Режа: «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни, унинг тарихий ва замонавий талқинлари. Фалсафанинг баҳс мавзулари ва уларнинг хилма хил талқинлари. Дунёқараш тушунчаси, унинг моҳияти ва мазмуни. Дунёқарашнинг тарихий шакллари
Download 64.5 Kb.
|
1.лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дунёқарашнинг тарихийлик тамойили.
Дунёқараш тушунчаси. Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмунини белгилайди. Шу маънода, дунёқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир.
Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дейилади. Гуруҳ, партия, миллат ёки бутун жамиятга хос дунёқарашлар мажмуаси эса, ижтимоий дунёқараш деб юритилади. Ижтимоий дунёқараш индивидуал дунёқарашлар йиғиндисидан дунёга келади, дейиш мумкин. Бунда ижтимоий дунёқарашнинг умумий ва хусусий шаклларини ҳисобга олиш лозим. Кундалик ҳаётий тажрибалар асосида жамиятда, одамларда оддий, ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) моҳиятга эга бўлган қарашлар, тушунчалар, ғоялар шаклланади. Бу - дунёқарашнинг ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) шакли ҳисобланади. Уни кўпинча ҳаётий фалсафа, деб ҳам атайдилар. Ҳаётий фалсафанинг доираси жуда кенг бўлиб, онгнинг содда намоён бўлиш шаклларини ҳам, оқилона ва соғлом фикрларни ҳам ўз ичига олади. Ҳаётий фалсафа ёки оддий амалий дунёқарашнинг ўзига хос турини инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги билим ва тажрибалар таъсирида шаклланаётган қарашлар ташкил этади. «Ҳар кимнинг ўз фалсафаси бор» дейилганида ана шу ҳол англашилади. Демак, дунёқараш ўзининг кундалик оммавий шаклларида чуқур ва етарли даражада асосланмаган стихияли характерга эга. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда кундалик тафаккур муҳим масалаларни тўғри тушунтириш ва баҳолашга ожизлик қилади. Бунинг учун оламни илмий таҳлил қилиш ва билиш зарур. Дунёқарашнинг тарихийлик тамойили. Дунёқараш муайян даврда шаклланади. Шу маънода, ҳар қандай дунёқараш ижтимоий-тарихий моҳиятга эга бўлиб, кишиларнинг умри, амалий фаолияти, ҳаёти, табиатга таъсири ва меҳнати жараёнида вужудга келади. Ҳар бир даврда ижтимоий гуруҳ, жамият ва авлоднинг ўз дунёқараши мавжудлиги ҳам бу тушунчанинг тарихий моҳиятга эга эканини кўрсатади. Дунёқарашнинг тарихийлиги яна шундаки, у маълум диалектик жараёнда такомиллашиб боради. Унинг шакллари ўзгаради, тарихий кўринишлари муттасил янгиланиб туради. Маълумки, инсоният тараққиётининг илк босқичларида дунёқараш ниҳоятда оддий бўлган. Агар шундай бўлмаганида, ҳар қандай жисм ўз ҳажмига тенг суюқлик миқдорини сиқиб чиқариш хоссасига эга эканини кашф этган қадимги замоннинг буюк олими Архимед ҳаммомдан ялонғоч ҳолда чиқиб, «Эврика!», яъни «Топдим!», дея қичқирмаган бўлар эди. Дунёқараш жамият ривожига мос равишда аста-секин такомиллашиб борган. Тараққиётнинг кейинги даврларида фан соҳасида қилинган кашфиётлар инсон дунёқараши нақадар чуқурлашиб, унинг билимлар доираси кенгайиб кетганини кўрсатади. Бунда ворислик анъанаси яққол кўзга ташланади: ҳар бир даврнинг дунёқараши, ғояси ўтмишда яратилган маънавий қадриятларнинг энг яхшиларини, илғор ва ижобийларини ўзида сақлаб қолади. Шу асосда янги тамойилларга эга бўлган дунёқараш ҳам такомиллашиб боради. Оддий буғ машинасидан космик ракеталаргача бўлган фан-техника тараққиёти бунга яққол мисол бўла олади. Download 64.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling