимлаш ҳақида гапирмоқда. Назариянинг салбий томони шундаки, фазони ва инсонни идрок этиш масалаларига тўхтанилмаган, идрок қилишнинг ўзига хос нейрофизиологик томонлари таҳлил қилинган.
Хорижий концепциялар орасида идрокнинг ривожланиши Швейцариялик психолог Ж.Пиаже (1961) ўзининг “Ақл-идрок назарияси”да очиб беришга ҳаракат қилди. Ж.Пиаженинг таъкидлашича “идрокнинг бошланғич шаклланишидан ташқари яна бир имконият бор – сезги соҳасининг алоҳида қисмлари ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш учун инъикоснинг ривожланишини босқичма-босқич фаолият сифатида кўриб чиқиш”. Ж.Пиаже назариясида идрок ва интеллект ўртасидаги фарқларни таҳлил қилишга катта ўрин берилган. Идрок қилишдаги хатоларнинг сабаби нисбий марказлашувда, объектнинг бирор қисмига эътибор бериш уни қайта баҳолашга олиб келади. Идрок бу ҳар доим объектнинг бир томони бошқасининг зарарига урғу берадиган жараёндир.
И.И.Сеченовнинг таъкидлашича, инсон ҳозирги идрокидан ҳосил бўлган образлар илгари идроки жараёнида вужудга келган ва хотирасида сақланиб қолган образлар билан таққосланади. Агар ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгари худди шу нарсани вужудга келтирилган образга тўла мос келса, айни чоқда идрок қилинаётган нарсани танийди. Аксинча, агар ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгариги образга мос келмаса, яъни айни чоғдаги нарсани одам танимаса идрок давом эттирилади.
Атрофимиздаги дунёни идрок этиш ақлий жараёнларнинг дастлабки лаҳзасидир, шунинг учун уни ўрганиш психологиянинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Когнитив жараёнлар таркибидаги идрокнинг қиймати икки ҳолат билан белгиланади :
1.Фаолликни тўғридан тўғри, ҳиссий акс эттириш субъектининг амалий фаолиятини ташкил этишда. Чунки И.М.Сеченов таъкидлаганидек “ҳар қандай мақсадга мувофиқ ҳаракат ҳиссиётлар билан тартибга солинади”.
2. Ҳиссий жараёнлар тафаккурни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. [30;23].
Бугунги кунга келиб, ижтимоий фаоллик идроки муаммосини психология фанида тадқиқ этилиши асосан икки нуқтаи назардан кўриш мумкин:
-когнитив нуқтаи назар;[104;55]
-экологик нуқтаи назар.[37;464].
Когнитив психологияга кўра “ сенсор тизимда бизнинг ички оламимиз ва ташқи реал мавжудлик бир нуқтада кесишади.Атроф муҳитдаги физик (табиий) ўзгаришлар билан психик кечинмаларнинг ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш психологияда муҳим рол ўйнайди.”[104;55].
Айнан шу бизга таъсир этувчи сенсор стимул(таъсир)ларни аниқлаш ва изоҳлаш идрок психологияси предмети ҳисобланади. Идрок бу йўналишда маълумотларни қайта ишлашдаги кўп қиррали жараён сифатида кўрилади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.

  1. Идрокда табиий фаолликни “сенсор нусха”сини яратилиши.

  2. Фигура ва фон орқали образни аниқлаш ва маълум категорияга киритилиши.

  3. Қарор қабул қилиш, яъни бизга кўрстилаётган стимулга алоқадор бўлган кодни танлаш.

Бизнинг табиий оламимиз сенсор стимулларга тўладир.Уларнинг ўртасидаги қандайдир боғлиқликни аниқлаш орқали инсон стимулларни таснифлайди ва бошқаради. Мураккаблик ҳам шунда пайдо бўладики инсон бу стимулларни қай тарзда синфийлаштиришидадир.Одатда бир сенсор стимулнинг табиий ва психологик ўлчовлари бир-бирига мос келмайди, натижада идрокда иллиюзиялар пайдо бўлади. Биз айни шу фаолликни идрок қилишда билимларимизга таяниб абстракт хулосалар қабул қиламиз. Бошқача қилиб айтганда стимулларнинг ўзлари ҳеч қандай маънога эга эмас ва ҳеч нарсани белгиламайди, идрок қилинаётган стимуллар субъект билан ифодаланади.
Экологик нуқтаи назардан идрок қилиниши – бу ҳулқ-атворни бошқариш ва тартибга солиш мақсадида маълумотлар тўпламини таъминловчи, организмнинг мослашувчи функцияси ҳисобланади. Бу назария сенсор маълумотларни қайта ишланиши мумкинлигини инкор этувчи назария ҳисобланади. Гибсон фикрича биринчидан идрок қилиш бу атроф-муҳитдаги маълумотларни фаол тарзда ажратиб олиш жараёнидир. Иккинчидан доимий ўзгарувчан оламга боғлиқ бўлган маълумотларнинг асосий бирлиги динамик жараёнлар асосини назорат қилишдадир. Идрок объектини тадқиқ қилишда фақатгина бир ситмуллар эмас, балки инсоннинг кундалик ҳаёти ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Юқоридаги икки нуқтаи-назардан шундай хулоса қилиш мумкинки, шахснинг фаолликка муносабати, фаолликнинг муҳим шартлари шахснинг ички ҳаётига ҳам, асосий ҳуқ-атворига ҳам таъсир қилади. Фаолликли омилларлар ҳулқ-атворга индивидларнинг идрок қилувчи когнитив тизимини воситалаб беради. Шу билан маълум фаолликларда ҳулқ-атвордаги индивидуал фарқлар бу фаолликлар ҳақидаги тасаввурларни индивидуал жиҳатдан фарқлаб беради. Мисол учун Д.Магнуссон хавотир чақирувчи фаолликларни идрок қилиш ва изоҳлашда индивиднинг жинси, ёши, маданияти фарқланишини тадқиқ этган. Шахсдаги салбий бузилишлар, невроз ва психозларнинг асосида ташқи оламни нотўғри идрок қилиш ётади.[76;25].
Касб ва мутахассислик нуқтаи назаридан касбий муваффаққият қозониш одатда биздаги ҳаётий фаолликларни идрок қилишда ана шу фаолликларга мослашувчанлик хусусиятимиз ва қобилиятимиз шаклланганлигига боғлиқдир. Индивидларнинг идрок қилишидаги фарқлари, касбга оид асосий фаолликларни изоҳлаш, бошқариш ва тавсифлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Идрок қилиш усули ва фаолликни изоҳлаш инсонда ривожланиш, ўсиш ва билиш жараёнида шаклланади. Бу жиҳатни янада атрофлича тушунишда ижтимоий психология фанидаги яна бир қараш “фаоллик модели”ни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ж.Брунер (1977) Идрок қилиш – категориялаш жараёнини келиб чиқишига сабаб бўлади.[31;415].
“ индивид томонидан фаолликни изоҳлаш ва уни баҳолаш субъектив эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ҳаракатлари орқали амалга оширилувчи тизимларни ҳосил қилади” дейди Н.В.Гришина.[39;129]. Демак бизнинг сенсор стимулларни идрок қилишимиз ва табиий жараёнларни ўзимиздаги мавжуд билимлар асосида тасаввуримизда ҳосил қилишимиз ва идрок қилиш жараёни орқали тафаккурда таснифлаш жараёнини ҳосил қилишимиз ўзаро бир-бирига боғлиқ узвий психологик жараён ҳисобланади.
В.Н.Воронин ва В.Н.Князев (1989)лар таклиф қилган қарашларда. Фаоллик ва фаолликларни синфларга бирлашиш жараёни қуйидаги икки асосга кўра содир бўлиши мумкин.[32;123].

  1. Ҳал қилиш усули бўйича ўхшаш ва яқин бўлган фаолликлар, яъни шундай маълум марказий фаолликлар мавжудки, фаолликлар синфини ечимини топишга ёрдам берадиган.

  2. Субъектга ташқи тарафдан муносабатда бўлган бир ёки бир неча объектив ўлчовлар бўйича яқин бўлган фаолликлар.

Бу муаммо бўйича швециялик психолог олим Н.Кантор (1981) жуда кўп тадқиқотлар олиб борган. Хусусан у шахс ҳаётидаги кундалик фаолликлар ҳақида туркумий билимлар олиш усулларини ўрганган. Унинг фикрича “оддий инсонлар фаоллик ҳақида бой ва яхши тузилган тузилмавий билимлар тўпламига эгалар деб ҳисоблайди ва уни “прототип” (тимсол) дея номлайди. Прототип ўз ичига фаолликга энг мақбул бўлган ҳулқ-атворнинг қисмларини олган билимлар мажмуини шакллантиради”.[138;229]. “Фаолликий моделлар” шахснинг индивидуал тажрибалари, установкалари, индивиднинг ҳиссиёт ва эмоцияларига асосланган эпизодли хотиранинг бир қисми сифатида уларнинг тасаввури шакли ҳисобланади.Моделлар такрорланувчи шахсий ҳаракатлар ва фаолликларга мос ҳолатларда юзага келади, янгиланади ва ўзгаради.
Т.А.Дейк (1989) фикрича “реал фаоллик ва уларнинг боғлиқлари ўртасидаги фарқ бўлади. Чунки реал атроф-муҳит бевосита идрок қилиш учун жуда кенг, ўта мураккаб ва тез бўлади”.[108;69]. Ҳар бир фаоллик хотираси шу фаолликни эпизодик сақлаб қолган ҳолда фаоллик моделини кенгайтириш ва мукаммаллаштиришга хизмат қилади. Хотирада мавжуд бундай маълумотлар специфик тарзда ҳаракатларни режалаштириб, амалга ошириш учун ва айнан шу фаолликда бошқалар қандай йўл тутишини тушунтириш учун хизмат қилади. Муаллифнинг фикрича реал фаоллик ва уларнинг когнитив боғлиқликлари ўртасида фарқ бўлади. Чунки “реал атроф-муҳит бевосита идрок қилиш учун жуда кенг, ўта мураккаб ва тезкордир”. Биз фаолликни ҳар бир деталларига қадар мукаммал идрок қила олмаймиз. Ана шу фаолликлар ичида фаолият олиб борар эканмиз, яшаб қолиш учун анча енгил модельни ҳосил қилиб олишимиз шарт. Ижтимоий фаолликлар моделлари ва уларнинг тузилишини кўриб чиқиш турли хил ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни, оммавий ахборот воситаларида кўтарилган муҳим ижтимоий мавзуларни психологик таҳлил қилиш учун каттта аҳамиятга эгадир.
Юқорида келтирилган яқин ва хориж психологик тадқиқолари асосида шундай хулосалар қилиш мумкинки ижтимоий фаоллик реал олам эмас балки у ҳақида бизнинг тасаввуримиз ва қарашларимиздир. Шундан келиб чиққан ҳолда инсоният цивилизациясига катта ҳисса қўшган Шарқ мутафаккирларининг қарашларида ижтимоий фаолликни идрок қилиниши муаммоси тадқиқини ўрганиш илмий ишимизнинг кейинги босқичини шакллантиришга асос бўлиши ойдинлашди.
Ўрта асрлар фанлар тарихий тараққиётида Шарқ мутафаккирларининг фалсафий қарашлари ниҳоятда катта рол ўйнаган. Шарқда маънавий-маърифий, маданий ҳаётдаги уйғониш икки даврга ажратилиши мумкин. Биринчи – Марказий Осиёда мўғуллар истилосигача бўлган давр. У даврда Ал Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби қомусий олимлар, мутаафаккирлар Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар номлари ва ижодлари билан боғлиқ.
Бу даврда яшаган мутафаккирларнинг барчаларига қуйидаги хусусиятлар хос:
-маданиятнинг ўтмишда эришган ютуқларини, хусусан, қадимги Юнон, Ҳинд, Хитой меросини чуқур ўрганиш ва уни ижодий ривожлантириш;
-табиатни ўрганишга қизиқишнинг ортиши ва табиий фанлар тараққиёти рационализм, яъни ақлни ҳақиқатнинг мезони сифатида тан олиш ва бунинг натижасида мантиқни ривожлантириш;
-ақидапарастликни рад этиш ва ҳурфикрлиликнинг ривожланиши;
-инсонпарварликни улуғлаш, инсоннинг аҳлоқий-маънавий гўзаллигини, камолотини Аллоҳнинг юксак инъоми сифатида талқин этилиши;
-сўз санъатига муҳаббат, илмий асарнинг бадиий шаклига алоҳида эътибор, қомусий билимларга эга бўлишлик.[83;76].
XI асрнинг бошларида Хоразмда машҳур “Маъмун академияси” ташкил қилинди. Бу ерда Беруний атрофида ўша замоннинг бир гуруҳ олимлари, жумладан, Абу Али ибн Сино, Абу Наср бин-Ироқ, Абу Саҳл Масиҳий, Абул Хайр Ҳаммор, муҳаддис сифатида бутун ислом оламида машҳур Имом Бухорий, Имом Исоат-Термизий, калом таълимотининг асосчилари Абу Мансур Мотурудий, Бурҳониддин ал-Марғиноний ва Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолийлар ислом дини ривожига катта ҳисса қўшдилар
Иккинчи Ренессанс – Соҳибқирон Амур Темур ва темурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган даврларга тўғри келади. Бу даврда яшаб ижод қилган олим ва мутафаккирлар Саъдиддин Тафтазоний, Мир Саид Шариф Журжоний, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Ал Коший, Али Қушчи, Алишер Навоий, Кошифийларнинг номлари дунёга машҳур бўлган. Бу даврда давлатни бошқаришда дин ва тасаввуф таълимотларига алоҳида эътибор берилди. Аҳмад Яссавий ва Баҳоуддин Нақшбанд таълимотлари маънавият ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўша давр мутафаккирлари, доимий ўзгариш ва ривожланишда бўлган жамиятнинг туб моҳиятини билишга, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ролини белгилашга, тараққиётнинг мантиғини англашга ҳаракат қилганлар.
Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асаридаги идеал одамлар жамиятини яратиш ғоялари ижтимоий фалсафа ва психологияда ғоят катта аҳамият касб этади. Форобий биринчилардан бўлиб борлиқ муаммосини ҳал этишда “вужуди вожиб” ва “вужуди мумкин” ўзаро нисбатига мурожаат қилиш анъанасини яратди. Унинг таъкидлашича “вужуди мумкин, доимо ўзгаришда, зиддиятли муносабатларда, унда барча нарса оддийликдан мураккабликка, тартибсизликдан тартиблиликка, номукаммалликдан камолотга қараб кетади”.[115;27].
Форобий билиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратди. У фаолликни билиш мумкин эканлигига асло шубҳаланмади. Фаолликни билиш учун инсон кўпгина восита ва усуллар билан таъминланганки, улар (сезги, идрок, хотира, тасаввур, нутқ, ақл, мантиқий тафаккур) орқали фаолликни ўзлаштириб боради. Билиш жараёни чексиз бўлиб, у инсоннинг жонли мушоҳадаси тафаккурининг билмасликдан ноаниқ нарсани билишгача бўлган мураккаб йўлни қамраб олади. Ақлий билиш Форобий таълимотида икки жиҳатга эга, Биринчидан, у конкретдан узоқлашиш ва унда умумий томонларни ажратиб олишни, иккинчидан эса ушбу умумийлик кўмагида конкрет жиҳатнинг моҳиятига чуқурлашишни тақозо қилади. Абу Наср Форбийнинг руҳий жараёнлар, уларнинг билиш ва мантиқ тизими ҳақидаги таълимоти ўрта асрлар фанининг катта ютуғи эди.
Абу Райҳон Беруний руҳ ва руҳият масалаларига зўр қизиқиш билан қарайди.Энг аввало олим ўзидан олдин ўтган юнон ва Рим, Шарқ олимлари, жумладан Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий ва бошқа мутаффакирларнинг асарларини қунт билан ўрганган ва рухиятга доир қарашларнинг аҳамиятини, моҳиятини тушуниб етган. Беруний ўзининг борлиқ ҳақидаги табиий-илмий қарашларида қарашларида модда, фазо, вақт, қонуният, зарурият ва тасодифият, ҳаракат ва ривожланиш, зиддият масалаларига эътибор қаратган.
Билиш назариясида Беруний кузатув, тажриба ва ақл-фаросатнинг аҳамиятига алоҳида эътибор берди. Фаолликни ўрганишда қуйидаги тартибларга амал қилиш шарт деб ҳисоблади. “Тадқиқ қилинаётган нарса, ҳодисалар хусусиятларининг нисбий муайянлиги, ҳақиқатнинг конкрет географик шароитлар билан боғлиқ эканлигига, ҳодиса ва вақт бирлигига алоҳида эътибор қаратиш. Билимларимизнинг нақадар тўғри ёки нотўғри бўлиши кузатувчи, ўрганилаётган нарса ва билиш воситаларига боғлиқ. Лекин афсуски ҳеч бир инсон, нарса ва ҳодиса кузатув воситаси идеал характеристкага эга эмас”.[24;142]. Одамларнинг бир-бирлари билан бирлашишиш, жамият пайдо бўлишининг сабаби инсон зотининг ортиқча куч ва қудратга эга эмаслигидир. Инсон ўзини ҳимоя қиладиган ва эҳтиёжларини қондира оладиган нарсага доимий зарурат ҳис қилади. Айнан шу зарурат кишиларни бирлашишга даъват этади.
Беруний инсон ташқи оламни билишда асосан ақлга таяниши ва шунинг учун ҳам у барча жонзотдан устун туришини таъкидлайди. Олимнинг фикрича, ақл ҳодисаларнинг бирини англашга ёрдам беради. Инсон ақлга мувофиқ билиш орқали оламнинг моҳияти ҳақидаги билимларни ўзлаштиради. Лекин билимнинг чеки йўқ ва ҳамма билимларни тез эгаллаш мумкин эмас. Шунинг учун инсон ўзи билиб олган нарсалар билан кифояланиб қолмай, доимо янги билимларни ўрганишга интилишлари керак. Унинг фикрича инсон билиш, тушуниш, фикрлаш, мулоҳаза қилиш, ўйлаб топиш сингари истеъдодга эга.
Абу Али ибн Сино психологик ҳодисаларни физиологик жараёнлар билан боғлиқлиги тўғрисидаги фикрларни биринчилардан бўлиб олдинга сурди. Асаб тизими, бош мия бу психиканинг юз бериши асоси деб кўрсатди. Тана ва муҳит, аъзо ва унинг функцияси ҳар доим ўзаро боғлиқликда бир бутунликдадир, жон миянинг функцияси деб таъкидлади. Олим илм соҳаларининг таснифини тузар экан, уни воқеий олам ҳодисалари реал шароитдан келиб чиққан ҳолда тадқиқ этади.
Олимнинг билиш ҳақидаги таълимоти хусусан ҳиссий билиш, сезгилар, сезги органлари ҳақидаги фикрлари унинг «Тиб қонунлари» асарида инсон физиологияси ва психологияси асосида талқин этилади. Ибн Сино сезгини ташқи ва ички сезгиларга ажратади. Ташқи сезги инсонни ташқи олам билан боғлайди, улар 5та — кўриш, эшитиш, таъм-маза , ҳид ва тери сезгиси. Булар инсоннинг маълум органлари — тери, кўз, оғиз, бурун, қулоқ билан узвий боғлиқ.
Ички сезгилар — бу умумий, чунончи, тахмин этувчи, ифодаловчи, эслаб қолувчи (хотира), тасаввур этувчи сезгилардир. Бу ички сезгилар ташқи сезгилар асосида шаклланиб ташқаридан олинган айрим сезгиларни умумлаштириш, уни қабул этиш, хотирада сақлаш ва сўнг тасаввур этиш учун хизмат қиладилар.
Жалолиддин Давоний , Ўрта Осиё мутафаккирларининг ичида биринчи бор психология хақида трактат ёзган аллома хисобланади. Бундан ташқари таълим психологияси бўйича болаларни тарбиялаш методлари ва «Ҳохишлар этикаси» асарини ёзган. Инсон характери хакида батафсил тўхталиб ўтган. Характер хислатларни салбий томондан ўзгартириш мумкин, деган фикрни илгари сурган. Давоний болаларнинг психик тараккиётида муҳитнинг ролига юкори баҳо берган. Бундан ташқари Давоний болаларнинг қалбини тоза тахтага ўхшатади, унга ҳоҳлаган нарса ёзиш ёки чизиш мумкин. Уларнинг психикаси эса тоза қоғозга ўхшайди ва бу қоғоз унинг хаётида тўлдирилади, деб таъкидлайди.
Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” асарида билиш жараёнларини бадиий ибора шаклида таърифлайди. “Инсоннинг мияси ва тани қўрғондир; моддий борлиқ эса, шу қўрғонни ташқи муҳит билан боғловчи йўллардир; ва ниҳоят хотира хазинабон, барча инжуларни йиғувчи шахсдир. ” Шу тариқа инсон ҳиссиёти ва тафаккури орқали борлиқни тадқиқ этади, ундан ўзининг пок мақсадларида фойдаланади. А.Навоий фикрича, инсоннинг қадр-қиммати унинг мол-дунёси билан эмас, балки маънавий қиёфаси, аҳлоқий сифатлари билан ўлчанади, яъни, “Элга шараф бўлмади жоҳу насаб, лек шараф келди ҳаёву адаб”. Унинг қарашларида сиёсий назария ва аҳлоқий назариянинг узвий боғлиқликда келишини кўрамиз. А.Навоий ижтимоий-фалсафий қарашларида, ўзига хос гуманистик таълимот яратди.
Одамнинг истиқомат ҳудуди билан муносабатлари давомийлигининг қисқаруви унинг буюмлар билан бўлган муносабатлари давомийлиги қисқаришига хос. Икки вазиятда ҳам одам шиддат билан ўз ришталарини узишга мажбурлиги, умр шиддати даражасини оширади ва одам бу тезкорликни ўзида ҳис эта бошлайди.
3. “Одамлар” – одам тажрибаси билан боғлиқ “персонаж”лар туркуми.
Муайян муҳитни англаш давомида ўзаро таъсирга киришаётган одамлар алоқаларининг чуқурлигига эътибор қаратмоқ лозим. Ҳозирги кунда турфа, бироқ қисқа муддатли алоқаларни афзал билиш мойиллиги кучаймоқда. Аҳоли кўп шаҳарлардаги кўплаб одамлар ўзаро алоқага чекланган доирада киришишади. Онгли ёки онгсиз ҳолда муносабатлар функционал (бажараётган вазифаларига қараб) принцип асосида қуриляпти. Э.Тоффлер, шу тариқа бир марталик буюмларга монанд – Модулли Инсон – вужудга келади деб ҳисоблайди. Бундай одам яхлит эмас, модуллардан (функциялардан) иборат уникал(ўзига хос) конфигурация сифатида идрок этилади. Бундай муносабатлар одамлар ўртасидаги муносабатлар фрагментарлигига (узуқ-юлуқлигига) олиб келади ва эҳтимол одамлар ўртасида бегоналашув вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин.
Замонавий одам ҳаётида шахслараро муносабатларнинг ўртача давомийлиги тобора қисқариб бормоқда. Умри давомида одамларни ўзидан “ўтказиш” қобилиятининг ошиши нафақат ришталарни боғлаш, балки уларни узиш, нафақат уюшиш, балки парчаланиш кўникмалари билан боғлиқ. Замонавий жамиятда айнан шундай адаптив имкониятларга эга одамлар қадри тобора ортиб бормоқда.
К.Тол, “кўпсонли бўлмаган одамлар ўртасидаги яқинлик негизидаги муносабатларга асосланган, барқарорлик, юқори мобиллик, қизиқишлар доирасининг кенгайиши ва ўзгаришларга нисбатан адаптациялашиш услубларидаги фарқлар туфайли унчалар самарали бўлмаслиги мумкин”, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, одамларда ошна-оғайнигарчиликка шаклидаги умумий қизиқишлар ва ички гуруҳий алоқаларга асосланган яқин муносабатларни шакллантиришга, шунингдек, мазкур дўстона муносабатларни янги истиқомат манзилига кўчиши билан тезкор уза олиш лаёқати ривожланиб боради. Инсон қизиқишлари шиддат билан алмашинади ва у айни дамда қизиқишлари монанд гуруҳларга қўшилиб кетишга қодир бўлади, ўтмишга хос кўп сонли бўлмаган давомий дўстона муносабатлар ўрнига кўплаб одамлар билан қисқа муддатли яқин муносабатлар кириб келади. Одамлар ўртасидаги муваққат муносабатлар юзаки бўлиб, фақатгина давомли ришталаргина асл ўзаро тушунишга ўтиши мумкин деган қараш ҳамон сақланиб қолган. Бироқ, Э.Тоффлер, У.Уайт, Э.Гинцберг, Дж.Барт ва бошқа тадқиқотчилар, одамлар ўртасидаги ҳақиқий дўстона муносабатлар ва ўзаро тушуниш шаклланиш жараёнлари вақт ўтиши билан шиддатлироқ тус олади, деб ҳисоблайдилар. Демакки, инсоний муносабатлар давомийлиги тобора қисқариши манзарасига, муайян ижтимоий муҳитни англаш услуб ҳамда шаклларини тақозо қиладиган, мазкур муносабатлар турфалигини ҳам қўшиш зарур (ҳар қандай янги ришта хулқ-атворнинг алоҳида кўринишини талаб қилиши факти).
4. “Ташкилот” – одамнинг жамиятдаги ташкилий тармоғида тутган ўрни, жойлашуви. Одам томондан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат, нафақат маълум географик локусда рўй беради, балки махсус, инсоний ташкилотларнинг кўз илғамас “географик” локусида жойлашган, муайян бир ташкилий локусда рўй беради.
Инсон қатъий белгиланган жойни ўзи билан тўлдиради, ташкилот таркибида қатъий позицияни эгаллайди ва ташкилот тузилмасининг ўзи билан, нисбатан доимий ташкилий каркас билан ўзаро таъсирга киришади. Замонавий ташкилотларда одамлар аксариятда маълум бир қисқа муддатли мақсадларни амалга ошириш учунгина йиғилишини эътибордан қочирмаслигимиз лозим. Баъзан бундай командалар бир неча кунгагина, йўл-йўлакай ташкил этилган бўлсада, улар айрим ҳолларда бир неча йиллар давомида биргаликда ишлашади.
Мазкур проектли, оператив гуруҳлар, анъанавий ташкилий тизимлардаги функционал тузилма ва бўлимларидан фарқли равишда, моҳиятан муваққатдир. Муваққат ташкилотлар ташкилотлар тўғрисидаги барқарор уюшмалар сифатидаги анъанавий тасаввурларни емириб юбормоқда. Кун сайин янги проектлар устида уюшган командалар, оператив тузилмалар пайдо бўлади ва йўқликка юз тутади, ва одамлар бир бўшлиқни бир марта ва абадий эгаллашмайди, улар мунтазам ҳаракатдадирлар. Пировардида, ташкилотларга боғлиқлик ҳисси камайиб, аксинча, ташкилий ўзгаришларга нисбатан одамларнинг адаптациялашув шиддати ошмоқда. Функционал ташкилотларнинг анъанавий тузилмалари барқарор шарт-шароитларда яратилган бўлиб теварак муҳитнинг тезкор ўзгаришларига самарали жавоб қайтаришга лаёқатсиз бўлиб чиқди. Муваққат тузилмалар, ташкилот ўз яхлитлигини сақлаб қолиш ва тараққиётини таъминлашга интилаётган бир пайтда яратилмоқда. Ва теварак-муҳит қанчалар ўзгарар экан, ташкилий шаклларнинг умри ҳам шунчалар шиддат билан қисқармоқда.
5. “Ғоялар” – ахборот ёки ғоялар контексти.
Ҳар бир инсонда реаллик тўғрисидаги субъектив тасаввури сифатидаги “олам манзараси” мавжуд. Мазкур образлар кўп жиҳатдан реалликка яқинлашиши ёки ноаниқ, янглиш бўлиши мумкин. Тафаккурий модель англаш жараёни натижаси бўлиб кўплаб субъектив омилларга (инсон психологик ҳимоя механизмларининг ижтимоий установкалари ва ҳ) боғлиқгина бўлиб қолмай, коммуникация воситалари ва атрофдаги одамлар томонидан етказиб берилаётган ахборот негизида ва камдан-кам ҳолларда шахсий кузатувлар асосида қурилади.
Агар жамият муаззам қолганда эди, инсонга хусусий тасаввурлар ва образлар тизимини қайта кўриб чиқишига эҳтиёж бўлмасди. Жамият барқарор ёки жуда секин ўзгарар экан, одам ўз хулқини белгилайдиган образларини ҳам ҳаминқадар секин ўзгартирар эди. Бироқ, шиддат билан ўзгараётган муҳитда яшаб кетиш учун турфа ва тезкор ўзгаришларга мувофиқ тарзда одам ўз образларини ҳам тўхтовсиз қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади. Ҳозирги кунда ўзгаришлар тезкор ва ортга қайтмас бўлиб амалга ошмоқда, бу эса юқори эҳтимол билан бизни қизиқтирадиган барча нарсаларни бирдай кузатиб бориш имкони йўқлигини англатади. Янги ахборот дастлабки билимлар кўламини ё кенгайтиради, ё йўққа чиқаради. Нима бўлган тақдирда ҳам, инсон ўз тасаввурларини қайта кўриб чиқишга маҳкум. Шу билан бирга, янги ахборот оқими муттасил ошиб бориши билан инсонни ижтимоий англаш жараёнига худди шу тарзда ундаб ҳам боради. Ахборот мазмуни (билим, ғоялар ва ҳ.) мунтазам ўзгариб боришидан ташқари, ахборотни етказиш услублари ҳам ўзгармоқда: тил, санъат, кодлар. Бунинг барчаси одамдан узлуксиз равишда оламнинг хусусий манзарасини коррекциялаш, ўзгартириш ва англашга ундайди.
Хулоса қиладиган бўлсак, ҳар бир одам идроки оний таъсирни пассив акс эттириш эмас, ижтимоий контекст томонидан белгиланадиган, яхлит сифатини англашга қаратилган, англашнинг жонли ва ижодий жараёнидир. Шунинг учун уни Э.Тоффлер томонидан фарқланган фаолликнинг турли фрагментлари (парчаларини) “муҳит” сифатида илгари суриладиган, конкрет ижтимоий “муҳитлар” доирасида таҳлил қилиш жоиз.
Айнан ўша беш хил муносабат – замоний истиқбол негизида – ижтимоий тажриба тўқимасини шакллантиради. Индивиднинг ушбу компонентларнинг ҳар бирига бўлган ўзига хос муносабати ижтимоий англаш томонидан билвоситалашган инсон тажрибаси тузилмасини ифодалайди. Э.Тоффлер ёндашувнинг қадр-қиммати шундаки, у наинки ижтимоий реаллик “муҳити” ҳолатини фарқлади ва кўздан кечирди, балки инсон шахсининг ижтимоий англаш ва адаптациялашув жараёнларини: ўтмиш-бугун-келажак узвийлигида тадқиқ этиш имконини берадиган, муваққатлик концепциясини истеъмолга киритганида. Тараққий этаётган муносабатлар тизимидаги фаол тузилма сифатида илгари сурилаётган шахс икки тенденция эгасига айланади:
1.Тизимнинг умумий тажрибаси сақланиш, қайта тикланиш тенденцияси. Айни вазиятда, А.Г.Асмолов фикрига кўра, шахс, шахс ва тизимни узвийли яхлитлик сифатида илгари суриладиган утилитар функционал сифатларни намоён қилади;
2. Инновациялар тизимида янгиликлар пайдо бўлишини таъминлайдиган, “кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш”, ўзгаришларга мойиллик тенденцияси. Шахсда шахсни жамият томонидан тўлиқ қамраб олиниши туфайли вужудга келадиган, ўзига хос тизимли сифатлар намоён бўла бошлайди.
Бизнинг фикримизга кўра, ушбу тенденциялар инсоннинг ижтимоий фаолликка қаратилган ижтимоий установкаларида (ҳозирлиги) ўз ифодасини топади.
Download 44.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling