Режа: Фан, техника тараққиёти ва интенсивлаштириш Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ташкил этиш


Download 0.64 Mb.
bet1/4
Sana07.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1174405
  1   2   3   4
Bog'liq
12-мавзу АСМ

12-мавзу: Илмий-теxник тараққиёт ва қишлoқ xўжалигида инновацион фаолиятни ривожлантириш

Режа:

 1. Фан, техника тараққиёти ва интенсивлаштириш

2.Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ташкил этиш.

3. Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ривожлантириш йўллари

Фан-техника тараққиётининг асосий мақсади

  • янги, самарали қишлоқ хўжалик техникаларини, экологик талабларга жавоб берадиган кимёвий воситаларни, янги навларни, зотларни яратиш, мавжуд воситаларни такомиллаштириш, меҳнатнинг характерини ўзгартириб, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, уларни қайта ишлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш орқали аҳоли, корхоналар ва ниҳоят, давлатнинг иқтисодиётини юксалтиришдир.

Фан-техника тараққиёти қишлоқ хўжалигида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:

  • янги ерларни комплекс ўзлаштириш, зах ва шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув билан таъминланиш тадбирларини амалга оширадиган ишлаб чиқариш воситаларини яратиш, такомиллаштириш;
  • тезпишар, кам сув талаб этадиган, сифатли ва серҳосил уруғ навларини, сермаҳсул чорва зотларини яратиш;
  • қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида амалга ошириладиган барча иш жараёнларини автоматлаштириш, электрлаштириш, кимёлаштириш ҳамда механизациялаштиришни таъминлайдиган воситаларни яратиш, мавжудларини такомиллаштириш;
  • қишлоқ хўжалигига сервис хизматларини кўрсатиш, тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг зарур миқдорини қайта ишлаб, сифатли сақлаб, истеъмолчиларга вақтида, яхши ҳолатда етказиб бериш қобилиятига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини шакллантириш;
  • қишлоқ хўжалиги иктисодиётининг эркинлаштирилишини таъминловчи иқтисодий механизмларни яратиш ва уларни ҳаётга изчиллик билан жорий этиш;
  • фан-техника тараққиёти натижаларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барча соҳаларига ўз вақтида жорий этиш қобилиятига эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётганлари рағбатлантирилишини такомиллаштириш имкониятига эга бўлган механизмларни яратиш.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling